ORIENTAL UNIVERSITETIQidiruvПоискSearch
Oriental universiteti nashriyotiIlmiy jurnallar platformasiПлатформа научных журналовScholarly journals platform

Toʻliq matnПолный текстFull text

Chet tillarini o‘rgatish, darslarda interfaol innovatsion usullardan foydalanish

Chimpo‘latova Sevara Alisherovna

Matn PDF dan avtomatik ajratilgan: ekran oʻqiydigan dasturlar, telefon va qidiruv uchun. Rasmiy nusxa — PDF.Текст извлечён из PDF автоматически — для программ чтения с экрана, телефонов и поиска. Официальная версия — PDF.Text was extracted from the PDF automatically for screen readers, phones and search. The PDF remains the version of record.

PDF ni oʻqishЧитать PDFRead the PDF → Nashr kartasiКарточка изданияRecord

MUAMMO VA YECHIMLAR

Чет тилларини ўргатиш, дарсларда интерфаол инновацион усуллардан
фойдаланиш

Чимпўлатова Севара
Ориентал университети
Шарқ тиллари кафедраси ўқитувчиси

Teл.: +998 99 118-67-07
E-mail: sevarachimpolatova@gmail.com

Аннотация: Ушбу мақолада ҳозирги даврда таълим-тарбия фаолиятининг
асосий йўналишлари, шу фаолиятдан кўзда тутилган мақсадларни тўлиқ амалга
ошириш имкониятини берувчи яхлит тизим, янги технологиялар ёритиб
берилган.

Калит сўзлар: технология, педагог, таълим технологияси, педагогик
технология, тизим, йўналиш, инновация.

Annotation: In this article, the main directions of educational activity in the
current period, the integrated system, and new technologies, which provide the
opportunity to fully realize the goals envisaged in this activity, are highlighted.

Keywords: technology, pedagogue, educational technology, pedagogical
technology, system, orientation, innovation.

Кириш
Таълим-тарбия мазмуни, мақсад ва вазифалари даврлар ўтиши билан
кенгайиб бориши натижасида унинг шакл ва усуллари ҳам такомиллашиб
бормоқда. Ҳозирги инсон фаолиятининг асосий йўналишлари шу фаолиятдан
кўзда тутилган мақсадларни тўлиқ амалга ошириш имкониятини берувчи яхлит
тизимга, янги технологияларга айланиб бормоқда. Худди шу каби таълим-тарбия
соҳасида ҳам сўнгги йилларда педагогик технологияга амал қилина бошлади.
Ишлаб чиқаришдаги технологияда турли материалларга ишлов бериш тегишли
касб усталари томонидан амалга оширилади. Педагогик технологиянинг
мазмуни эса ўқитувчи, тарбиячи томонидан ўқувчига ақлий, руҳий, ахлоқий
ҳақиқатдан турли усулда таъсир ўтказишдан иборат. Педагогик технология
тушунчаси XX асрда пайдо бўлди ва турли ривожланиш босқичларидан ўтиб
келмоқда. Дастлаб бу тушунча 1940-йиллардан 50-йиллар ўртасигача “таълим
технологияси” деб қўлланилиб, ўқув жараёнида техника воситаларидан
фойдаланишни ифода қилган.
80 йилларнинг бошидан педагогик технология деб таълимнинг
компьютерли ва ахборот технологияларини яратишга айтилган. Педагогик
технология тушунчасини икки хил изоҳлаш мумкин: биринчидан, унинг ўқув
жараёнида техника воситаларидан фойдаланишнинг кенгайиб боришини
ифодалаши назарда тутилиб, таълимдаги технология деб номлаш мумкин бўлса,
иккинчидан бу тушунча ўқув жараёнининг ўзини кўриш технологиясини
билдиради, деб хулоса чиқариш мумкин.

MUAMMO VA YECHIMLAR

Таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш учун барча мавжуд
имкониятларни сафарбар этиш ўқитувчиларнинг биринчи навбатдаги
вазифаларидан биридир. Ҳар бир педагог шуни доим эсда тутиши керакки, дарс
ўқув тарбия жараёнининг асосий формасидир.

Таҳлил ва натижалар
Ҳозирги замон тарбиясининг барча жараёнлари ўқувчиларни мустақил
фикрлашга ва мустақил ижод қилишга ўргатишдан иборатдир. Биз ўқитувчилар
дарс жараёнида биринчи навбатда ўқувчилардан фанлардан чуқур ва мустаҳкам
билим бериш билан бирга, уларда билимга қизиқишини, меҳнат қилишга
эҳтиёжини тарбиялаб боришни кўзда тутамиз. Ҳозирги замон дарси 3 та
мақсадни: таълим, тарбия ва ривожлантириш мақсадларини кўзда тутади ва
дарсга қўйиладиган энг муҳим талаблардан бири ҳар бир дарсда танланадиган
мавзунинг илмий асосланган бўлишидир, яъни дарсдан кўзланган мақсад ҳамда
ўқувчилар имкониятини ҳисобга олган ҳолда мавзу ҳажмини белгилаш, унинг
мураккаблигини аниқлаш, ўтиладиган мавзу билан боғлаш ўқувчиларга
бериладиган топшириқ ва мустақил ишлар кетма-кетлигини аниқлаш, дарсда
керак бўладиган жиҳозларни белгилаш ва кўргазмали қуроллар билан бойитиш,
қўшимча ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарсда муаммоли
вазиятни яратишдир.
Дарсга қўйиладиган асосий талаблардан бири – таълим методлари ва
усулларини бир-бири билан мустаҳкам боғлаб олиб бориш самарадорлигини
ошириш; барча дидактик вазифалар дарснинг ўзида ҳал этилиши; уйга
бериладиган вазифалар ўқувчиларнинг дарсда оладиган билимларининг
мантиқий давоми бўлиши керак. Дарс давомида ўқитувчи ўқувчиларнинг
жисмоний ҳолатини, ижодкорлигини, тез фикрлашларини ҳисобга олиши керак.
Ўтилган ҳар бир дарснинг ўқувчилар билан бирга таҳлил қилиб борилиши ҳам
яхши натижа беради. Энг асосийси ўқитувчи дарс ўтиши инновацион усуллардан
фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади.
Инновация – лотинча сўз бўлиб «янгиликни киритаман, татбиқ этаман,
ўзгартираман» деган маъноларни билдиради. Инновацион усуллар:
моделлаштириш (тренировка), намойиш қилиш, кичик гуруҳларда ишлаш, ақлий
ҳужум, танқидий тафаккур, дебатлар, нуқтаи назаринг бўлсин, ҳар ким ҳар кимга
ўргатади, ролли ўйинлар, модификацияланган маъруза, бинго, ахборот
технологияларини кўллаш (компьютер) ёрдамида.
1. Моделлаштириш. Ўқитишнинг бу усули ўз ичига ҳақиқий ҳаётни қайта
тиклаш учун ишлаб чиқилган мослама, асбоб ёки вазиятни ўз ичига олади.
Қўлланилиши: турли вазиятларда керак бўладиган кўникмаларни қўллашда;
оддий ва мураккаб механик ва электрик асбоблар ясашда, оператив кўникмалар
ва қарор қабул қилишни амалга оширишда; хавфли ва кечиктириб бўлмайдиган
вазиятларда, бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлашда; илгари ўрнатилган
принципларни ҳақиқий ҳаётий вазиятларда қўллашда. Афзаллиги: ўқувчилар
фаоллиги ва жалб қилишни мустаҳкамлайди; эслаб қолишни кучайтиради.

MUAMMO VA YECHIMLAR

2. Намойиш қилиш. Демонстрация - «кўрсатаман, исботлайман» деган
маънони англатади. Бу ўқитишнинг усулида ўқитувчи топшириқни бажариб,
ўқувчиларга бу топшириқни қандай бажариш кераклигини кўрсатади. Бу
ўқитишнинг усулидан сўнг ўқувчиларга топшириқни бажариб кўриш имконини
бериш керак. Қўлланилиши: топшириқни қандай бажаришни кўрсатиш учун;
муаммоларни ҳал қилишni ўргатишда; техник воситалар ва асбоблар билан
ишлашни ўргатишда. Афзаллиги: ўқувчи ўз кўзи билан кўради; тушуниш ва
эслаб қолишга ёрдам беради; қизиқишни оширади; ўқитишнинг жуда фаол
шакли эканлиги.

3. Ролли ўйинлар. Ўқитишнинг бу усулида ўқувчилар «ҳақиқий ҳаёт»
ҳолатларини қайта жонлантирадилар. Бу уларга ўз амалий иш фаолиятларида
қўллаш мумкин бўлган янги турдаги фаолиятларни синаб кўриш ва текшириш
имконини беради. Қўлланилиши: янги турдаги фаолиятни синаш имконини
кўрсатишда; ўқувчиларни назарияни амалиётда кўллаб кўришга ўргатишда;
ўқувчилар фаоллигини янада оширишда. Афзаллиги: «ҳақиқий ҳаёт»нинг қайта
тикланиши; ўқувчиларнинг мавзуга чуқурроқ жалб қилиниши; ўқувчиларнинг
муаммога бошқача ёндашувини кўриш имконини бериш.

4. Гуруҳ мунозараси. Ўқитишнинг бу усули ўқувчиларнинг ўзаро мулоқоти
ва фикр алмашинувига асосланган. Бунда гуруҳда таҳлил қилиш, баҳолаш ва
текшириш асосида муайян мавзу ёки муаммо ишлаб чиқилади. Қўлланилиши:
қизиқишни кучайтириш ва ўйлаш, фикр юритишга чорлашда; маъруза, ўқиш ва
бошқа усулларни мустаҳкамлашда; машғулот мазмунининг асосий қисмини
ишлаб чиқишда; муаммонинг кўзда тутилган қарорини ишлаб чиқишда; якун
ясаш ёки текширишни амалга оширишда; мавзу тушунарлилигини баҳолашда;
ўқувчиларни келгуси дарсга тайёрлашда.

Афзаллиги: ўқувчиларда қизиқишни орттиради ва дарсга жалб қилинишини
мустаҳкамлайди; ўқувчилар фикр ва тажриба алмашиш имкониятига эга
бўладилар.

5. Модификацияланган шакли ўзгартирилган маъруза. Бу ўқитиш усулида
ўқитувчи мавзу мазмунини оғзаки нутқ орқали ўқувчиларга етказади,
формулалар чиқаришда ўқувчилар билан мулоқот олиб боради. Аммо анъанавий
маърузадан фарқи ўқитувчи ва ўқувчи орасида мулоқот кетади. Қўлланилиши:
ўқувчиларга умумий ахборот бериш учун; фанга кириш ва асосий материалларни
бериш учун; қайсидир турдаги фаолиятни бошлашдан олдин, намойиш қилиш,
ролли ўйин ва бошқа турдаги усулларни қўллашдан олдин; таъриф, қоида,
формулаларни масала ёки лаборатория ишларида қўллашни намойиш қилиш
учун. Афзаллиги: тезкорлик билан амалга оширилиши; катта гуруҳларда
самаралилиги; кам ресурсларни талаб қилиши; бошқа усуллар билан биргаликда
қўллаш мумкинлиги; вақтни енгил бошқара олиши; гуруҳни биргаликда ушлаш
имконини беради.

6. Муайян ҳолатни (вазиятни) ўрганиш. Бу ўқитиш усули реал ҳаётдаги
вазиятни батафсил муҳокама қилишдан иборатдир. Бу усул кичик гуруҳларда
ўтказилиб, ўқиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, муҳокама ва эркин фикр алмашиш

MUAMMO VA YECHIMLAR

ҳамда қарор қабул қилиш ва бу қарорни бошқаларга етказишни тақозо этади.
Қўлланилиши: дарс мазмуни ҳақида ҳар томонлама ўйлаб сўзлашга ўргатишда;
муаммони ҳал қилиш қобилиятини, танқидий фикрлаш ва фикр юритишни
шакллантиришда; бошқарув тамойилларини намоён қилишда. Афзаллиги:
ўқувчиларнинг фаоллиги ва жалб қилинишини мустаҳкамлайди; таълим олиш
тугагандан сўнг тақозо қилинадиган ижрони моделлаштиришга имкон беради;
ўқитишни кузатиш мумкинлигини.

7. Танқидий тафаккур. Танқидий тафаккур услуби ўқитувчи қўйган масала
ёки муаммони ўқувчи ўз фикрини баён қилиш, ўзгалар фикрини танқидий қайта
идрок этиш, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш ва сақлаб қолиш орқали ечиш ёки
ҳал қилиш имкониятига эга бўлишига асослангандир. Қўлланилиши: ўқувчига ўз
нуқтаи назари, фикрини ишлаб чиқиш учун имконият ва фурсат берилишида;
ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда турли нуқтаи назарни муҳокама қилиш
жараёнида; Афзаллиги: ўқувчи ўз фикрини асослайди; таълим олувчиларга
эркин сўзлаш имконини беради.

8. Ақлий ҳужум. Ақлий ҳужум – синфдаги ҳар бир ўқувчи олдига ўқитувчи
қўйган савол ёки муаммо юзасидан ўз фикрини баён этишга имкон берувчи ўқув
услубидир. Услуб моҳияти «Бир калла яхши, йигирма биттаси ундан яхши»
принципи бўйича ўқитувчи томонидан белгиланган муаммо ёки савол юзасидан
эҳтимолда тутиладиган ҳамма фикрлар вариантини бир ерга жамлай олишда
бўлиб, истисно тариқасида таълим олувчиларнинг барча фикрлари, шу
жумладан, айтарли тўғри бўлмаганлари ҳам инобатга олинади. Бу нарса баён
этилган фикрларнинг кейинги таҳлилида ўқувчиларнинг қўйилган савол ёки
муаммони тўғри тушунишларига имкон беради. Қўлланилиши: савол, топшириқ
ёки муаммони ҳал қилишда фикрларни эркин айтишда; муаммони ҳал қилиш
қобилиятини оширишда; фанга кириш ва асосий мавзу мазмунини билиб
олишда; Афзаллиги: айтилган фикрлар танқид ёки муҳокама қилинмаслиги ёки
баҳоланмаслиги ўқувчиларнинг мазмун илмийлигига чуқурроқ жалб қилиниши;
белгиланган вақт доирасида барча хоҳловчиларга ўз фикрларини баён этиш
имкониятининг берилиши.

9. Ҳар ким ҳар кимга ўргатади. «Ҳар ким ҳар кимга ўргатади» услуби
ўқувчиларни ўргатувчига айлантирувчи, маълум билимларни ўзлаштиргач,
ўртоқлари билан баҳам кўриш имконини берувчи ўқитиш услубидир. Бу
услубнинг мақсади ўқувчиларга ўқитиш жараёнида зарур бўлган ахборот
максимумини бериш, айни пайтда ўқувчида ахборот олиш ва беришга қизиқиш
уйғотишдир. Шунингдек, ахборот ҳажмини олган ўқувчи маълум вақт давомида
уни иложи борича кўпроқ ўртоқларига етказади. Қўлланилиши: ўқувчиларда
ахборот олиш ва беришга қизиқишни уйғотиш учун; ахборотни диққат билан
эшитиш ва эслаб қолиш учун; шеригининг ахборотини тинглаб, бошқа шерик
ахтариш учун. Афзаллиги: ўз фикрини лўнда баён этиши; тинглаш ва эслаб
қолиш даражасини ривожлантириш; фанга ёки мавзуга бўлган қизиқишни
уйғотиш.

MUAMMO VA YECHIMLAR

10. Дебатлар. Дебатлар – ўз нуқтаи назарини асослашда синфдаги барча
ўқувчиларнинг баҳслашувда фаол иштирок этишини таъминловчи ўқитиш
услубидир. Бу услубдан фойдаланиш танқидий тафаккурни ривожлантиради.
Ўқувчи ўз нуқтаи назарини рад этиши керак. Баҳс ҳақиқатни юзага келтиргани
боис ўқитувчи синфни икки гуруҳга бўлган ҳолда мунозарани атайин авж
олдиради (гуруҳларга бир-бирига зид нуқтаи-назарларни айтади, баҳсли
топшириқлар беради). Бу усул ёзма ҳолда олиб борилса, ёзма дебатлар бўлади.
Қўлланилиши: баҳсда ўқувчиларнинг фаол иштироки таъминланганда;
муаммони ҳал қилишда моҳирликка ўргатишда; фикрни аниқ ва қисқа
ифодалашга имкон берилганда. Афзаллиги: ўқувчиларни баҳслашишга ўргатади;
мунозара маданиятига ўргатади; асослаб бериш малакасини оширади. Демак,
юқоридагиларни тажрибада қўллаб, ўрганиб, ўқувчиларнинг кўникма, малака
меъёрини қуйидагича белгилаш мумкин:

1. Нимани ўқидим? (ўқиганда) - 10 %
2. Нимани эшитдим? (эшитганда) - 20 %
3. Нимани кўрдим? (кўрганда) - 30 %
4. Нимани эшитдим ва кўрдим? - 50 %
5. Муҳокама, баҳс-мунозара - 70 %
6. Шахсан ўзим бажардим - 80 %
7. Устоз билан бирга бажардим - 90 %

Хулоса
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инновацион
усулларни қўллаб дарс ўтилганда, синфда ўзлаштирмайдиган ўқувчи қолмайди.
Деярли барча ўқувчилар дарс жараёнига жалб этилиб, уларнинг дарсга
қизиқишлари ортади. Ўқувчиларнинг келгусида мустақил билим олишларига,
ҳунар ўрганишларига имкон яратилади.

Адабиётлар:
1. Ж.Г.Йулдошев, С.А.Усмонов. «Педагогик технология асослари». -
Тошкент, 2004.
2. Ўқувчиларга билим беришда инновацион усуллардан фойдаланиш. –
Тошкент, 2004.
3. Sercu L. Bandura E. Castro P. Davcheva L. Ryan P. Foreign Language
Teachers and Intercultural Competence: An International Investigation. 2005.
4. Маҳмудов Қ. Ўрганилаётган ҳорижий тил таълимида ўқувчининг
маданиятлараро компетентлиги. 2022.