ORIENTAL UNIVERSITETIQidiruvПоискSearch
Oriental universiteti nashriyotiIlmiy jurnallar platformasiПлатформа научных журналовScholarly journals platform

Toʻliq matnПолный текстFull text

Gaurgonlar – zardushtiylikning dahmasi

Xushvaqov Nabi Olimovich, Olimov Ulug‘bek Nabi o‘g‘li

Matn PDF dan avtomatik ajratilgan: ekran oʻqiydigan dasturlar, telefon va qidiruv uchun. Rasmiy nusxa — PDF.Текст извлечён из PDF автоматически — для программ чтения с экрана, телефонов и поиска. Официальная версия — PDF.Text was extracted from the PDF automatically for screen readers, phones and search. The PDF remains the version of record.

PDF ni oʻqishЧитать PDFRead the PDF → Nashr kartasiКарточка изданияRecord

the ISESCO. –Tashkent–Samarqand: Publishing Center oh al–Imam al–Bukhari,
2007.
7. Мирзаев – Мирзаев Ж. Термиз ўзбек давлатчилиги ва маданияти тимсоли
сифатида // O’zbekiston tarixi. 2001. №4.
8. Мирзаев – Мирзаев Ж. Термиз – маънавият ва маърифат маркази //
Ижтимоий фикр. Инсон хуқуқлари. 2001а. №4.
9. Мирзаев – Мирзаев, Д.З. Проблемы этнической истории Центральной
Азии. На примере приграничного региона Амударьи : монография / Д.З.
Мирзаев. – Витебск : ВГУ имени П.М. Машерова, 2024.

ГАУРГОНЛАР ЗАРДУШТИЙЛИКНИНГ ДАХМАСИ

Хушвақов Наби Олимович
Тарих фанлари доктори (DSc),
Шаҳрисабз Педагогика институти., доцент.

Тел: +998973199002
Олимов Улуғбек Наби ўғли.

Катта илмий ходим.
“Шаҳрисабз” давлат музей-қўриқхонаси.

Тел: +998972537667

Қадимги Кеш вилояти худудида Зорастризм дини анъаналарига кўра,
майитлар дафн этилган кўплаб остадонлар топилган. Уларда асосан майитни
“рухини суд қилиш жараёни” фалсафий тарзда акс этган. Шаҳрисабзнинг
Юмалоқтепа ёдгорлигидан топилган остадонлардаги композицион
тасвирларда Зардуштийлик дини фалсафаси -жаннат, инсон рухини
маьбудлар томонидан суд қилиш ва қайта туғилиш ғоялари, маьнавий
қарашлари, сеҳру-жодуга ишонганлиги ва қайта туғилиши (реокарнация)
ғояси акс этган. Унда инсон руҳининг ўлимдан кейинги тақдири, Сроуш
маъбуди (“Авесто”да охиратдаги ҳакамлардан бири, итоаткорлик ва
тартиблар маъбуди) марҳумнинг рухини тарозида тортиб “айбини аниқлаш,
гунохлари кам бўлса”, Чинват кўпригидан жаннатга ўтказиши ифодаланган
[1. Б.2-5].

Остадон композициясида 13 та сиймо мавжуд, шундан 10 таси
маъбудлар, 3 та турли хил ҳайвонлар акс этган. Уларнинг барчаси 2 қатлам
(ярус)да ва саҳна кўринишида жойлаштирилган. Ушбу композиция Китоб
туманидаги Сиваз қишлоғидан топилган остадонларга стилистик ва сюжети
жиҳатидан жуда ўхшаш. Сиваз остадонини тадқиқотчилар Н. И.
Крашенинникова ва Франциянинг атоқли археолог академиги Ф.
Гренеларнинг фикрича, “эркаклардан бир оёғини йиғиб, иккинчисини узатиб
ўтирган сиймо – “жаннат” эгасидир. У “Ардавихшт” – олов маъбуди
сифатида тахтда ўтирибди, деб талқин этилишади. Маъбуднинг пастида
иккита қучқор қарама-қарши жойлашган. Қўйларнинг орасида очилган гул ва

идиш мавжуд. Саҳнанинг пастки қисмида эса тиз чўкиб турган аёл
тасвирланган.

Биринчи қатордаги расмларнинг асосий ғояси “нариги дунёдаги
Чинвад кўпригида илоҳий суд қилиш маросими” бўлиб, Авестода судни
маъбудалардан Михр ва Рашн бошқариб “ёруғ дунёда инсон танаси бажарган
ишларни кўради”. Тарози ушлаб турган образ Рашн, у “Адолат маъбудаси”
ҳисобланади. “У майитнинг насаби, мансаби, ҳукмронлиги ёки қуллигига соч
қалинлигича ҳам ён босмасдан ва зарар етказмасдан“ одиллик билан
ёндашади (1 ва 2-расм).

Тадқиқотчи Ф. Грененинг фикрича, тасвирдаги оқ от Михра ёки
Митра инкарнациясидир. У Шаҳрисабз остадонидаги тасвирда эгарланган от
майитнинг руҳи учун Михр маъбудига қурбонликка бағишланган ва
қурбонликни амалга ошираётган илоҳий шахс -Сроуш эса “руҳларнинг
ҳимоячиси” сифатида талқин этиб, от майит учун “қурбонликка аталган” деб
талқин этади. Тўғри, айрим манбалар- хусусан Аррианнинг ёзишича,
Кирнинг валиаҳди Камбиз отасининг қабрига руҳи учун ҳар куни қучқор
қурбонлик қилган, ҳар ойда бир марта от қурбонлик қилган, отни “қуёшга
бағишланган қурбонлик” деб ҳисоблаган.

Ф.Грененинг фикри анча мунозарали,чунки отни эгарланган холати
уни қурбонлик учун эмас, балки “майитни рухини жаннатга олиб ўтувчи”
сифатида талқин этиш имконини беради.

Франц Грене Сиваздан топилган остадонда чизилган иккита қучқорни
ҳам “қурбонлик учун” деб талқин этган. Бундахишнада таъкидлангандек,
“қурбонлик қилиш охирзамонда гуноҳлардан озод бўлиш учундир”. Остадон
композициясида тасвирланган мусиқачи маьбудлар ва гуллар “жаннатдан
таралаётган мусиқа товуши ва хушбўй ҳид таратаётган райхон”ни англатади.
Жаннат –garōdmān, мусиқа маскани, хушбуй хидли маьво ҳисобланиб, ундан
жаннат насиб этган инсон “рухи” ором олади.

Остадоннинг тўртта бурчагида бойқушга ўхшаш қуш ва уларни бирбири билан боғлаб турган ҳалқасимон доира чизилган. Зардуштийларнинг
диний тасаввурларига кўра, бу қуш марҳум рухини ёвуз девлардан ҳимоя
қилади. Умуман олганда, Юмалоқтепа остадонида семантик жиҳатдан
“Жаннатга олиб кирувчи Чинвад кўпригида маъбудлар томонидан майит
рухини суд қилиш жараёни ва рух тақдирини ҳал этилиши” тасвирланган.

Кешнинг тоғли худудларида остадонлар топилмаган, аммо маҳаллий
ахоли Говургон деб атайдиган тош миноралар сероб. Муаллифлар 2012-
йилдаги Муқанна қўрғонини излашга бағишланган экспедицияси натижасида
Қамаши туманининг Қизилтом қишлоғи, Тирнасойнинг бошланиш қисмида
12 та Гавургон деб аталадиган иншоатларни топишган эдилар ( 2 ва 3-расм).
Бу махсус иншоатлар тоғ меьморчилигига хос материаллар-ишлов
берилмаган тошлардан бунёд этилган. Мазкур ёдгорликлар Ўзбекистон
республикаси худудидаги археологик ёдгорликлар рўйхатига кирмаган,
денгиз сатхидан 2900-2950 м. баландлигида жойлашган янги типдаги
археологик ёдгорликдир.

Говургонлар Хисор тоғ тизмасидаги Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ,
Қамаши ва Сангардак худудларида кенг тарқалган. Махаллий аҳоли орасида
Говургонлар ислом давригача аньанавий даҳма ролини бажаргани ҳақида
кўплаб афсоналар тарқалган. Афсоналарнинг асосий мазмунида фарзандлар
ота-оналарини “умри поёнига етгач”, Говургонларга ташлаб келиши
ифодаланган. Зармаслик 90 ёшли ўқитувчи Бўриқул Худайбердиев ва
Қизилтомлик фуқаро Соат Мирзаевлар (1961 йилда туғилган) отабоболаридан эшитган афсоналарида иншоатни қадимий урф-одатларга кўра
дафн этиш билан боғлиқ қизиқарли этнографик маьлумот берган эди.
Афсоналарнинг мазмун-моҳиятига кўра, Говургонлар Ислом динигача бўлган
давр маданияти билан боғлиқ. Ҳақиқатдан ҳам, Гаур сўзи арабчадан таржима
қилинса, кофир мазмунини беради.

Қашқадарё вилоятининг тоғли худудларда жойлашган археологик
ёдгорликларни излаш ва илмий муомилага киритиш ишлари ХХ-асрнинг
иккинчи ярмидан бошланган. Масалан, чет эллик ва маҳаллий археологлар
ёзма манбаларга қайд этилган Хисор тоғида жойлашган Муқанна қўрғонини
излаш ва арабларга қарши кураш масаласини кенг тадқиқ этишган [2, 3.
Б.169-194].

1950-йилларда С. Кабанов Қашқадарёнинг юқори қисми-Яккабоғ ва
Тошқўрғон қишлоқларида изланишлар олиб бориб, “Ҳисор тоғ тизмаси ёзма
манбаларда Сиём ёки Синам деб эслатилиши, тоғлар Муқанна қўзғалонлари
муносабати билан изланишлар тарихига кирган” деб ёзган эди [3, Б. 56].
Кейинги изланишлар М.Е.Массон бошчилигида Ўрта Осиё Давлат
университетида Археология кафедрасини ташкил топиши ва изланишлари
туфайли ривожланди [4, Б.32]. Археология кафедраси профессорўқитувчилари раҳбарлигида талабалар ҳам Кешнинг тарихий географик
худудидаги изланишлар олиб бориб, денгиз сатхидан 2000 м. баландликда
жойлашган VII–IX-асрларга оид кўплаб археологик ёдгорликлар-қўрғонлар,
уй-жой қолдиқлари ва мозорлар топишган [5, Б.32]. 1975-йилдаги
изланишлар натижасида Яккабоғнинг Татор қишлоғидан Қизилдарё ёқалаб
30 км.лик масофада 60 дан зиёд археологик ёдгорликларни аниқлашган.
Қамаши туманининг тоғли худудларидан 29 та, Яккабоғдан 200 дан зиёд
археологик ёдгорликлардан қимматли ашёлар топилган.

Тоғли худудлардаги меьморий иншоатларнинг ўзига хос жихатларни
тадқиқ этган марҳум профессор, архитектор Д. Нозилов эса 1985-йилда
Дуконхона қишлоғи яқинидаги Говургонларни кўриб, уларни қурилиш
меъморий жихатларини ўрганган. У ҳам Говургонлар зардуштийларнинг
даҳмаси, деб талқин этган.

Дуконхона Говургонининг ўлчамлари қуйидагича: миноранинг
баландлиги 6.40 м., минора ярим пирамида шаклида ва тепасида 2Х2 м.
атрофида 15-20 см.ли парапит билан (наус?) хосил қилинган. Минора 2
қаватли ёпиқ камерадан иборат. 1-қават ётиқ жойда 0.9-1.3 м. баландликда
қурилган. Ғарбий томондаги камерага кириш жойини эни 0.50 м. узунлиги
1.8.м. 2-қаватни ичи эса 1,95- 2,20 м. Унга кириш жойи шимол томонда
жойлашган. 2-қаватни кириш жойи ўлчамлари 0,84 х 0,60 м.(4-расм).

Говургоннинг тепасидаги текислик майит этини тозалаш учун тайёрланган
наусни эслатади. Д. Нозилов Говургонни Зорастризм одатлари бўйича дафн
иншоати сифатида эътироф этса-да, майитни суякларини йиртқич хайвонлар
ва махсус „тарбияланган кучук“ тозалаган бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр
юритиб, тарихий ҳақиқатни аниқлаштиришда археологлар ва
шарқшуносларнинг илмий тадқиқотларидан умидвор экани ҳақида ёзган эди
[6, Б. 492]. Майитни этини йиртқич қушлар оиласига кирувчи қушлар
тозалашганини Сангиртепадан топилган остадоннинг 4 томонида бургут
ифодалангани ҳам тўлиқ исботлайди.

Говургонларнинг тадқиқ этиш ва тарихий талқини Ангиялик машҳур
тадқиқотчи, атоқли Авестошунос олим Мери Бойс томонидан ХХ асрнинг
ўрталарида бошланган. Унинг ёзишича, қадимги форсийлар Урванни
„майитнинг руҳи“ деб ҳисоблайди [7, Б. 11].

Эрон ва Ҳиндистон худудларидаги Зардуштийликни кенг тадқиқ этган
Мери Бойснинг илмий асарлари Хисор тоғи худудида сақланиб қолган
Говургонларни ўрганишда катта аҳамият касб этади. У Эроннинг тоғли
худудларида Ислом дини кириб келган вақтларда хам Зардуштийларнинг
тошлардан бунёд этилган дахмалари мавжудлигини ёзма манбаларда
учрашини қайд этган. Эрамизнинг 830-йилида Самарқандлик Зардуштийлар
Адурфарн Фаррохзодадан тошдан бунёд этиладиган минорали дахмаларни
қуриш масаласида савол сўралган. У „янги дахмалар қурилгунича,
эскилардан фойдаланиш ҳақида тавсиялар“ини берган [8, Б. 104-105].

Юқоридаги маьлумотлардан кўриниб турибдики, қадимги ва илк ўрта
асрларда Кешнинг тоғли худудлари кўплаб қадимий даҳмалардан иборат
маъво бўлган.

Говургонлар ўзининг қурилиши техникаси ва тузилмаси жихатидан
Мугхона ёки Мукхоналардан жиддий фарқ қилади. Мугхона (форсий ‫, غ‬
“Маьбуд уйи” мазмунига эга) Қўрама тоғи хамда Фарғона водийсида
учрайдиган тошдан бунёд этилган даҳма бўлиб, эрамизнинг I—III асрларида
кенг тарқалган. Одатда Мугхоналар думолоқ шаклда, диаметри 8 м. гача,
тош деворларининг қалинлиги 2 м.гача, баландлиги 3-3.5 м. гача бўлиб,
унинг қаватлари (камералари) йўқ. Мугхоналарда оловга сиғиниш одатлари
акс этади. Қурумлар хам дафн этиш қурилмаларидан бири бўлиб, унда эса
тошдан уюмлар тарзида ясалади [9, Б. 11].

2012 йилда К. Абдуллаев ва Н. Хушвақов Қизилтом қишлоғи
атрофидан 12 та Говуронларни манзили ва конструкциясини тадқиқ этган.
Мазкур Говургонлар ҳам Дуконхона қишлоғидаги Гувургонларга ухшаш
конструкцияга эга, яьни 2 та камерадан иборат. Муаллифлар 12 та
Говургонларни биридан инсон суягини кичик бўлагини топишган эди.
Суяклар жуда кам ва майда бўлгани учун антропологик жихатдан
диагностика қилиш имкони бўлмаган [10, Б. 492]. Афсуски, Говургонларнинг
кўпчилиги “сохта-қора археологлар” томонидан бойлик излаш мақсадида
бузиб ташланган.

Хуллас, Говургонлар Зардуштийларнинг қадимий урф-одатига кўра,
майит дафн этиладиган даҳма бўлиб, уни тепасида майит этдан тозаланган ва

бу жараёнда йиртқич қушлар фаол иштирок этган. Инсонни танаси этдан
тозалангач, Сроуш фариштаси инсон “рухини суд қилиб, жаннат ёки дузахга
ўтишини” белгилаган.

Гавургонларни саналашда археологик материаллар кам, аммо уларни
Ислом давридан олдин бунёд этилганини келажакда Зармас, Қаранқул,
Дуконхона ва Вори қишлоқлари худудидагиларини тадқиқ этиш аниқ
маьлумотлар бериши мумкин. Говургонларни музейлаштириш эса маҳаллий
ва хорижий туристларга тоғ худудларидаги табиий мерос билан биргаликда
маданий мерос объектларидан ҳам бархаманд бўлиш имконини беради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ
1. Бердимуродов А.Э., Богомолов Г.И., Хушваков Н.О. Новые находки
штампованных ассуариев в окрестностях Шахрисабза.// Ўзбекистон
археологияси. 2012. №2. – С.2-5.
2. Абу Са’ид Гардизи. украшение известий. Зайн ал-Ахбар / Пер. А.К.
Арендса. Ташкент. 1991., Бируни А.Р. Памятники минувших поколений /
Пер. М.А. Салье // Бируни Абу Рейхан. избранные произведения. Ташкент.
1957., Қошғарий М. Туркий сўзлар девони. (Девони луғатит турк). III жилд.
Таржимон ва нашрга тайёрловчи С. Муталлибов. Тошкент. 1963., Бартольд
В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. Сочинения. Т. 1. М. 1963.,
Большаков О.Г. Хронология восстания Муканны // Эпиграфика Востока.
1976: С.90–98., Кадырова Т.9. из истории крестьянских восстаний в
Мавераннахре и Хорасане в VIII – начале IX в. Ташкент. 1965.
3. Абдуллаев К. А., Хушваков Н. О. К локализации калы Муканны.
Вестник древней истории. М. 2015 г. № 2, с. 169–194.
4. Кабанов С.К. Археологические разведки в верхней части долины
Кашка-Дарьи // Труды института истории и археологии. Вып. 7 (Материалы
по археологии Узбекистана). Ташкент. 1955. С-56.
5. Массон М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с
древнейших времен. Ташкент. 1973. С-32.
6. Назилов Д.А. Гавурганы в Гиссарских горах. «Архитектурное
наследство», вып. 40. Москва, 1996. С-33., Он же, Культово-мифологические
традиции и символы в зодчестве Центральной Азии /– Т.: «Fan va
texnologiyalar nashriyot-matbaa uyi», 2022. – 492 с.
7. Бойс М. Зорастрийцы. Верования и обычаи. «Наука». М.1987. с-11.
8. Dhabhar B. N. The Persian Raiyats of Hormazyar Dhahan. Bombay. 1932.
9. Литвинский Б. А. Курганы и курумы Западной Ферганы. — Москва,
1972. Баратов С. Р. Культура скотоводов Северной Ферганы в древности и
раннем средневековье. По материалам курумов и мугхона. — Самарканд,
1991. Автореферат диссертации на соискание степени кандидата
исторических наук.
10. Kazim Abdullaev and Nabi Knusnvakov, Qala of Mukkanna: Routes of
Search(Preliminary report). Istanbul üniversitesi Türkiyat araştirmalari enstitüsü/
Art-sanat. 2/2014 issn: 2148-3542. 1-49 стр.

1-расм
2-расм.

3-расм.