IJTIMOIY-GUMANITAR FANLARNI O‘QITISHDA
TALABALAR MUSTAQIL ISH DARSLARINI TASHKIL ETISH:
MUAMMO VA YECHIMLAR
Ўзбекистонда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ижтимоий
ҳамкорлигининг педагогик функциялари
Абирова Умида
Oriental universiteti,
Узлуксиз таълим педагогикаси кафедраси ўқитувчиси
Аннотация: Мақолада бугунги кунда Ўзбекистонда ёшларни тарбиялашда
оила, маҳалла ва таълим муассасалари ижтимоий педагогик ҳамкорлигини
такомиллаштириш йўллари, таклиф ва тавсиялари берилган.
Таянч тушунчалар: таълим, тарбия, оила, маҳалла, ижтимоий,
маънавият, маърифат, ёшлар.
Аннотация: В статье представлены пути, предложения и рекомендации по
совершенствованию социально-педагогического сотрудничества семьи,
соседства и образовательных учреждений в воспитании молодежи в
современном Узбекистане.
Ключевые слова: Образование, воспитание, семья, соседство, социальное,
духовность, просвещение, молодежь.
Ижтимоий педагогика ўсмирнинг ижтимоийлашувини ижтимоий тарбия
объекти сифатида тадқиқ қилар экан, юқорида қайд этганимиздек,
“ижтимоийлашув” атамаси мазмунига махсус тўхталиб ўтиш жоиз бўлади.
Ижтимоийлашув – ўсиб келаётган авлоднинг мавжуд қадриятлар тизими ва
ахлоқ меъёрларини фаол ўзлаштириш ва ривожлантириш йўли билан мазкур
жамиятнинг ижтимоий роллар тизимига қўшилиш жараёнидир.
Ижтимоий педагогиканинг профилактик функцияси тарбия жараёни
йўналишларидан бири сифатида тадқиқ этилади. У нафақат жамиятнинг
тарбиявий салоҳиятини, балки тарбиявий кучларни мувофиқлаштиришнинг
турли шакллари асосида унинг самарадорлигини ошириш йўлларини ўрганади.
“Ижтимоий педагогика” атамасининг илмий қўлланила бошланиши ўз
тарихига эга жараёндир. У ХIХ аср охирида А.Дистервег томонидан таклиф
этилган. Немис олими В.Вернернинг таъкидлашича, 1910 йилдан 1920 йилгача
“Ижтимоий педагогика” икки хил маънода тушунилиб, ўзига хос тадқиқотлар
йўналишига эга бўлган.
Булар, аввало, халқнинг маданий савиясини юксалтириш мақсадида жамият
тарбиявий кучларини бирлаштириш (П.Наторп); иккинчидан, ночор болаларга
ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш, вояга етмаганлар орасида
ҳуқуқбузарликнинг олдини олишни (Г.Боймер) кўзда тутган.
Кузатишларимиз ижтимоий-педагогиканинг бугун амалда бўлган усуллари
сифатида:
• оиладаги тарбиявий жараён;
• маҳалладаги тадбирлар, маросимлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар;
• таълим муассасаларида олиб борилувчи узлуксиз маънавий тарбия;
127
IJTIMOIY-GUMANITAR FANLARNI O‘QITISHDA
TALABALAR MUSTAQIL ISH DARSLARINI TASHKIL ETISH:
MUAMMO VA YECHIMLAR
• оммавий ахборот воситалари (ижтимоий тармоқлар, газетажурналлар, телекўрсатув, радиоэшиттиришлар);
• ахборот ресурс марказлари, кутубхоналар билан доимий алоқада бўлиш;
• театр, истироҳат боғлари;
• қадимий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш;
• болалар ижодиёти уйларидаги тўгаракларда иштирок этиш;
• спорт мажмуаларидаги машғулотларга қатнашиш ва бошқалар амалга
оширилмоқда.
Болалар ва ўсмирларнинг жамиятда анъанага кирган ахлоқий меъёр ва
қоидаларга мос келадиган фазилатлари рағбатлантирилса, мос келмайдиган
хулқларни ифодалашда психологик-педагогик адабиётларда “ҳуқуқбузарлик”,
‘‘номақбул ҳаракат”, “ахлоқсизлик”, “ девиант хулқ” сингари тушунчалардан
фойдаланилади. Ушбу тушунчалар эса ўз навбатида ижтимоий тарбия
субъектларини ҳаракатга келтирувчи механизмнинг ишга тушишига сабаб
бўлади.
Маълумки, “Механизм” сўзи турли манбаларда турлича таърифланади.
Шулар жумласидан механи́зм (грек тилидан олинган бўлиб, μηχανή - мосланма,
қурилма) - машина, ускунани ҳаракатга келтирувчи ички тузилишини англатади.
Ижтимоий педагогик ҳамкорликнинг механизми маҳалла, оила ва таълим
муассасаларининг айни вақтда амалда бўлган ҳуқуқий меъёрий асослар,
қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар билан белгиланувчи функциялари
мажмуидан иборатдир. Бунда ижтимоий педагогиканинг профилактик
функцияси қуйидагиларда яққол намоён бўлади:
- турли психологик-педагогик тадбирлардан фойдаланиш;
- ўсмирларга маънавий-маърифий ёрдам кўрсатиш;
- ўсмирларни ота-онанинг эътиборсизлиги ва шубҳали шахслар билан
мулоқотнинг салбий таъсиридан асраш кабиларни кўзда тутади.
Ижтимоий педагогик ҳамкорлик ишлари ўқув, оила, ахборот ресурс
марказлари, Ёшлар иттифоқи, турли ижтимоий институтлар ва жамоатчилик
ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ҳуқуқий-профилактик
тажрибалар шуни кўрсатадики, кескин чоралар (ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум
қилиш, ўсмирни ахлоқ тузатиш муассасасига юбориш ва бошқалар) ҳамиша ҳам
ижобий натижа беравермайди, балки муаммони бартараф этмай, уни
чуқурлаштириб юборади. Шунга кўра ўсмирлар билан мафкуравий-педагогик
профилактика фаолиятини ташкил этиш уларнинг салбий хулқи ижтимоийпедагогик моҳиятини тузатиш, шахсга муҳит, оила, мактабнинг таъсир кучини
ҳисобга олиш, тенгдошлар билан шахсий мулоқот кабилардан келиб чиқишни
тақозо қилади.
Болани бузғунчи ғояларга асосланган ижтимоий хавфли хулқдан асраш, уни
ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш ижтимоий педагогик ҳамкорликнинг
бош вазифаси ҳисобланади. Айниқса, яхши хулқни гуруҳий шаклда ташкил этиш
катта аҳамиятга эга. Бузғунчи ғоялар таъсирига қарши туришга ожиз гуруҳни
128
IJTIMOIY-GUMANITAR FANLARNI O‘QITISHDA
TALABALAR MUSTAQIL ISH DARSLARINI TASHKIL ETISH:
MUAMMO VA YECHIMLAR
аниқлаш (ҳуқуқбузарлик ва жиноятга мойил ўсмирлар, психологик ривождан
ортда қолганлар, ўзини кўрсатишга интилувчилар, нобоп оилада ўсган болалар,
тан олинмаган “босс”, камситилган ўсмир кабилар) – мақсадга йўналтирилган
профилактика ишларининг объектлари бўлишлари талаб этилади.
Тадқиқотимиз нуқтаи назаридан педагогика фанлари доктори М.Қуронов
томонидан ишлаб чиқилган, ўқувчиларнинг миллий тарбияланганлик мезонлари,
кўрсаткичлари, даражалари ва фазилатларини ўлчашнинг уч қатламли ўлчам
системаси алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, Ўзбекистон ватанпарварлиги, миллий
ғурурлик, миллатлараро мулоқот маданияти, виждонийлик, миллий одоб ва
миллий мафкуравий онглиликни уйғун шакллантиришда илмий ва халқ
педагогикасининг амалий бирлигидан келиб чиқиб ёндашиш ривожланаётган
шахснинг миллий туйғусига бевосита ва билвосита боғланувчи фазилатлар
ҳисобланади.
Ушбу ёндашувда ахлоқий, маънавий, миллий, мафкуравий, сиёсий,
ижтимоий тарбия йўналишларининг ўзаро алоқадорлиги таъкидланади.
Оила, маҳалла ва таълим муассасалари ижтимоий педагогик ҳамкорликнинг
мазмуни ва методикаси, шакл ва воситаларини ишлаб чиқишда дунё миқёсидаги
жараёнларнинг таҳлили билан ҳамоҳанг тарзда унинг тарихий хусусиятлари,
анъана ва тажрибалари қиёсий-педагогик ёндашув асосида амалга оширилиши
лозим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйxати:
1. Артоболевский И. И. Машина, её прошлое настоящее и будущее. Круг
чтения по технике для молодежи. Молодая гвардия, 1959.
2. Қуронов М. Ўзбекистон умумтаълим мактабларида миллий тарбиянинг
илмий-педагогик асослари: Педагогика фанлари доктори ... ёзилган диссертация.
– Тошкент, 1998. – 363 б.
3. Убайдуллаева Р., Ата-Мирзаев О., Қуронов М. Оила ва баркамол авлод
тарбияси. – Тошкент: “Ижтимоий фикр”, 2012.
129