ORIENTAL UNIVERSITETIQidiruvПоискSearch
Oriental universiteti nashriyotiIlmiy jurnallar platformasiПлатформа научных журналовScholarly journals platform

Toʻliq matnПолный текстFull text

“Al-Mufassal” asari va uning tarkibiy tuzilishi

Nasirova Malika Anvarovna

Matn PDF dan avtomatik ajratilgan: ekran oʻqiydigan dasturlar, telefon va qidiruv uchun. Rasmiy nusxa — PDF.Текст извлечён из PDF автоматически — для программ чтения с экрана, телефонов и поиска. Официальная версия — PDF.Text was extracted from the PDF automatically for screen readers, phones and search. The PDF remains the version of record.

PDF ni oʻqishЧитать PDFRead the PDF → Nashr kartasiКарточка изданияRecord

“АЛ-МУФАССАЛ” АСАРИ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ

Малика Насирова,
Ориентал университети Тиллар-1 кафедраси профессори, ф.ф.н.

m.nosirova2005@mail.ru
ORCID: 0000-0003-2290-4126
https://zenodo.org/records/17339335

Аннотация. Мазкур мақолада ўзнинг илмий асарлари билан араб
тилшунослиги тараққиётида муҳим роль ўйнаган машҳур тилшунос олим
Маҳмуд Замахшарийнинг (467/1075-538/1144), илмий меросининг гултожи
бўлган “Ал-Муфассал фи санъати-л-иъроб” асари ва унинг таркибий тузилишни
ҳақида маълумот берилади. Асарнинг тузилиши унда баён қилинган назарий
масалалари ҳақида муайян тасаввурни ҳосил қилади.

Калит сўзлар: назарий грамматика, грамматик масалалар, флексия, “Ал-
Муфассал фи санъати-л-иъраб”.

Abstract. This article examines “Al-Mufassal fī Ṣanʿat al-Iʿrāb”, the magnum
opus of the eminent linguist Mahmud al-Zamakhshari (467/1075-538/1144), whose
scholarly contributions have played a pivotal role in the advancement of Arabic
linguistics. The study highlights the structural composition of the work, which provides
valuable insights into the theoretical grammatical issues addressed by the author.

Keywords: theoretical grammar, grammatical issues, inflection, Al-Mufassal fī
Ṣanʿat al-Iʿrāb.

Х–ХIII асрда араб тилшунослиги бўйича буюк из қолдирган алломалар
сифатида Абдулқоҳир Журжоний (1009–1078), Аҳмад Майдоний (ваф.
518/1124), Маҳмуд Замахшарий (1075-1144), Наср Мутарризий (1144-1213), Абу
Яъқуб Юсуф Саккокий (1160-1229) ҳамда уларнинг муносиб издошлари эътироф
этилади. Мазкур олимлар ҳақидаги маълумотлар турли библиографик
манбаларда, айримларида оз, бошқаларида кўпроқ маълумотлар келтирилган.
Мазкур олимлар ва уларнинг ёзган асарлари ҳақида Абдул Карим Самъоний1,
Зайнуддин Қосим Қутлубуғо2, Жалолиддин Абдураҳмон Суютий3, Абдулҳай
Лакнавий4, Умар Ризо Каҳҳола5, Ёқут Ҳамавий6, Ҳожи Халифа7, Шавқи Дайф8
каби олимлар маълумотлар келтирган.

1 Самъоний. Китабу-л-ансоб. – Байрут, 1988. – Ж.1. – Б. 325.
2 Зайнуддин Қосим Қутлубуғо. Тожу-т-тарожим. – Дамашқ, 1992. – 568 б.
3 Жалолиддин Суютий. Буғйоту-л-вуот. – Қоҳира, 1972. – Т.1. – 607 б.
4 Абдулҳай Лакнавий. Фаваиду-л-баҳийма фи таражими-л-ҳанафиййа. – Қоҳира: Дар ал-кутуб
ал-исламиййа. – 263 б.
5 Умар Ризо Каҳҳола. Муъжаму-л-муаллифийн. – Байрут, 1993. – 581 б.
6 Ёқут Ҳамавий. Муъжаму-л-удабо. –Миср, 1993, Т.1. – 3541 б.
7 Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунун. –Байрут, 1981. – Т.2.
8 Шавқи Дайф.Тариху-л-адаби-л-арабий. – Қоҳира: Дар ал-маариф, 1980. – Б. 542-543.

Араб тили грамматикасида ўз ўрнига эга бўлган, кунимизгача аҳамиятини
йўқотмаган асарлар кўп. Улар ичида Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий
таъкидлаганидек, «аввалгиларда ҳам, кейингиларда ҳам бўлмаган асар»1
таърифига эга бўлган фундаментал манбалар кўп эмас. “Ал-Муфассал фи
санъати-л-иъроб” (“Флексия илмида мукаммал китоб”) асари ана шундай
манбалардан бири бўлиб, Маҳмуд Замахшарий асарларининг гултожи деб
эътироф этилади.

1119–1121 йиллар оралиғида ёзилган мазкур асар Замахшарий Маккада
яшаган даврига тўғри келади. Муаллиф ўзи таъкидлаганидек, араб адиблари
тилшуносликда бир асар таълиф этишини сўраб мурожаат қилганлар. Илтимосга
жавобан ёзилган мазкур асар араб тилининг назарий грамматикасига
бағишланган бўлиб, ўзининг мукаммаллиги, мураккаблиги, барча саволларга
илмий асосланган жавоблари билан эътиборлидир. Асар Шом ҳокими
Музаффариддин Мусога тортиқ қилинганида, амир ушбу асарни ўрганиб, уни ёд
олган кишига 5 минг кумуш танга ҳадя қилишини эълон қилган.

Асарнинг таркибий тузилишини кўздан кечиргандаёқ унинг мукаммаллиги
яққол кўринади. Асар тўрт боб ва кўпсонли фасллардан иборат бўлиб, грамматик
масалалар сўз туркумлари бўйича тушунтирилган. Аллома энг аввал эъроб, яъни
флексия ҳақида батафсил маълумот беради ва “аввало эъробни билиш керак,
зеро ундан сўнггина бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини тушуниш мумкин”,- деб
таъкидлайди.

Асарда мавзулар қуйидаги тартибда тақдим этилган. Кириш, яъни
муқаддимадан сўнг “cўз” ва “гап” нинг маъноси очиб берилган. Сўнгра “Исм”
боби бошланади. Унда:

1. Атоқли отлар ва унинг турлари (Атоқли отларнинг лақаб ва куня билан
бирга келганда ифодаланиши қоидалари ҳақидаги фасл, турдош отларнинг
атоқли от бўлиб келиши, аниқлик артикли қўшиладиган баъзи атоқли отлар
фасли кабилар); 2. Турланадиган исмлар; 3. Тўлиқ турланмайдиган исмлар; 4.
Исмлардаги келишикларнинг кўринишлари; 5. Бош келишикдаги исмлар; 6.
Исмий гапнинг эгаси ва кесими; 7. Кесимнинг эгадан олдинга ўтиши; 8.“Инна”
ва унга ўхшаш юкламалар иштирок этган гапнинг кесими; 9. Мутлоқ инкор
маъносидаги “Ла” инкор юкламасининг кесими; 10. “Лайса” маъносидаги “ма”
ва “ла” инкор юкламалари иштирок этган гапнинг эгаси; 11. Тушум
келишигидаги исмлар; 12. Иккилик сонда келадиган масдар; 13. Воситасиз
тўлдирувчи; 14. Яширинган бўлиши лозим бўлган тушум келишигидаги сўз
[улардан ундалма ва бошқалар]; 15. Ноаниқ ундалманинг турилари; 16. Йиғи
[йўналтирилган объект], яъни кимдир вафот этган ва унинг исмини айтиб
йиғлаганда исмига ҳарфлар қўшилади. Масалан, “ваазайдааҳ” каби бўлади; 17.
Ихтисос – Тўлдирувчининг махсус шакли; 18. Қисқартириш (мурожаатда атоқли
отларни қисқартириш); 19. Иштиғол – синтактик конструция (тўлдирувчининг
махсус шакли); 20. Ўрин ҳоли: 21. Биргалик тўлдирувчиси; 22. Сабаб-мақсад
холи; 23. Ҳолат ҳоли; 24. Чеклов; 25. Истисно; 26. “Лайса”маъносидаги “ма” ва

1 Абдулҳай Лакнавий. Фаваиду-л-баҳийма фи таражими-л-ханафиййа. – Қоҳира: Дар ал-кутуб
ал-исламиййа. – Б. 231.

“ла” инкор юкламалари иштирок этган гапнинг кесими; 27. “Кана” ва “Инна”
бобидаги эга ва кесим; 28. “Ла” қатъий инкор юкламаси иштирок этган гапнинг
эгаси; 29. Қаратқич келишигидаги исмлар; 30. Изофанинг икки бўлаги
(компоненти); 31. Изофа бўлаклари (компонент-лари) нинг тушиб қолиши; 32.
Тобеъ сўзлар, таъкид; 33. Сифат; 34. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гап; 35.
Изоҳловчи; 36. Аниқловчи – изоҳловчи; 37. Боғловчилар; 38. Келишикда
турланмайдиган исмларнинг турлари; 39. Олмош; 40. Кўрсатиш олмошлари; 41.
Боғловчилар; 42. Феъл маъносидаги имслар ва междометиялар; 43. Ўрин - пайт
ҳоллари; 44. Қўшма сўзлар; 45. Умумий маънога эга бўлган сўзлар; 46. Иккилик;
47. Кўплик; 48. Аниқлик ва ноаниқлик ҳолатлари; 49. Музаккар ва муаннас
ҳолатлар; 50. Кичрайтма отларнинг турлари; 51. Нисбий сифатлар; 52. Сон; 53.
Қисқа ва чўзиқ (яъни “алиф” ва “ҳамзали алиф”га тугаган сўзлар); 54. “Феъллар
билан боғлиқ исмлар” деб номланувчи феълга ўхшаш (исм) ҳақида; 55.
Масдарнинг аниқ ва мажҳул даража сифатдоши вазнида келиши; 56. Аниқ
даража сифатдоши; 57. Мажҳул даража сифатдоши ва сифатдош маъносидаги
феълдан ясалган сифат хусусиятини билдирувчи сўзлар; 58. Сифатнинг
орттирма даражаси; 59. Замон ва макон номлари; 60. Иш қуроллари номлари; 61.
Уч ҳарфли исмларнинг турлари; 62. Тўрт ҳарфли исмларнинг турлари; 63.Беш
ҳарфли исмлар1.

2-боб. Феъллар. 1.Ўтган ва ҳозирги-келаси замон феъли; 2. Ҳозирги замон
феъли майллари; 3.Хабар майли; 4. Истак майли; 5. Шарт майли; 6. буйруқ
майли; 7. Ўтимли ва ўтимсиз феъл; 8. Мажҳул нисбатдаги феъл; 9. Ўйлаш,
ҳисоблаш мазмунини ифодаловчи феъллар; 10. Ноқис феъл турлари; 11. Ишҳаракат содир бўлишга яқин қолганлигини ифодалайдиган феъллар; 12. Олқиш
ва қарғишни ифодаловчи икки феъл; 13. Ажабланишни ифодаловчи феъл; 14.Уч
ўзакли феъл; 15. Ҳосила феъл; 16. Иккилик иш ҳаракати; 17. Маъноси жиҳатидан
VII боб феълларга бўйсуниши шарт бўладиган VIII боб феъллари; 18. Тўрт
ўзакли феъл турлари2.

3-боб. Ёрдамчи сўзлар ва уларнинг турлари. 1. Феълга ўхшаш юкламалар; 2.
“Инна” ва “анна” ўртасидаги фарқлар; 3. Бириктирувчи боғловчилар; 4. Инкор
юкламалари; 5. Огоҳлантирувчи юкламалар; 6. Ундов юкламалари; 7. Икки хитоб
юкламаси; 8. Боғловчи юкламалар; 9. Тушунтириш, изоҳ бериш юкламалари; 10.
Масдар ўрнида ишлатилувчи икки юклама; 11. Ундаш, даъват қилиш юкламаси; 12.
“Қад” яқинлаштирувчи юкламаси; 13. Келаси замон юкламалари; 14. Сўроқ
юкламалари; 15. Икки шарт юкламаси; 16. Сабаб, мақсад юкламаси; 17. Қатъий
инкор юкламаси; 18.“Лом” юкламасининг турлари;19. Муаннас жинсининг сукунли
“т” си ва “танвин” ; 20. Паузали “ҳ”; 21. Вақф (пауза); 22. Инкор юкламаси; 23.
Музаккарлик қўшимчалари3.

4-боб. Муштарак. 1. Қисқа ва чўзиқ “а” унлисининг талаффузи.; 2. Пауза; 3.
Қасам; 4. Ҳамзани енгиллатиш; 5. Икки ундошнинг кетма-кет келиши; 6. Гап бошида
турган сўзнинг ҳукми; 7. Аффиксация ҳодисаси (яъни ҳарф қўшилиши); 8.

1 Маҳмуд Замахшарий. Ал-Муфассал фи санъати-л-иъраб. – Қоҳира, 1987. – Б. 6-243.
2 Ўша асар. – Б. 244-282.
3 Ўша асар. – Б. 283-335.

Ҳарфларни алмаштириш; 9. Касал ҳарфга эга бўлиш; 10. Биринчи ўзак ундоши “вав”
ёки “йай” бўлган сўзлар; 11. Иккинчи ўзак ундоши “вав” ёки “йай” бўлган сўзлар; 12.
Учинчи ўзак ундоши “вав” ёки “йай” бўлган сўзлар; 13. Ассимилияция ҳодисаси1.

Асарнинг боб ва фаслларидан кўриниб турибдики, араб наҳви, яъни
тилшунослигининг барча масалалари тўлиқ қамраб олинган. Асарнинг ўта мукаммал
ва мураккаблиги боис унга биринчи бўлиб Замахшарийнинг ўзи шарҳ ёзган. Мазкур
шарҳ “Хавашийи-л- Муфассал” деб аталади. Бу шарҳнинг мухтасари Лейден
кутубхонасида 164 рақам билан, 2-нусхаси эса Венада 254 рақам остида
сақланмоқда. К.Броккельманнинг таъкидлашича, “ал-Муфассал”га 30 дан ортиқ
шарҳ ёзилган2. Бироқ асар шарҳларини тўплаш юзасидан олиб борган
тадқиқотларимиз уларнинг сони 70 га яқин эканини кўрсатмоқда3.

Юқоридаги маълумотлар асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1. Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Муфассал фи санъати–л-иъраб” номли асари
араб тилшунослик илмининг буюк ютуғи деб эътироф этилган.
2. Асарда араб тилшунослиги тўлиқ ва тизимли равишда, ўта илмий тилда баён
қилинган.
3. Асарнинг мукаммаллиги, мунозарали баҳслар ечимини берадиган ишончли
манба бўлганлиги боис, кўпчилик мазкур асарни ўрганиш истагида бўлган.
4. Бунда эса уларга асарнинг шарҳлари, яъни турли даврларда машҳур олимлар
томонидан ёзилган асарлар ёрдамга келган.

АДАБИЁТЛАР:
1. Абдул Карим Самъоний. Китабу-л-ансоб. Байрут, 1988.
2. Абдулҳай Лакнавий. Фаваиду-л-баҳийма фи таражими-л-ханафиййа. –
Қоҳира: Дар ал-кутуб ал-исламиййа. – 263 б.
3. Броккельман К. Тариху-л-адаби-л-араби. – Қоҳира: 1975. - Т.5.
4. Ёқут Ҳамавий. Муъжаму-л-удабо. –Миср, 1993, Т.2. -3541б.
5. Жалолиддин Суйутий. Буғйоту-л-вуот. – Қоҳира, 1972, Т.1
6. Зайнуддин Қосим Қутлубуғо. Тожу-т-тарожим. – Дамашқ, 1992. -568б.
7. Маҳмуд Замахшарий. Ал-Муфассал фи санъати-л-иъраб. – Миср, 1987. -407
б.
8. Носирова М. Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Муфассал” асарига ёзилган
шарҳлар. // Шарқшунослик. (ТДШИ) -2009. №1-2. -Б. 28-34.
9. Умар Ризо Каҳҳола. Муъжаму-л-муаллифийн. – Байрут, 1993. -581б.
10. Шавқи Дайф. Тариху адаби-л-арабиййи. – Қоҳира: Дар ал-маариф, 1980. -
648 б.
11. Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунун. – Байрут, 1981, -Т.2.

1 Маҳмуд Замахшарий. Ал-Муфассал фи санъати-л-иъраб. – Қоҳира, 1987. – Б. 335-394.
2 Броккельман К. Тариху-л-адаби-л-араби. – Қоҳира, 1975. - Т.5. – Б. 225-242.
3 Носирова М. Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Муфассал” асарига ёзилган шарҳлар.//
Шарқшунослик (ТДШИ) – 2009. №1-2. – Б. 28.