ORIENTAL UNIVERSITETIQidiruvПоискSearch
Oriental universiteti nashriyotiIlmiy jurnallar platformasiПлатформа научных журналовScholarly journals platform

Toʻliq matnПолный текстFull text

Mustaqil ish darslarini tashkil etishda Amir Temur davri tarixi va etnologiyasiga oid manbalar tahlili

Xo‘jaxonov Ismoil

Matn PDF dan avtomatik ajratilgan: ekran oʻqiydigan dasturlar, telefon va qidiruv uchun. Rasmiy nusxa — PDF.Текст извлечён из PDF автоматически — для программ чтения с экрана, телефонов и поиска. Официальная версия — PDF.Text was extracted from the PDF automatically for screen readers, phones and search. The PDF remains the version of record.

PDF ni oʻqishЧитать PDFRead the PDF → Nashr kartasiКарточка изданияRecord

IJTIMOIY-GUMANITAR FANLARNI O‘QITISHDA
TALABALAR MUSTAQIL ISH DARSLARINI TASHKIL ETISH:

MUAMMO VA YECHIMLAR

Мустақил иш дарсларини ташкил этишда Aмир Tемур даври тарихи ва
этнологиясига оид манбалар таҳлили

Хўжахонов И.
Ориентал университети доценти, т.ф.н.

Амир Темур нафақат ўзбек давлатчилиги тарихида, балки бутун Евроосиё
тарихида ёрқин из қолдирган ҳукмдор ҳисобланади. У барпо этган салтанатнинг
куч-қудрати, унинг ҳарбий юришлари, бунёдкорлик ишлари ва бошқалар ҳақида
тарихий манбаларда бой маълумотлар келтирилган. Соҳибқирон ҳали тириклик
давридаёқ, унинг шахси ва амалга оширган ишлари тўғрисида халқ орасида
турли ривоятлар ва афсоналар тўқилган.

Мустақил иш дарсларини ташкил этишда “ўзлик” концепцияси ҳамда
манбаларга нисбатан тарихийлик ва автобиографик усулда ёндашиш самарали
ҳисобланади. Жумладан, Темурнинг мусулмон Шарқи мамлакатларига,
жумладан, турк султони Йилдирим Боязид ва Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон
устига юришлари ҳақидаги баҳс-мунозаралар ҳамон давом этиб келади. Амир
Темур билан боғлиқ баҳсли мавзулардан яна бири унинг араб давлатларига
қилган юришлари ҳисобланади. Ушбу масала юзасидан қуйидаги манбаларни
таҳлил этиш орқали маълум хулосага келиш мумкин:

1. Амир Темур даврига оид эътиборга молик тарихий асарлардан бири испан
элчиси Руи Гонзалес де Клавихонинг саёҳат кундалиги ҳисобланади. Унда
Клавихо ўзининг 1403-1406 йиллардаги саргузашти давомида кўрганкечирганлари ҳақида, хусусан, Амир Темур салтанати ҳақида маълумотлар
келтиради. Клавихони Темур қурдирган боғлар, Шаҳрисабздаги Кўксарой ва
Самарқанд шаҳрининг катталиги, иморатлари, саройлари ва масжидлар ҳайрон
қолдиргани маълум.

Клавихо Самарқанд шаҳри аҳолиси орасида турли халқлар – турклар,
араблар, маврлар ва бошқалар, арман ва юнон католиклари, несторианлар,
якобитлар ва насронийлар бўлганлиги ҳақида маълумот беради. [1.110]

2. Темур даври тарихига оид яна бир асар Ибн Арабшоҳ қаламига мансуб.
Ибн Арабшоҳ асли Дамашқлик бўлиб, Темур уни оиласи билан Самарқандга
мажбуран келтирган. У 1389 йилда туғилган. Ибн Арабшоҳ Самарқандга келган
пайтида 12 ёш бўлган ва ушбу асарини кейинчалик, 1436-1437 йилларда ёзган.
Унинг Темурга нисбатан босқинчи сифатида қараганлиги ва асарда унга
нисбатан танқидий ёндашганлигининг сабаби шу бўлса керак.

Ибн Арабшоҳнинг асарида Темурнинг Шом, Ироқ, Миср каби мусулмон
ўлкаларига юришлари ва улар билан шариат, мазҳаблар ва ҳақиқат бўйича саволжавоблари марказий ўринни эгаллайди. Муаллиф Темурнинг ушбу урушларини
чин мусулмонлар устига юриши сифатида қоралашга ҳаракат қилади. Асар
муаллифининг ёзишича, Темур Шом ва Ироқ каби юртларга борганда юрт
олимларидан нима учун Муовия (р.а.)ни ўзларига халифа деб билишларини, у
Али (р.а.) ва унинг авлодларини ўлдирганлигини айтиб норозилик кайфиятини

199

IJTIMOIY-GUMANITAR FANLARNI O‘QITISHDA
TALABALAR MUSTAQIL ISH DARSLARINI TASHKIL ETISH:

MUAMMO VA YECHIMLAR

билдиради. Жумладан, Темур Халаб шаҳри қалъасини эгаллаганининг иккинчи
куни шаҳар олимлари ва қозиларини чорлаб, Бухоро, Самарқанд, Ҳирот ва бошқа
ўзим фатҳ қилган мамлакатлар олимларидан сўраган нарсамни сўрайман,
“бизлардан ўлганлар шаҳидми ёки сизлардан?” деган тарзда савол беради. Унинг
охирги саволи қуйидагича бўлади: Али (р.а.), Муовия (р.а.), Язид хусусида нима
дейсизлар? Бундан кўриниб турибдики, исломдаги илк бўлиниш масаласи Темур
даврида ҳали ўз долзарблигини йўқотмаган эди.

Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Темур аскарлари ичида бутпараст турклар,
оловга сажда қилувчи мажусий ажамлар, коҳинлару сеҳргарлар, золимлару
мункирлар бор эди. Бутпарастлар ўз санамларини кўтариб юрар, коҳинлар эса
каломларини сажъ билан ифода қилишган [2.96].

3. Темур даври тарихи бўйича энг мукаммал ва ҳақиқатга энг яқини деб
таърифланадиган асар бу Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома”сидир.
Шарафуддин Али Яздий Эроннинг Форс вилояти шимолидаги Язд шаҳрида
туғилган. У темурийлар саройида хизмат қилган. Зафарнома асарини ҳам у Амир
Темурнинг набираси Иброҳим Султоннинг ташаббуси билан ёзган. Бундан
мақсад Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятини тўлиқ, ҳақиқатга яқин тарзда
ёритиб берувчи асарнинг мавжуд эмаслиги эди. Айнан ушбу асарни
темурийларнинг ўзлигини кўпроқ намоён этади, деб айтиш мумкин.

Ироқ, Шом ва Шарқий Анатолияни эгаллайди. Чунки, бу ерларнинг
ҳокимлари Темурнинг душманларига паноҳ берганди, унга хавф солиб турарди
[3.107]. Темурнинг кўп йиллик юришларининг яна бир сабаби сифатида муаллиф
Мўғулистон, Эрон ва Ироқда Буюк ипак йўлининг хавфсизлигини таъминлаш
бўлганлиги, чунки, бу даврда нафақат карвонлар, балки, элчилар ҳам бемалол бу
юртлардан қатнай олмай қолганлиги, шунингдек, ҳаж сафарига бориш ҳам
хавфли бўлиб қолганлигини келтиради.

Али Яздийнинг асарида Темурнинг даштликлар ва жетеларга қарши
урушига кўп урғу бериладики, бу Темур ва темурийларнинг асосий рақиблари
айнан улар бўлганлигидан далолат беради.

Хулоса қилиб айтганда, Амир Темур даври тарихига оид манбалар ўзининг
мазмуни, ёндашув усули, тузилиши, муаллифларнинг қарашлари жиҳатидан
турли хил бўлиб, уларда ўша даврга хос турли ўзликлар ҳам ўз ифодасини
топган. Шу боис ушбу манбаларни ўзликни англаш нуқтаи назаридан талқин
қилиш Темур даврига оид айрим масалаларни кенгроқ тушунишда муҳим
аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Руи Гонзалес де Клавихо. Дневник путешествия в Самарканд ко двору
Тимура (1403-1406). Перевод со старо испанского. – Москва: Наука, 1990.
2. Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал-мақдур фи тарихи Таймур (Темур тарихида
тақдир ажойиботлари). 12-китоб. – Тошкент: Меҳнат, 1992.
3. Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома. – Тошкент: Шарқ, 1997.

200