INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “CURRENT PROBLEMS OF ORIENTAL
PHILOLOGY”, MAY 15-16, 2026
ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИГА ОИД АСАРЛАРДА
МОРФЕМИКА ВА СЎЗ ЯСАЛИШИ МАСАЛАЛАРИ
Боймуродова Ирода Аброровна, М. Дустмуродов
1Ориентал университети 1-курс талабаси
2Илмий маслаҳатчи – ф.ф.ф.д., доцент
Маҳмуд Кошғарий ҳозирги тилшуносликда қўлланилаётган уч узвли сўз ясалиш
тузилиши ҳақида маълумот беради. У сўз ясашга асос, ясовчи восита ва ясалма ҳақида
фикр юритади. Жумладан, отларнинг ясалиши ҳақида маълумот берар экан, феълдан
(ясашга асос) ўн икки ҳарф (ясовчи восита) воситасида от (ясалма) ҳосил бўлишини
таъкидлайди. От ясовчи қўшимча атамаси ўрнига ҳарф атамасини қўллайди. Феълдан от
ясовчи қўшимчалар сифатида -а(-га, -ма)/билга «билимдон, ақлли» (билди сўзидан.
Маҳмуд Кошғарий феъл лексемани луғавий бирлик сифатида ўтган замон шаклида
беради); ува «таом» (увди «майдалади» сўзидан), кесма «кокил» (кесди феълидан; кўзни
беркитмаслик учун сочни кесиладиган жойи ҳам кесма дейилиши таъкидланади); -т (-ут,-
ит)/ качут «қочувчи» (қочди феълидан); -ш (-иш) билиш «таниш» (билди феълидан);
уруш, тўқуш «жанг» (урди, тўқиди феълларидан); -ғ(-иғ,-ғу): Бу қўшимчанинг уч хил
маъноли аффикс эканлиги таъкидланади. Биринчи маъноси ариғ «соф, тоза» (аринди,
«тозаланди» феълидан); қуруқ (қуриди феълидан); иккинчи маъноси ўринни билдиради:
йайлағ «сайлгоҳ», қишлоғ (Бу сузлар йай ва қиш отлари охирига -ғ қўшимчаси қўшиб
ясалган, дейилади. Аслида -лоқ урин-жой оти ясовчи қўшимча сифатида шаклланиб
бўлган); Учинчи маъноси феълларга –у ҳарфи билан биргаликда қўшилиб, -ғу ҳолида
қурол оти ҳосил қилишини кўрсатади: бичғу «нарсаларни кесувчи асбоб» (бичди
феълидан ясалган);
-қ (-ғақ): тарғақ «тароқ» (таради феълидан), ўрғақ «ўроқ» (ўрди феълидан);
-к (-ик, -ук): кесак «бирор нарсанинг бўлаги» (кесди феълидан), эшук «ёпинчиқ»
(эшуди «ёпди, ўради» феълидан);
-г: тириг (тирилди феълидан);
-л оқ ва қора рангларининг алмашинувидан ҳосил бўлган тарғил «чавкар» (тарилди
феълидан);
-н: ақин «сел» (ақди феълидан ясалган) ва бошқалар.
Юқоридаги қўшимчаларнинг сўз ясашда фаол эканлиги ҳақида гапириб, шундай ёзади:
«Бу қоидалар фалак қутб юлдузи атрофида айланиш қоидаси каби ҳар қандай сўзга татбиқ
этиладиган умумий қоидалардир». [2, 55] Маҳмуд Кошғарий сўз ясашнинг аффиксация
усулидан ташқари, бошқа усуллар борлиги ҳақида ҳам маълумот беради. Ана шундай
усуллардан бири – энантиосемияга мисоллар беради. Масалан, ўт «дори»: ўт ичтим
«дори ичдим», ўт «заҳар»: бег анга ўт берди «бек унга заҳар берди». Маҳмуд Кошғарий
ХI асрдаги туркий тиллар сўз ясалиши ҳақида маълум даражада маълумот беради.
Асарнинг қипчоқ тили хусусиятларини очишга қаратилганлиги ҳам бугунги
туркийшунослик учун бу асарнинг жуда қимматли эканлигини кўрсатади. Бугунги қипчоқ
гуруҳига мансуб бўлган тилларнинг тарихини, шунингдек, ўзбек халқининг келиб
чиқишида катта этник гуруҳ бўлиб қўшилган қипчоқ шевалари тарихини ўрганишда
19
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “CURRENT PROBLEMS OF ORIENTAL
PHILOLOGY”, MAY 15-16, 2026
мазкур асар энг мўътабар манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай қимматли фикрлардан
бири туркий тилларда аффиксларнинг кўпвариантлиги масаласидир. Муаллиф ҳозирги
тилшуносликда эътироф этилаётган лисоний бирликларда умумийлик-хусусийлик,
инвариант-вариантлилик диалектикаси намоён бўлишига аввалдан ишора қилади. Сўз
туркумларидаги ҳар кайси грамматик маъно ифодаловчи морфологик воситалар ўзи
қўшилаётган асос қисмнинг фонетик тузилиш хусусиятига мос равишда бир неча
кўринишда намоён бўлишини баён қилади. Масалан, ўтган замон сифатдоши -ган, -кан, -
қан, -ган вариантлари орқали руёбга чиқиши, бу вариантлардан қайси бирининг
қўлланилиши ўзакнинг фонетик тузилишига боғлиқ эканлиги айтилади.
Чунончи, кэтган, кэлган, алған ва шу кабилар. Ҳар қайси аффикс ҳақида гап
кетганда, албатта, унинг нутқ жараёнларида турли хил вариантларда намоён бўлишини
кўрсатади. Асарда аффиксларнинг ўзак фонетик структурасини ташкил этган
товушларнинг қалин (орқа қатор) ёки ингичка (олд қатор)лигига мос равишда қалин ва
ингичка варианта қўшилишини таъкидлаши билан туркий тилларнинг ўзига хос фонетик
қонуни – сингармонизм ҳақида дастлабки маълумот беради. Муаллиф сўзларнинг
морфемик таркиби ҳақида фикр юритганда сўзларнинг (сўз ўзакларининг) қалин ва
ингичкалигига изчиллик билан эътибор беради. [3, 188 ва б. бетлар]
«Ат-туҳфа»да отларнинг кичрайтириш шакллари ҳақида ҳам батафсил маълумот
берилади. Қуйидаги аффикслар ёрдамида кичрайтириш маъноси ифодаланиши
кўрсатилади:
-чук, -чуқ, -жук, -жуқ: атчук, қулчуқ, эшакжуқ, итжук. Баъзан бу аффикслар
охирида «з» ундоши орттирилиши, -чуказ шаклида қўлланилиши мумкинлиги айтилади.
Масалан, атчуказ, қулчуказ каби;
-чаку -жак: яқинчақ, исижак ва бошқ;
-ча: талича «телбача», абдалча ва бошқ;
-гина, -кина, -ғина, қина: атқина, эшаккина каби. Бу қўшимчанинг Маҳмуд
Кошғарий томонидан икки маънода – кичрайтириш ва эркалаш маъноларида
қўлланилиши таъкидланган эди, «Ат-туҳфа»да фақат кичрайтиш шакли сифатида
келтирилади.
«Ат-туҳфа»да муаллиф сўз ясалиши ҳақида ҳам тўхталади. От (исм)лардан феъл
ясалишига бир қанча мисоллар беради. Берилган мисоллардан куйидаги феъл ясовчи
аффиксларни кўрсатиш мумкин:
-ар: ақ-ақарди, қара-қарарди, сари-сарарди, сарғарди, қизил-қизарди, йашилйашарди, кўк-кўкарди; қисқа-қисқар;
-ир: қайғи - қайғирди, ич-ичирди;
-и: бай-байиди ва бошқалар.
Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида сўз ясалиши бўйича ҳам
ўзининг айрим кузатишларини баён қилади. У гарчи сўз ясалиш структураси бўйича фикр
билдирмаса ҳам, лекин сўз ясашга асос, ясовчи восита ва ясалма тушунчалари ҳақида
маълумотга эга бўлган. Хусусан, -чи ясовчи воситасининг имконияти кенглиги, асос
қисмга қўшилиб, бу қисмнинг маъноси билан боғлиқ турли шахс отларини ҳосил
қилишини баён қилади. Жумладан, «ҳунар ва пеша эгаси» маъносини билдиради: қушчи,
қўруқчи, тамғачи, жибачи, йўрғачи, холвочи, кемачи, қўйчи, козчи, қувчи, турначи,
кийикчи, товушқончи. Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги ўзбек тилидаги -воз
(каптарвоз), -паз (ширмонпаз, холвопаз), -боқар (қўйбоқар), -соз (тамғасоз) каби бир қатор
20
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “CURRENT PROBLEMS OF ORIENTAL
PHILOLOGY”, MAY 15-16, 2026
от ясовчилар вазифасини ҳам Алишер Навоий даврида -чи аффикси бажарган. Яна -вул
аффикси ёрдамида шахс оти ёки уруш асбоблари отлари маъноси ифодаланишини
кўрсатади: хировул, қаровул, нингдавул, янковул, сўзовул, патовул, китповул, ясовул,
баковул, жиғовул, дакавул. Шунингдек, от ясовчи -л аффикси ҳам мавжудлигини баён
қилади: қаҳол, ясол, кабол, тунқол, бирқол, тўсқол, севарғол.
Шунингдек, Алишер Навоий феъл асосга қўшилиб, лексемага гумон, шубҳа
маъносини юкловчи -гудек, -кудек аффикслари ҳақида ҳам маълумот беради-ки,
аффиксация йўли билан бундай маъно ифодалаш имконияти форсийда йўқлигини айтади:
борғудек, ёрғудек, келгудек, билгудек, айтқудек, қайтқудек, урғудек, сургудек ва бошқалар.
Алишер Навоий сўз ясалиши бўйича махсус тўхталмагани, аффиксларнинг маъно
ифодалаш имкониятлари ва бундай имкониятнинг сорт (форс) тилида чекланганлигини,
қўйингки, икки тил баҳсини фамматик сатхда олиб борганлиги туфайли, бугунги кунда
сўз ясалиши, шакл ясалиши атамалари билан фаркданувчи ясалишларни бир-биридан
ажратмайди. Равишдошнинг -гач шакли (тегач, айтгач, боғоч, ёрғоч, топқоч, сотқоч)
нинг феълга қўшилиб, унинг маъносига «суръат йўсунлук» бир маъно юклашини
таъкидлайди. Шунингдек, етакчи феълга кўмакчи феъллар қўшилиб, унга қўшимча маъно
юклашини айтади: била кўр, қила кур, кета кур, ета кур каби.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Маҳмуд Қошғарий, Девони луғотит турк, II том.-Т.:Фан, 1967
2. Маҳмуд Қошғарий, юқоридаги китоб
3. Ат-туҳфатуз закияту фил луғатит туркия, С. Муталлибов таржимаси.-Т.:Фан, 1968
4. А. Нурмонов, Ўзбек тилшунослиги тарихи.-Т.:Ўзбекистон, 2002
5. Ғ. Абдураҳмонов, Ш. Шукуров, Қ. Маҳмудов, Ўзбек тилининг тарихий
грамматикаси.-Т.:ЎзФМЖН, 2008
21