ORIENTAL UNIVERSITETIQidiruvПоискSearch
Oriental universiteti nashriyotiIlmiy jurnallar platformasiПлатформа научных журналовScholarly journals platform

Toʻliq matnПолный текстFull text

Shamsiddin Kamoliddin – Markaziy Osiyo tarixi o‘rganilishining yetakchisi

Mirzayev Jaloliddin Zayniyevich

Matn PDF dan avtomatik ajratilgan: ekran oʻqiydigan dasturlar, telefon va qidiruv uchun. Rasmiy nusxa — PDF.Текст извлечён из PDF автоматически — для программ чтения с экрана, телефонов и поиска. Официальная версия — PDF.Text was extracted from the PDF automatically for screen readers, phones and search. The PDF remains the version of record.

PDF ni oʻqishЧитать PDFRead the PDF → Nashr kartasiКарточка изданияRecord

TARIXSHUNOSLIK VA MANBASHUNOSLIK MASALALARI

ШАМСИДДИН КАМОЛИДДИН МАРКАЗИЙ ОСИЁ

ТАРИХИ ЎРГАНИЛИШИНИНГ ЕТАКЧИСИ

Жалолиддин Зайниевич Мирзаев
Термиз давлат университети доценти,

тарих фанлари номзоди
jmirzo@list.ru

Аннотация: Ушбу мақолада Марказий Осиё тарихининг етакчи
тадқиқотчиларидан бири бўлган Шамсиддин Камолиддин ижодининг
эпистемологик ва аксиологик жиҳатлари Термиз тарихини ўрганиш нуқтаи–
назаридан таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Мавзуга бундай ёндошув
чекланган ҳажмдаги адабиётлар асосида белгиланган вазифани бажаришга
имкон беради.

Аннотация: В данной заметке предпринимается попытка
проанализировать эпистемологические и аксиологические аспекты
творчество Шамсиддина Камолиддина, одного из видных исследователей
истории Центральной Азии через призму изучения истории Термеза. Такая
постановка проблемы позволила выделить более обозримый объем
литературы и сделать поставленную задачу реально выполнимой.

Annotation: This article attempts to analyze the epistemological and
axiological aspects of the work of Shamsiddin Kamoliddin, one of the leading
scholars of Central Asian history, through the historical and cultural lens of
Termez. This approach allowed us to identify relevant literature and make the
analysis more feasible.

Калит сўзлар: Шамсиддин Камолиддин, Марказий Осиё, тарих,
Термиз, ас–Самъоний, тарихий география, Сомонийлар, “Фазоил–и Балх”

Ключевые слова: Шамсиддин Камолиддин, Центральная Азия,
история, Термез, ас–Сам‘ани, историческая география, Саманиды, "Фазоил–
и–Балх"

Key words: Shamsiddin Kamoliddin, Central Asia, history, Termez, as–
Sam'ani, historical geography, Samanids, “Fada'il–i Balkh”

XXI асрда бугунги Ўзбекистон жаҳон харитасида эндигина пайдо
бўлган тасодифий мамлакат эмаслигини, унинг илдизлари ниҳоятда чуқур ва
қадимий эканлиги эътироф этиш, ўзлигимизни англаш ва уни дунёга намоён
этиш борасида кенг кўламдаги имкониятлар эшиги очилди. Улар
умуминсоний қадриятлар бир қаторда, маданиятимиз ва маърифатимизга
асосланган тарихимизни ўзимиз ёрқин тасаввур қилишмизга, унинг жаҳон
миқёсида тутган ўрни ва мавқеини аниқ ифодалаб беришга шароит яратиб
берди.

Ўзбекистон бутун тарих жараёнида инсоният тафаккури маҳсулоти
бўлган турли маданиятлар юзма–юз бўлган, уларннинг ўзаро уйғунлашган
макондир. Юртимиз тарихининг ибтидоси асрлар қаърига сингиб кетган
бўлиб, халқимизнинг қадимий мероси дунё афкор оммасининг ақлини
шошириб қўймоқда. Тарихий ўтмишни янгидан талқин этишнинг
Ўзбекистонда кечаётган фаол жараёни мобайнида олиб борилаётган
тадқиқотлар, юртимиз тарихи ва маданияти ҳақидаги билимларимизни
бойитишга, унинг янги қирраларини кашф этишга имкон бермоқда.

Марказий Осиё тарихини ўрганишда бурилиш ясаган В.В. Бартольд
ўзининг асарларида тарихий билимнинг эпистемологик мақомини янги
даражага олиб чиқди. Жумладан, Термиз тарихини ёритишда XX асрда В.В.
Бартольд асарлари ва археологик тадқиқотлар асосий манба бўлиб қолди.
Лекин илм тараққиётининг мантиғи шундаки, вақт ўтиши билан
тадқиқотчилар янги маълумотларга эга бўладилар ва уларнинг ёрдамида янги
қарашларни шакллантирадилар. Кечагина шак–шубҳасиз қабул қилинган
ақидалар вақт ўтиши билан эътирозларга сабаб бўлади.

XIX – XX асрларда ғарб тадқиқотчилари қанчалик ютуқларга
эришмасинлар, ўзларининг маданияти қобиғидан ташқарига чиқа олмадилар.
XX аср мобайнида европапарастликнинг мафкуравий асоси бўлмиш орийлик
назариясининг сохта ақидалари инқирозга учраганидан сўнг, бу олимлар
мафкурасида ўтроқ аҳоли билан кўчманчилар ўртасидаги зиддиятларга
асосий эътиборни қаратиш марказий ўрин эгаллади. Айниқса XX асрнинг
иккинчи ярмида жамият тараққиётини ушбу зиддият билан талқин этиш
устиворлик қила бошлади. Албатта, ўтроқ аҳоли билан кўчманчилар
ўртасида зиддиятлар мавжуд бўлган, жаҳон тарихида сезларли из ҳам
қолдирган. Лекин мазкур зиддият хеч қачон жамият ривожланиши жараёнида
ҳал қилувчи аҳамият касб этмаган.

Бошқа томонда, моддийликни жамият тараққиётининг ҳал қилувчи
омили сифатида қабул қилган тарихий материализм руҳидаги изланишларда
олимлар диққат–эътиборини ўтмишимизни моддий унсурлар воситасида
ёритишга қаратади. Бундан ташқари, собиқ Иттифоқда бошқа ижтимоий
фанларга бўлгани сингари, исломга бўлган ғайри–социологик ёндашув ўрта
аср тарихи ва маданиятини ўрганишнинг методологик хусусиятини белгилаб
берди.

Мазкур ёндошувларнинг эндиликда инқирози яққол кўрина бошлади.
Уни рўёбга чиқариш замонавий фан ютуқлари билан қуролланган
тадқиқотчиларнинг янги авлоди вазифаси эди.

Шамсиддин Камолиддин Марказий Осиё тарихини ўрганишда янги
даврни бошлаб берди. Янги шаклланган тарихнавислик мактабининг етакчи
вакили бўлган тарих фанлари доктори профессор Шамсиддин Камолиддин
ўнлаб китоблар, юзлаб мақолалар муаллифи сифатида дунёга танилмоқда.
Ўзидан олдин ўтган тадқиқотчиларнинг улкан меросига таяниб, уларни
танқидий таҳлил этиб, манбаларни илмий муомилага киритиб, уларни
ўрганишни янги даражага кўтариб, ўзига хос ёндошувни шакллантириб
Шамсиддин Камолиддин Марказий Осиё тарихини ўрнишни янада юқори

поғонага кўтарди. Шу билан бирга, Шамсиддин Камолиддин тадқиқотларида

аксиологик жиҳатларнинг ортиб боришини кўриш мумкин.

Шамсиддин Камолиддин томонидан ёзилган илк йирик ва тадқиқот

Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ас–Самъонийнинг “Китоб ал–ансоб”

асари эди. Китоб муқаддимасида П.Г.Булганин ва Э.В. Ртвеладзе

таъкидлаганидек, муаллиф биринчи марта академик даражада ас–

Самъонийнинг Ўрта Осиё ҳақидаги маълумотларни комплекс равишда тўлиқ

ўрганиб чиқади [Камолиддин 1993: 3]. Унда биринчи марта Термиз ва

Термизийлар ҳақидаги маълумотлар қиёсий таҳлили билан илмий муомилага

киритилган. Масалан, Термиз ва унинг вилоятидаги шаҳарлар ҳақидаги

маълумотлар, Холид ибн Зийод ал–Азди ат–Тирмизи ва унинг ўғли Абд

ал–Азиз ибн Холид ат–Тирмизиларнинг Термиз ва Марвда қозилик

қилганлиги қайд этилган.

Термиз вилояти ҳудудидаги шаҳарлар мавзуси Шамсиддин

Камолиддиннинг алоҳида мақоласида [Камолиддин 1993а: 37 – 43],

кейинчалик, муаллифнинг фундаментал асарида давом

эттирилди[Камолиддин 1996: 99 – 132]. Жанубий Сўғд ва Тохаристоннинг

тарихий географиясига бағишланган китоб Ўрта Осиё тарихи билан

шуғулланувчи тадқиқотчиларнинг доимий қўлланмасига айланди. Чунки

китобда мавзу юзасидан мавжуд турли соҳаларни қамраб олган маълумотлар

таҳлили амалга оширилган эди.

Сомонийлар сулоласининг ҳукмронлиги Ўрта Осиёнинг ўрта

асрлардаги тарихининг муҳим босқичларидан бири эди. Бу оиланинг

вакиллари IX – X асрлар давомида Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудларида

ҳукм сурганлар. Ўрта асрлардан қолган ёзма манбаларда ўша даврнинг

сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихи ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд.

Лекин Сомонийлар сулоласининг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар жуда

ҳам кам ва бир–бирига зиддир. Сомонийларнинг келиб чиқиши ҳали тўла

аниқланмаган ва номаълум бўлса ҳам, кўпчилик орасида уларнинг келиб

чиқиши форс бўлган деган янглиш фикр ҳукмрондир. Шунинг учун

Сомонийлар оиласининг асл келиб чиқишини аниқлаш нафақат Ўзбекистон

тарихи фани, балки бутун дунё шарқшунослик фанининг энг долзарб

масалаларидан бири бўлиб қолган эди.

Сомонийларнинг келиб чиқишини ўрганар экан Шамсиддин

Камолиддин ўн тилдаги уч юзга яқин тарихий манбалардан фойдаланган.

Мавзуни ёритишда муаллиф томонидан жалб этилган илмий тадқиқотлар

сони эса минглаб нашрлардан иборат. Фаолияти давомида Шамсиддин

Камолиддин Сомонийлар сулоласи ҳақида ўттизга яқин илмий ишларини

эълон қилди. Германияда 2012 йилда нашр этилган китоб эса узоқ йиллар

давомида оширилган илмий изланишларнинг янги назар билан ғалвирдан

ўтказилган мантиқий якуни бўлиб қолди.

Сомонийлар сулоласининг бобокалони Сомон–худот Балх ёки Термиз

яқинида жойлашган Сомон номли бир қишлоқнинг асосчиси бўлган.

Кўпчилик манбалар унинг келиб чиқишини Сосонийлар шоҳаншоҳи Хурмазд

нинг IV ( 579 – 590) қўмондони Баҳром Чубин билан боғлиқ бўлганлигини

кўрсатади. Манбалардаги айрим маълумотларга кўра, Термиз яқинида тож
кийган Баҳром Чубиннинг келиб чиқиши Хуросондаги туркий қабилалари
билан боғлиқ бўлган. Бу қабилалар Сосонийлар сулоласининг хизматида
бўлиб, уларнинг шимолий чегараларини қўриқлаб турганлар. Ўрта
асрларнинг ёзма манбалари, шунингдек нумизматика, эпиграфика,
этнография, топонимия ва тарихий лингвистика маълумотларини комплекс
равишда ўрганиш натижасида Шамсиддин Камолиддин шундай хулосага
келадики, Сомон–худотнинг келиб чиқиши ҳам Баҳром Чубин сингари
Хуросоннинг туркий қабилалари билан боғлиқ бўлган. Бошқа тарафдан
унинг келиб чиқиши Турк ҳоқонлигига асос солган ва унинг олий
ҳукмдорлари бўлган Ашина уруғи билан боғлиқ бўлган. Сомонийлар
тарихини ўрганар экан Шамсиддин Камолиддин Термиз билан боғлиқ кўплаб
маълумотларни таҳлил қилади. Масалан, Сурхондарёда топилган
ёдгорликларда, тангаларда кокиллик кишилар тасвири кўп учрайди.
Жарқўрғон яқинидаги Оқтепада топилган ҳайкалчада, Ангор яқиниидаги
Болаликтепада топилган суратларда ҳам кокиллик кишилар тасвирланган.
Айниқса, ислом ёйилишидан олдинги вақтларда юртимизда ҳукмдорлик
қилган Тоҳаристон йабғулари акс эттирилган тангалардаги тасвирлардан
кокил улар орасида расм бўлганлигини биламиз. Лекин бу ҳолни Термиздаги
Шаҳри Сомон ҳудудидаги Кокилдор ота ёдгорлиги билан Сомонийлар билан
боғлиқлиги Шамсиддин Камолиддин томонидан асослаб берилган
[Камолиддин 2012: 112 – 115].

Шамсиддин Камолиддин томонидан манбаларнинг нашр этилиши
тадқиқотчиларга кенг истиқболларни очиб бермоқда. Масалан, Сафи ад–дин
ал–Балхининг “Фазоил–и Балх” – Балх шаҳрининг фазилатлари асарининг
676/1278 йилда Абдуллоҳ б. Мухаммадом б. ал–Қосим ал–Хусайний
томонидан форс тилига таржима қилинган матнининг Шамсиддин
Камолиддин ва Иқболжон Усмонов нашрида ёзма манба матни билан бирга
кенг ва чуқур изоҳлар берилган [Камолиддин 2020 ]. Ҳатто айтиш мумкинки,
илмий жиҳатдан таржима матнидан кўра унга ёзиган шарҳлар
қимматлироқдир.

“Фазоил–и Балх”да Термиз шаҳрининг бунёд бўлишига доир ривоят
келтирилган. Асарда келтирилган ривоятга кўра шаҳарининг бунёд этилиши
афсонавий Каёнийлар сулоласининг подшоҳларидан бири Гуштосп билан
боғланади. У Марвда бўлганида, Мулк–и Таъоло исми Айюб бўлган
пайғамбарни жўнатади. Айюб пайғамбар Гуштоспга Балх шаҳрини бунёд
қилишни буюради. Бундан аввал Гуштосп Термиз шаҳрини бино қилади.
Бинобарин, Термиз шаҳри “шаҳарлар онаси” номини олган Балхдан ҳам
аввал бунёд бўлган бўлади. Айтиш керакки, айрим манбаларда “шаҳарлар
онаси” атамаси Термиз шаҳрига нисбатан ҳам ишлатилган. Термиз ҳудудида
амалга оширилган археологик тадқиқотлар ёзма манбада келтирилган
ривоятни исботлайди. Термиз яқинида жойлашган Талитоғара ёдгорлигида
амалга оширилган тадқиқотлар милоддан аввалги биринчи минг йиллик
ўрталарига доир топилмалар Термиз шаҳри ҳудудида шаклланган
манзилгоҳлар борасида янги хулосаларга келишга имкон яратди. Бунинг

устига, Абдуллоҳ б. Мухаммадом б. ал–Қосим ал–Хусайний Термиз

саййидларидан эканлиги ўз исботини топди.

Термиз тарихини ёритишда XXI асрга келиб Шамсиддин Камолиддин

асарлари тадқиқотчиларнинг янги авлодига катта таъсир кўрсатди. Бу таъсир

натижасида амалга оширилган тадқиқотлар Термизнинг нафақат

Мовароуннаҳрдаги илк исломий шаҳар эканлиги[Мирзаев 2007 : 173–175],

балки давлатчилик ва маданият тимсоли[Мирзаев 2001: 13–20], маънавият ва

маърифат маркази сифатида эътироф этишга имкон яратди[Мирзаев 2001а:

67–71 ]. Шунингдек, Шамсиддин Камолиддин асарлари Термиз ҳудудидаги

этник жараёнларнинг яхлит манзарасини яратишга асос бўлди[Мирзаев

2024].

Шундай қилиб, кўплаб тадқиқотчиларнинг фидокорона меҳнатлари

туфайли, йигирманчи асрда Марказий Осиё тарихини ўрганиш борасида

катта муваффақиятларга эришилди. Булар биринчи навбатда, моддий

маданият, тарихий топография, археологик ва меъморий ёдгорликларни

ўрганиш соҳалари билан боғлиқдир. Бироқ, айтиш лозимки, бу

тадқиқотларнинг натижалари тарихий меросимизнинг жамият маънавий

ҳаёти билан белгиланадиган қисмини қамраб олган эмас. Тадқиқотчилар

ёндашуви жамиятда ҳукмрон мафкуравий қарашлар билан белгиланган.

Натижада тарихшунослигимизда шаклланган биқиқ ёндошув

тадқиқотчиларни бир қолипга солиб қўйди. Ундан чиқишимизни, тарихга

холислик, тўлиқ илмий ҳақиқат билан қарашни Шамсиддин Камолиддин

таъминлаб берди. Олимнинг тадқиқотларида фақат эпистемологик, яъни янги

билим ва маълумотлар эмас, балки аксиологик омиллар, аҳлокий ва маънавий

кадриятлар муҳим аҳамият касб этди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1. Камолиддин 1993 – Камалиддинов Ш. С. «Китаб ал–ансаб» Абу Са‘да
Абдалкарима ибн Мухаммада ас–Сам‘ани как источник по истории и
истории культуры Средней Азии / Под ред. П. Г. Булгакова. Ташкент: Фан,
1993.
2. Камолиддин 1993а – Камалиддинов Ш. С. О средневековых городах
области Термеза.. Общественные науки в Узбекистане, 1993: N. 2. С. 37 – 43.
3. Камолиддин 1996 – Камалиддинов Ш. С. Историческая география Южного
Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IХ – начала ХIII вв.
Ташкент: Узбекистан, 1996.
4. Камолиддин 2012 – Камолиддин Ш. С. Саманиды: Из истории
государственности Узбекистана в IX – X вв. Saarbrücken: LAP, 2012.
5. Камолиддин, Усмонов 2020 – Фазоил–и Балх – ‫ – فضائل بلخ‬Балх шаҳрининг
фазилатлари. Шамсиддин Камолиддин ва Иқболжон Усмонов нашри.
Publisher: Generis Publishing, 2020.
6. Мирзаев – Мирзаев Дж.З. Термез – первый мусульманский город
Мавараннахра. Uzbekistan’s contribution to the development of Islamic
civilization. Abstracts of the papers and addresses to the International Conference
devoted to announcement of Tashkent as a capital of Islamic Culture for 2007 by

the ISESCO. –Tashkent–Samarqand: Publishing Center oh al–Imam al–Bukhari,
2007.
7. Мирзаев – Мирзаев Ж. Термиз ўзбек давлатчилиги ва маданияти тимсоли
сифатида // O’zbekiston tarixi. 2001. №4.
8. Мирзаев – Мирзаев Ж. Термиз – маънавият ва маърифат маркази //
Ижтимоий фикр. Инсон хуқуқлари. 2001а. №4.
9. Мирзаев – Мирзаев, Д.З. Проблемы этнической истории Центральной
Азии. На примере приграничного региона Амударьи : монография / Д.З.
Мирзаев. – Витебск : ВГУ имени П.М. Машерова, 2024.

ГАУРГОНЛАР ЗАРДУШТИЙЛИКНИНГ ДАХМАСИ

Хушвақов Наби Олимович
Тарих фанлари доктори (DSc),
Шаҳрисабз Педагогика институти., доцент.

Тел: +998973199002
Олимов Улуғбек Наби ўғли.

Катта илмий ходим.
“Шаҳрисабз” давлат музей-қўриқхонаси.

Тел: +998972537667

Қадимги Кеш вилояти худудида Зорастризм дини анъаналарига кўра,
майитлар дафн этилган кўплаб остадонлар топилган. Уларда асосан майитни
“рухини суд қилиш жараёни” фалсафий тарзда акс этган. Шаҳрисабзнинг
Юмалоқтепа ёдгорлигидан топилган остадонлардаги композицион
тасвирларда Зардуштийлик дини фалсафаси -жаннат, инсон рухини
маьбудлар томонидан суд қилиш ва қайта туғилиш ғоялари, маьнавий
қарашлари, сеҳру-жодуга ишонганлиги ва қайта туғилиши (реокарнация)
ғояси акс этган. Унда инсон руҳининг ўлимдан кейинги тақдири, Сроуш
маъбуди (“Авесто”да охиратдаги ҳакамлардан бири, итоаткорлик ва
тартиблар маъбуди) марҳумнинг рухини тарозида тортиб “айбини аниқлаш,
гунохлари кам бўлса”, Чинват кўпригидан жаннатга ўтказиши ифодаланган
[1. Б.2-5].

Остадон композициясида 13 та сиймо мавжуд, шундан 10 таси
маъбудлар, 3 та турли хил ҳайвонлар акс этган. Уларнинг барчаси 2 қатлам
(ярус)да ва саҳна кўринишида жойлаштирилган. Ушбу композиция Китоб
туманидаги Сиваз қишлоғидан топилган остадонларга стилистик ва сюжети
жиҳатидан жуда ўхшаш. Сиваз остадонини тадқиқотчилар Н. И.
Крашенинникова ва Франциянинг атоқли археолог академиги Ф.
Гренеларнинг фикрича, “эркаклардан бир оёғини йиғиб, иккинчисини узатиб
ўтирган сиймо – “жаннат” эгасидир. У “Ардавихшт” – олов маъбуди
сифатида тахтда ўтирибди, деб талқин этилишади. Маъбуднинг пастида
иккита қучқор қарама-қарши жойлашган. Қўйларнинг орасида очилган гул ва