4. Конокобаев К. Топонимия Южной Киргизии. Фрунзе.1980;
5. Табалдиев К.Ш. Древние этнокультурные связи Алтая и Тянь-Шаня.
— Бишкек: Илим, 2017;
6. Худяков Ю.С., Табалдиев К.Ш. Древние тюрки на Тянь-Шане.
Новосибирск. 2009.
ИЛК ВА РИВОЖЛАНГАН ЎРТА АСРЛАРДА КУШОНИЯ
ШАҲРИНИНГ ТАРИХИЙ ТОПОГРАФИЯСИ ВА ЛОКАЛИЗАЦИЯ
МАСАЛЛАРИ
© 2025. Сандибоев Алишер Назарбекович
Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти
alisher.sandiboyev@inbox.ru
Аннотатция: Самарқанднинг ғарбий қисмида жойлашган Кушония шаҳри
Хитой манбаларида Хэ (Кушония), араб манбаларида Кушония деб
номланиб, ёзма манбалар, шунингдек, кортагарафик тадқиқотлар натижасида
унинг таркибида бўлган Зармон қишлоғи Зормон ўрнида, Хушуфағн -
Сарпул, Размаз - Қуйиробод - Пастработ, Косадон-Косагарон, Искарон -
Пускарон кабилар ўрнида бўлганлиги борасида сўз юритилган. Мавжуд
манбаларнинг илмий таҳлили асосида Кушония шарқда Иштихон билан,
ғарбда Бухоро билан чегарадош бўлганлиги борасида фикр мулоҳазалар
қилинган.
Калит сўзлар: Суғд, Самарқанд, Кушония, Иштихон, Зармон, локализация,
топография, картография.
Аннотатция: В статье рассматривается историческая топография Кушания,
расположенного в западной части Самаркандского оазиса, а также
проводится анализ городов и поселений, входивших в состав данного
владения. В китайских источниках, Кушания упоминается под названием Хэ,
а в арабо-персидских – как Кушания. На основе письменных свидетельств и
картографических данных локализованы поселения, входившие в его состав:
Зармон - Зормон, Хушуфағн - Сарпул, Размаз - Қуйиробод - Пастработ,
Косадон-Косагарон, Искарон - Пускарон, являющиеся археологическими
памятниками данного региона. Научный анализ имеющихся данных
позволяет предположить, что Кушония граничила на востоке с Иштихоном, а
на западе - с Бухарой.
Ключевые слова: Согд, Самарканд, Кушония, Иштихан, Зармон,
локализация, топография, картография.
Abstract: This article examines the historical topography of Kushaniya, located in
the western part of the Samarkand oasis, and provides an analytical overview of
the cities and settlements that once formed part of its territorial and administrative
structure. In Chinese sources, Kushaniya appears under the name He, while in
Arabic–Persian texts it is referred to as Kushaniya. Based on written evidence and
cartographic data, several settlements that were part of its territory have been
localized: Zarmon – Zormon, Khushufagn – Sarpul, Razmaz – Quyi Robod – Past
Robat, Kosadon – Kosagaron, and Iskaron – Puskaron, which are archaeological
sites of this region. The scholarly analysis of the available data suggests that
Kushoniya bordered Ishtikhon in the east and Bukhara in the west.
Keywords: Sogd, Samarkand, Kushoniya, Ishtikhon, Zarmon, localization,
topography, cartography.
Кириш. Илк ўрта асрлар даврида турк-суғд муносабатларининг
ривожланиши Суғд ва унинг таркибида бўлган бир қатор мулкликларнинг
сиёсий барқарорлигига, ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ва маданий
ҳаётини юксалишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди (Отахўжаев 2010:
107). Бу даврда Суғд конфедерацияси таркибидаги бўлган мулкларнинг ички
бошқарувини мустақил амалга оширган бўлиб, уларнинг савдо
муносабатлари, сиёсий тарихи ва маданияти тўғрисида қисман, аммо муҳим
маълумотларни Хитой манбалари сирасига кирувчи “Бэй шу” (Шимолий
хонадонлар тарихи) (386–618), “Суй шу” (Суй сулоласи тарихи) (581–618
йиллар) ва “Тан шу” (Тан сулоласи тарихи) (618–907 йиллар) каби
йилномаларда ҳамда хитой роҳиби Сюань Цзан (629–645 йиллар) асарида,
сайёҳ Хой Чао эсдаликларида учратиш мумкин [Бичурин 1950: 271–276, 280–
281, 310; Сюань Цзан 2012: 31, 42; Chavannes 1903: 132–147; Малявкин 1989:
103, 223, 256–257]. Жумладан, “Бэй шу” ва “Суй шу” йилномаларида
келтирилишича, Кан (Самарқанд) қудратли давлат бўлиб, унга Ми
(Маймурғ), Ши (Кеш), Цао (Иштихон), Хэ (Кушания), Кичик Ан (Бухоро),
Нашебо (Насаф), Унахэ ва Му каби мулкликлар бўйсунган. Бу ўлканинг
иқлими илиқ, барча дон ўсимликларини экишга қулай, боғдорчилик яхши
йўлга қўйилган. Одамларининг кўзлари чуқур, қиррабурун, серсоқол, савдо
ишларида чаққон, жиноятчиларга ибодатхонада сақланаётган Хулар қонуни
мажмуаси доирасида жазо берилган [Бичурин 1950: 271, 281; Хўжаев 2015:
93–94].
Манбалар таҳлили ва муҳокама. Бэй-шу йилномасида қайд
этилишича, “Кан (Самарқанд)га қарашли бўлган Хэ (Кушония)
ҳукмдорлигининг қароргоҳи Нами (Зарафшон) дарёсидан бир неча ли
жанубда жойлашган. Бу жой Кангюйнинг собиқ ерларидир. Ҳукмдор
Чжаову деб номланади. У ҳам Кан (Самарқанд) уруғидаги ҳукмдорлардан
келиб чиққан. Уни Дунь деб номланган. Қароргоҳининг айланаси икки ли
мунтазам жангчиларининг сони 1000 киши атрофида. Ҳукмдор қўй
шаклдаги олтин тахтга ўтиради. Шарқда Цао (Иштихон) ҳукмдорлигигача
150 ли, ғарбда Кичик Ань ҳукмдорлигигача 300 ли” [Бичурин II 1950: 286-
287]. Тан-шу йилномасида эса Хэ ўлкаси Кюйшуан ва Гуйшуанни деб аталиб,
у қадимги Кангюй (давлати) таркибидаги кичик ҳукмдор Фума шаҳрининг
эски ҳудудидир. Шаҳарнинг сўл томонида икки қаватли бино бор. Унинг
шимолий деворида бўёқ билан қадимги Ўрта давлат (Хитой)
императорларининг, шарқий томонидаги деворда Тукюе (турк) ҳукмдори ва
хоқонлари билан Ҳинд (Браҳман) ҳукмдорлари, ғарбий томонида Босы (Форс)
ва Фолинь (Византия) ва бошқа ажнабий ҳукмдорларнинг расми чизилган.
Ҳукмдор тонгда ушбу бинога таъзим қилгани келиб-кетади [Ўзбекистон
тарихи (Хрестоматия) 2014: 43]. Яъни, Хитой манбаларида келтирилишича,
Кушония Цао (Иштихон) ва Кичик Ан (Кармана) ҳукмдорликлари ўртасида
жойлашган бўлиб, ҳукмдор қароргоҳи дарёсига яқин бўлган.
Муғ тоғи Суғдий ҳужжатлари ҳам Суғднинг илк ўрта асрлар даври
иқтисодий-сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётини ёритувчи муҳим
маълумотлар берилган. Мазкур ҳужжатларда Суғднинг Панж, Визкарт,
Навзандак, Кушония ва Самарқанд Суғдига қарашли бўлган бир қатор жой
номлари келтирилган. Жумладан, А-5 рақамли Муғ тоғи Суғдий ҳужжатда
Панч саройида хизмат қилган аъёнлар, турли лавозимдаги кишилар учун пул
сарфи рўйхатида “Фсарга манашу драхмалардан Афтикка от учун 200
(драхм), Кажмонакка 32, Махрга 12, Ванга молларни боқиш учун – 6, яна
Пухарга 5, кушонияликка 10 драхм” сарфланганлиги қайд этилган [Лившиц
2008: 216; Исҳоқов 1992: 51].
Кушония араб-форс манбаларида шаҳар сифатида таърифланиб, у
Самарқанддан 12 фарсах узоқликда жойлашганлиги тўғрисида маълумотлар
учрайди. Жумладан, ибн Ҳавқалнинг қайд этишича, “Кушония Суғд
шаҳарлари орасида энг аҳолиси кўп шаҳардир. Кушония катталиги
жиҳатидан Иштихонга яқин, аммо унинг бош шаҳри каттароқ ва
қишлоқлари ва аҳолиси кўпроқ, одамлари бойроқ, билимли ва меҳрибондир.
Кушония қишлоқларининг узунлиги тахминан икки кунлик йўл, кенглиги эса
бир кунлик йўлни ташкил этади. Иштихон рустоқларининг ҳудудлари
кенгроқдир. Чунки Иштихон ҳудуди Соғарж тоғларидаги Йағон орқасидан
бошланиб, Кушония ҳудудигача узунлиги тахминан икки кунлик йўл, кенглиги
эса тахминан бир кунлик йўлни ташкил қилади. Бу иккала шаҳар Суғд
дарёсидан шимолида жойлашган, дарёсининг жанубида Дабусия ва
Арбинжон шаҳарлари жойлашган [Ибн Ҳавқал 2011: 65]. Шунингдек, асарда
Суғд дарёсидан ҳар бир қишлоққа ариқлар ажралиб чиқиб, унинг аҳолисига
ҳаёт бағишлайди. Ал-Кушония ариқларидан кейин дарё ундан ўтиб, Бухоро
девори ҳудудларига етиб боради [Ибн Ҳавқал 2011: 60]. Ал-Истахрийнинг
маълумотига кўра, Иштихондан ғарбда жойлашган Кушониягача 5 фарсаҳ,
Кушониядан Рабинжангача эса 2 фарсаҳни ташкил этган [Истахрий 2019:
161-190]. Бу икки мурриҳнинг маълумотига эътибор берадиган бўлса, Суғд
дарёсидан (Зарафшон) жанубда, Карманадан ўтганидан кейин Катта Хуросон
йилида Дабусия ва Рабинжон шаҳарлари, дарёдан шимолда эса Кушония ва
Иштихон шаҳарлари жойлашган. Ибн Ҳавқалнинг Мовароуннаҳр харитаси
таснифида Бухородан Самарқандга келишда йўл устидаги шаҳарларнинг
номларни келтириб ўтган. Жумладан, Катта Хуросон йўли устида Бухоро
шаҳри, кейин чапга қараб Тавовис, Кармана, Дабусия, Арбинжан, Самарқанд
шаҳарлари кетма кет тасвирланган. Иккинчи йўл бўйлаб эса Байканд,
Муғкон, Қоратакин қишлоғи, Хужода, Намижкат, Мадйомижкат, Харғонкат,
Кушония, Иштихон, Фаранкат, Кайанжкат, Видор, Дизаклари жойлашган
[Ибн Ҳавқал 2011: 14].
Ал-Муқаддасийнинг ёзишча, вазир ал – Жайҳоний ўзининг китобида
Суғд одам чизмасига ўхшашини ёзиб, унда боши Бунжикас, оёқлари
Кушония, бели Абғар, қорни Кабузанжакас ва Турксафи, қўллари Маймурғ ва
Бузмажондир [al-Moqaddasi 1967: 269; Aс-Самъани: 2018. 194].
Ас-Самъонийнинг қайд этишича, Кушония унча катта бўлмаган шаҳар
бўлиб, Самарқанддан 12 фарсаҳ узоқликда жойлашганини, унга яқин бўлган
Искарон, Исмитан, Хушуфағн, Размаз, Зармон, Шикистон номли қишлоқлар
бўлган [Aс-Самьани 2018: 189-190]. Ан-Насафий ҳам Кушония атрофида
Хушуфағн, Шава ва Фай номли қишлоқлар бўлганини зикр этган
[Камолиддин 2014: 89-90]. Номаълум муаллиф томонидан ёзилган “Ҳудуд улолам (Мовароуннаҳр таснифи)” асарида Зармон Армон тарзида қайд этилиб,
у Кушонияга қарашли бўлган [Ҳудуд ул–олам 2008: 12].
Француз картографи Ж. Делил(1675-1726)нинг 1724 йилдаги “Map of
Persia” харитасида Кушония ва Иштихон шаҳарлари дарёнинг ўнг томонида,
Дабусия, Арбинжон эса дарёнинг чап томонида жойлашган [De LʼIsleʼs 1724;
Иневаткина, Сучилин 2016: 80, рис.4] (1-расм).
Э. фон Цамбауранинг маълумотига кўра, Қорахонийлар даврида 34
зарбхона фаолият кўрсатган бўлиб, улар орасида Суғднинг Самарқанд,
Дабусия, Кушония, Иштихон, Кеш, Кармана ва Бухоро номлари учрайди ва
уларда тангалар 413–431/1022–40 ҳ. йилларда зарб этилган (Кочнев 2005: 44,
49, 176; Lurje 2014: available at http://www.iranicaonline.org/articles/koshaniyeh).
Кушониянинг марказий шаҳри ўрни сақланиб қолмаганлиги боис
тадқиқотчилар ўртасида мунозарага сабаб бўлмоқда. Жумладан, В.В.
Барьтолд Кушонияни Каттақўрғон туманида жойлашган Кошонота билан
локализация қилган бўлса [Бартольд 1963: 147], Г.А. Пугаченкова унинг
марказий шаҳри Оқдарё ва Қорадарёнинг ғарбий қисмида, дарёларнинг
қўшилиш дельтаси яқинида жойлашганлигини, аммо уни сув ювиб кетиши
натижасида сақланиб қолмаганлигини қайд этади [Пугаченкова 1989: 183]. В.
И. Распопова ва Г. В. Шишкиналар Кушония марази Самарқанддан 100 км
узоқликда жойлашганлигини, унинг майдони 120 гектарга тенг бўлганини
зикр этган [Распопова, Шишкина 1999: 53]. Аммо тадқиқотчилар ушбу жой
қайси ҳудудда жойлашганлигини ва ёдгорлик номи тўғрисида аниқ маълумот
бермаган. М. Исамиддинов ва Б. Ронделлилар Кушонияни Каттақўрғон
туманида жойлашган Қозокота номли қишлоқнинг жануби-шарқий томонида
жойлашган Қозоқота археологик ёдгорлиги билан локализация қилган. Ушбу
ёдгорликнинг сақланиб қолган сақланиб майдони 200х150 метр бўлиб,
марказида 70х65 метр ўлчамдаги арк жойлашган. Унинг баландлиги 12 метр.
Кўтарма материаллар асосида ёдгорлик сўнги антик ва ривожланган ўрта
асрлар билан даврлаштирилган [Исамиддинов, Ронделли 2006: 118]. Бизнинг
хулосамизга кўра, Кушония ўрни Кошонатадан унча узоқ бўлмаган
Шамби102 қишлоғи ўрнида бўлиб, шаҳар маркази бўлган археологик
ёдгорлик устида ҳозирда аҳоли турар жойи сифатида тўлиқ ўзлаштирган (2-
расм). Ушбу ёдгорликнинг шимол томони Оқдарёнинг суви ювиб кетганлиги
боис кесма ҳосил бўлган ва ушбу кесмада илк ва ўрта асрлар даври маданий
қатлам излари мавжуд. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Кушония маркази
шаҳри эҳтимол ҳозирги Шамби қишлоғининг ўрнида бўлган. Ушбу жойнинг
бир қисмини дарё ювиб кетган, сақланиб қолган қисми эса аҳолининг турар –
жойлари остида қолиб кетган.
Номаълум муаллиф томонидан ёзилган “Ҳудуд ул-олам (Мовароуннаҳр
таснифи)” асарида Зармон Армон тарзида қайд этилиб, у Кушонияга қарашли
бўлган [Ҳудуд ул–олам 2008: 12]. Ат-Табарий 730 йилда турк хоқонлигининг
қўшинлари Зормон қишлоғи яқинида ал-Жунайд бошчилигидаги
арабларнинг йўлини тўсиб, ўз иттифоқчилари билан бирга унга ҳужум
қилганлигини қайд этади [Ат-Табарий 1987: 219]. Ас Самъоний Зармон
Самарканддан 7 фарсах узоқликда жойлашгани зикр этган [Aс-Самьани 2018:
210]. Ал-Истахрий ва ибн Ҳавқалларга кўра, Зармон Самарқанддан бир
марҳала узоқликда жойлашган [Истахрий 2019: 83; Ибн Ҳавқал 2011: 82].
Шунингдек, “Китаб ал-масалик вал-мамалик”нинг Сулаймонияда
сақланаётган форсий нусхасида Зармон Суғд дарёсининг чап томонида
жойлаштирилган [Истахрий 2019: 84]. Ибн Хурдадбеҳга кўра, рмон
Арбинжандан 5 фарсах, Самарқанддан эса 10 фарсах масофада жойлашган
бўлиб, Самарқанд ва Зормон ўртасида Қаср Алқама номли карвонлар тўхтаб
ўтадиган жой бўлган [Ибн Хурдадбех 1986: 64]. Манбаларнинг илмий
таҳлили асосида В.В. Бартольд Зрмонни ҳозирги Чимбой қишлоғи ўрнида,
Қаср Алқамани эса Имом ота ўрнида бўлганини қайд этади [Бартольд 1963:
148]. Зармоннинг марказий шаҳри Чимбой қишлоғидан 1-1,5 км шимол
томонда Чимбойтепа (Қоравултепа) ёдгорлиги билан локализация қилинган.
Ушбу ёдгорликнинг умумий майдони 18-20 гектарни ташкил этади [Асланов
2022: 15]. 1800 йилга оид бўлган бўлган вақф ҳужжатида Самарқанд вилояти
Анҳор туманидаги Мулло Имом (Ҳазрат Имом Алқама) хонақоҳига тегишли
ерлар Бухоро амири Амир Шоҳмурод (1785-1800) томонидан тасдиқланган
(муҳр босилиб, ушбу муҳрда 1215/1800 санаси кўрсатилган). Ушбу ҳужжатда
мазкур хонақоҳ “Ҳазрат Имом Алқама хонақоҳи”, деб номланган [Амонов
2020]. Абу Тоҳирхўжанинг “Самария” асарида Имом ота мозори Анҳор
туманида жойлашганлигини қайд этган [Абу Тоҳирхўжа 1991: 55].
Манбаларда қайд этилган Қаср Алқама — Имом ота ўрни Пастдарғом тумани
Имом ота қишлоғида жойлашган бўлиб, бу ердаги тепаликда қадимги
қабристон ва масжид жойлашган.
Кушонияга қарашли бўлган Хушуфағн қишлоғи Самарқанддан 10
фарсаҳ узоқликда, Кушония ва Иштихон ўртасида жойлашган [Aс-Самьани
2018: 212]. Бу қишлоқ XII асрда “Раъс ал-қантара”, яъни, “Кўприк боши” деб
102 Самарқанд давлат университети ўқитувчиси PhD Ғ. Махамадиев талабаларнинг дала археологик
амалиёти давомида ушбу ёдгорлини топган.
ҳам номланиб номланиб Суғднинг энг яхши қишлоқларидан бири бўлган.
Мазкур қишлоқдан алломалар Хушуфағний тахаллуслари билан ижод этган.
Жумладан, имом ва ҳофиз ал-ҳадис (юз минг ҳадисни ёддан билувчи) Абу
Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Бужайрий ал-Хушуфағний шулар
жумласидандир [Ан-Насафий 2001: 109]. Шунингдек, Уструшонада ҳам
Хушуфағн номли рустоқ бўлиб, у Самарқанддан 8 фарсах узоқликда
жойлашган, унга чўл орқали (Катвон) ўтиб борилган (Ибн Хурдадбех 1986:
64). Xušufayn суғдча – “олти ибодатхона ёки “Окс ибодатхонаси” англатади
[Лурье, 2004: 31, 209, 212]. Кушония яқинидаги Хушуфағн XIII асрдан
бошлаб Сарипул - “Кўприк боши” номи билан тилга олиниб, у Каттақўрғон
марказидан 6-8 км шимолда жойлашган [Бартольд 1963: 186; Чехович 1974:
388; Смирнова 1971: 92–93]. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”
асарида 1501 йилда Заҳириддин Бобур билан Шайбонийхон ўртасидаги жанг
ҳам Сарипулда бўлиб ўтган ва бу жангда Бобур қўшини енгилади
[Заҳириддин Муҳаммад Бобур 2008: 33, 51,100]. 1887 йилгдаги Каттақўрғон
уезди харитасида Сарипул Қорадарёнинг чап томонида, Фароғат
қишлоғининг яқини жойлашган (3-расм). Ушбу қишлоқ маркази сифатида
ҳозирда Каттакўрпа ҚФЙ қишлоғининг шимолий томонида жойлашган
Сарипултепа археологик ёдгорлиги билан локализация қилиш мумкин.
Ас-Самъонийнинг қайд этишича, Размаз қишлоғи Кушония ва Иштихон
ўртасида, Самарқанддан 7 фарсах узоқликда жойлашган [Aс-Самьани 2018:
211]. XV-XVI асрларга оид бўлган вақф ҳужжатларида Каттақўрғон шаҳри
шимолида Размаз номли қишлоқ ва каналнинг номи тилга олинган (Чехович
1974: 31). Жумладан, Хожа Аҳрор Валийга қарашли бўлган 1489 йилдаги
вақф ҳужжатларида Сарипул наҳиясига қарашли бўлган Размаз таркибида
Деҳи Мавлонои Мирак, Деҳи Ҳайдаршоҳ (Хайдаршоҳ) ва Деҳи Хожа Калон,
Навейи Фай ҳамда Асбоби Маволий (Қуйи рабод ва Пастработ) ерлари
кирган. Шунингдек, унинг таркибида Дийук кўли жойлашган. Размаз
ерларига Оби Кӯҳак (Қорадарё), Фай, Дами Мухтар, Иски ва Қози Ало
ариқлари чегарадош бўлган (Чехович 1974: 182). Дийук кўлини В. Л. Вяткин
Чархкўл билан, Размаз каналини эса Даштак ариқ билан локализация қилган
[Вяткин 1902. 51-52]. 1887 йилгдаги Каттақўрғон уезди харитасида
Сарипулдан ғарб ва шимоли-ғарб томонида Размар таркибида бўлган Қуйи
рабод, Пастработ қишлоқлари ҳамда Чарх кўли, Дашт ариқларининг номи
келтирилган (3-расм). Ушбу жойлар хозирда Зарқўрғон маҳалласи таркибига
киради. Дамак, Сарипулнинг ғарбий, шимоли-ғарбий томонида Размаз
қишлоғи жойлашган. Шу ўринда Ас-Самъонийнинг қайд этишича, Хушуфағн
(Сарипул) Самарқанддан 10 фарсах, Размаз эса 7 фарсаҳ узоқликда
жойлашган. Яъни, Ас-Самъоний бўйича, Самарқанддан боришда дастлаб
Размаз унидан кейин Хушуфағн (Сарипул) жойлашган. Аммо вақф
ҳужжатлари ва картографик манбаларда Размаз ўрни Хушуфағнга туташ ва
ундан кейин жойлашганлигини кўрсатмоқда.
Ас-Самъонийнинг қайд этишича Фай Кушония ва Иштихон орасида
жойлашган қишлоқ бўлган [Aс-Самьани 2018: 189-190]. Ибн Ҳавқалнинг
қайд этишича, Самарқандан тахминан икки кунлик йул масофа ўтгандан
кейин дарёдан Фай номли ариқ ажралиб чиқиб, икки кунлик йўлдан ортиқ
майдонни суғорган [Ибн Ҳавқал 2011: 59]. Фай ариғи кейинчалик Наҳр Пай,
Нарпай деб номланган.
Файнинг марказининг маркази борасида тадқиқотчилар ўртасида
мунозарали қарашлар мавжуд. Жумладан, В.А. Шишкин Файни Нарпай
туманида жойлашган Кофирқалъа ёдгорлиги билан [Шишкин 1969], Ш. Т.
Адилов ва Ж. Мирзаахмедовлар Оқтош яқинидаги Лангартепа ёдгорликги
билан локализация қилган [Адылов, Мирзаахмедов 1996: 128-149].
Тадқиқочилар томонидан таклиф этилган ёдгорликлар ёзма ва вақф
ҳужжаларидаги маълумотларга тўғри келмайди. Жумладан, 1489 йилга оид
бўлган вақф ҳужжаларида Размазга қарашли бўлган Навейи Фай номли ерлар
ҳақида маълумот берилиб, у қибла ва жануб томонидан Фай билан, шимол
томонидан Размаз канали, шарқ томонидан Казиён (Иска ва Қорадарё
орасидаги) қишлоғига туташган бўлган [Чехович 1974: 182]. Яъни, Фай
Размазга қарашли бўлган Навейи Файга яқин, унинг жануб ва ғарб
томонларида жойлашган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фай
Каттақўрғондан ва Нарпай туманлари орасидан излаш излаш мақсадга
мувофиқ.
Шунингдек, Ас-Самъоний асарида Самарқандга қарашли бўлган
Косадон номли қишлоқ ҳам қайд этилган [Ас-Самъоний 2017: 97. 12-13].
Мазкур қишлоқ Бухоро амирлигининг аҳоли рўйхатида Косагарон деб
номланган бўлиб, у Зиёвуддин беклигига қарашли қишлоқ бўлган
[Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX – начало XX в.) 2001:
76]. Мазкур ҳозирда ҳам Косагарон деб номланиб, Ёнариқ ва Мирбозор
орасида жойлашган.
Искарон қишлоғи Дабусиядан 1-2 фарсаҳ узоқликда жойлашган бўлиб,
аммо бу қишлоқ Кушонияга қарашли бўлган. Мазкур қишлоқдан етишиб
чиққан алломалар Искораний тахаллуслари билан ижод этган. Жумладан,
Бакр ибн Ҳанзала ал-Искораний ас-Суғдий шулар жумласидандир (981йилда
вафот этган) [Ас-Самъоний 2017: 163]. Искарон қишлоғи XIX асрнинг охири
XX бошларидаги Бухоро амирлигининг аҳоли рўйхатида Пускарон тарзда
келтирилиб, мазкур қишлоқ Зиёвуддин беклигига қарашли Чақар қишлоғи
яқинида жойлашган (Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX –
начало XX в.) 2001: 106). Мазкур қишлоқ ҳозирда ҳам Пускарон деб
номланиб, Нарпай туманига қарашли бўлган Мирбозор ва Чақар қишлоқлари
орасида жойлашган ва бу қишлоқ Дабусия қинида жойлашган.
Шу ўринда Ас-Самъоний асарида Бухорода Куфин номли қишлоқ ёки
мавзе бўлиб, унда фақиҳ Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-
Куфиний ал-Ҳоким яшаганлигини қайд этади [Aс-Самьани 2018: 201: Ас-
Самъоний 2017: 123]. Абдураззоқ Самарқандий “Матлаъи саъдайн ва
мажмаъи баҳрайн” асарида қайд этишича Мирзо Улуғбек 1419 йилнинг 28
ноябрида Бухоро мадрасага келиб илм олувчи талабаларга иномлар улашган
ва Самарқандга қайтишда Куфин қишлоғида бўлганлиги қайд этилган
[Абдураззоқ Самарқандий 2008: 354]. Куфин Бухоро Суғдига қарашли бўлган
қишлоқ бўлиб, у Хатирчи туманида жойлашган. Демак, ҳозирги Хатирчи
тумани ўрта асрларда Бухоро Суғдига қарашли бўлган ва у Марказий
суғднинг Кушония ва Дабусия шаҳарларига чегарадош бўлган.
Кушония эса Суғднинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, унинг
қишлоқлари Иштихон билан чегарадошдир. Бу икки ҳудудни бир-биридан
Суғд дарёси ажратиб турган. Кушониянинг Зармон (Зормон), Хушуфағн
(Сарпул), Размаз (Қуйиробод ва Пастработ, Хайдаршоҳ–Хайдар), Косадон-
Косагарон ҳамда Искарон (Пускарон) қишлоқлари Суғд дарёсининг жанубий
томонида жойлашган бўлиб, ҳозирги Зормондан Мирбозоргача бўлган
ҳудудда қайд этилган. Улар ғарбий тарафдан Добусия, жанубий тарафдан эса
Рабинжан шаҳарлари билан чегарадош бўлган. Кушония маркази эса икки
дарё оралиғида, унинг қуйи қисмида, Иштихондан ғарбда жойлашган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Манбалар
1. Абдураззоқ Самарқандий. Матлаъи саъдайн ва мажмаъи баҳрайн. II-жилд,
I-қисм. / Форс тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи А. Ўринбоев. –
Тошкент: “Oʻzbekiston”, 2008. – 632 б.
2. Абу Тоҳирхўжа. Самария / Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи Хуршид
Даврон. (Мерос туркуми). Тошкент: Камалак, 1991.
3. Ас-Самъаний. Китаб ал-ансаб. Важный источник по истории и културе
Средней Азии / Шамсиддин Камолиддин. Saarbrücken: LAP Lambert Academic
Publishing, 2018. 389 б.
4. Ас-Самъаний. Насабнома (ал-Ансоб). VIII–XII асрларда яшаган
Ўзбекистонлик олимлар ҳақида / Араб тилидан таржима А. Бухорий ва К.
Раҳимовлар. Тошкент: Hilol-nashr, 2017. 336 b.
5. Ат-Табари. Тарих ар-русул вал-мулук (История ат-Табари). / Перевод с
арабского В. И. Беляева, дополнения О. Г. Большакова, А. Б. Халидова.
Ташкент: “Фан”, 1987. 439 с.
6. Бичурин Н. Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в
Средней Азии в древние времена / Ред., текст и коммент. А. Н. Бернштама и
Н. В. Кюнера. Т. II. М.–Л.: Изд-во АН СССР, 1950. 336 с.
7. Заҳриддин Муhаммад Бобур. Бобурнома / Ўзбек тилига таржима В.
Раҳмонов ва К. Муллахўжаева. Тошкент: Ўқитувчи, 2008. 288 б.
8. Истахрий. Китаб ал-масолик вал-мамалик (Йўллар ва ўлкалар китоби) /
Араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи Р. Т. Худайберганов. Тошкент:
Фан, 2019.
9. Ибн Hавқал. Китоб сурат ал-ард / Араб тилидан таржима ва изоҳлар
муаллифи Ш. С. Камолиддин. Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси,
2011. 400 б.
10. Ибн Хурдадбех. Книга путей и стран. / Перевод с арабского, комментарии,
исследование, указатели и карты Н. Валихановой. Баку: “Элм”, 1986. 428 с.
11. Малявкин А. Г. Танские хроники о государствах Централной Азии: тексты
и исследования. Новосибирск: Наука, Сибирское отделение, 1989. 432 с.
12. Нажмиддин ан-Насафий. Ал-қанд фий зикри уломои Самарқанд
(Самарқанд уломалари хотирасига доир қанд(дек ширин китоб)). / Араб
тилидан ўзбек тилига У. Темурхон ўғли ва Б. Набихон ўғли таржимаси.
Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2001. 304 б.
13. Сюан Цзан. Записки о Западных странах (эпохи Великой Тан) (Да Тан си
юй цзи) / Введение, перевод с китайского и комментарий Н. В.
Александровой. М.: Восточная литература, 2012. 463 с.
14. Hудуд ул-олам (Мовароуннаҳр тавсифи) / Форс тилидан таржима,
сўзбоши, изоҳлар ва жой номлари кўрсаткичи муаллифи О. Бўриев. Тошкент:
Oʻzbekiston, 2008. 64 б.
15. Чехович О. Д. Самаркандские документы XV–XVI вв. О владениях Ходжи
Ахрара в Средней Азии и Афганистане / Факсимиле, критический текст,
перевод, введение, примечания и указатели О. Д. Чехович. М.: Наука, 1974.
631 с.
16. Shamsaddin Abu Abdallah Mohammad ibn Ahmad al-Moqaddasi. Dеsсriрtiо
imperii Моslemici / Ed. M.J. dе Gоеjе. BGA. III. Lugduni Ваtаvоrum: E.J. Brill,
1967. S. 269;
Адабиётлар
1. Амонов М. Аждодлари эъзозланган юрт // Самарқанд зиёратгоҳлари
туркумидан. 2020. https://www.bukhari.uz/?p=10357
2. Адылов Ш.Т., Мирзаахмедов Д. К. Новые мате-риалы к изучению рустака
Файй // ИМКУ. Вып. 27. Самарканд: “Регистан”, 1996. 127-147 с.
3. Асланов А. Суғднинг ўрта асрлар даври тарихий топографияси // Тарих
фанлари бўйича фалсафа докторли (PhD) диссертацияси автореферати.
Тошкент, 2022. 50 б.
4. Бартолд В.В. Туркестан в эпоху монголского нашествия. Соч. Т. I. М.:
Восточная литература, 1963. 761 с.
5. Вяткин В.Л. Материалы к исторической географии Самарканского вилаета
// Справочная книжка Самаркандской области. Вып. 7. Самарканд:
“Товарищества”, 1902.
6. Иневаткина, О.Н., Сучилин, А.А. Транспортные пути самаркандских земел
(по картографическим и археологическим источникам) // Scripta antiqua.
Вопросы древней истории, филологии, искусства и материалной културы.
Алманах. Т, V. М,: Собрание, 2016. 76–108 с.
7. Камолиддин Ш. Новый источник по исторической географии Средней
Азии. Новейшие исследования сочинения «ал-Канд фи зикр ‘улама’
Самарканд» Абу Хафса ‘Умара ибн Мухаммада ан-Насафи. Saarbrücken: LAP,
2014. 364 с.
8. Кочнев Б.Д. Нумизматическая история Караханидского каганата (991–1209
гг.). Ч.1. Источниковедческое исследование. М., 2005. 314 с.
9. Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика Средней Азии и Семиречье. СПб.,
2008. 414 с.
10. Исҳоқов М.М. Унитилган подшоликдан хатлар. Тошкент: “Фан”: 1992. 56
б.
Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX – начало XX в.) /
Материалы к исторической географии Средней Азии. Под. Ред. А.Р.
Мухаммеджанова. Ташкен: Университет, 2001.
11. Отахўжаев А. Илк ўрта асрлар Марказий Осиё цивилизatsiясида турксуgʻд муносабатлари. Тошкент: ART-FLEX, 2010. 220 б.
12. Пугаченкова Г.А. Древности Мианкаля (из работ Узбекистанской
искусствоведческой экспедиции). Ташкент: Фан, 1989. 204 с.
13. Раимқулов А. А. Катта Суғд – Суғдиёна. Тошкент: Iqtisod moliyachi, 2017.
208 б.
14. Распопова В.И., Шишкина Г.В. «Согд» // Средняя Азия в раннем
средневекове. М.: Наука, 1999. С. 50–77.
15. Смирнова И. О. Места домусульманских культов в Средней Азии (по
материалам топонимки) // Страны и народы Востока: Средняя и Центральная
Азия. География, этнография, история. Вып. X. М.: “Наука”, 1971. С. 90–108.
Ўзбекистон тарихи (Хрестоматия). 2-жилд. 1-китоб. V–XI асрлар. Тошкент,
2014.
16. Хўжаев А. Марказий Осиё халқлари тарихига оид маълумотлар (Қадимий
ҳамда илк ўрта аср хитой манбаларидан таржималар ва тадқиқотлар).
Тошкент: Наврўз, 2015. 332 б.
17. Lurje P. “KOŠĀNIYA” // Encyclopædia Iranica, online edition, 2014.
Available at: http://www.iranicaonline.org/articles/koshaniyeh (accessed 30
December 2014).
Картографик манбалар
18. Delisle G. Map of Persia (Iran, Iraq, Afghanistan) — Geographicus — Persiadelisle,
19. Chavannes E. Documents sur les Tou-kiue (Turks) occidentaux // Сборник
трудов Орхонской экспедиции. Вып. 6. СПб.: Императорская академия наук,
1903. С. 380.
İSLAM FETHLERİNDEN HAREZMŞAHLAR DÖNEMİNE KADAR
GENCE ŞEHRİ
Arzu Bebirova
AMEA. Tarih ve Etnografya Enstitüsü Doktora Öğrencisi
bebirovaarzu@gmail.com
Summary: The paper is devoted to the study of Ganja, the ancient city of
Azerbaijan, and its historical periods of development. Starting from the 10th
century, the city of Ganja became an important political and socio-economic
center. Natural disasters, particularly earthquakes, the relocation of the capital to a
southern city of Azerbaijan, as well as the Mongol invasions, partially reduced the
city's importance. The article explains the reasons for the increase and decrease in
the importance of a city using the example of Ganja.
Key words: Azerbaijan, Ganja, Islam, Seljuk, Khwarazmians, Seljuk, Mongol
Аннотация: Статья посвящена исследованию Гянджи, древнего города
Азербайджана, и периодов её исторического развития. Начиная с X века