INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “CURRENT PROBLEMS OF ORIENTAL
PHILOLOGY”, MAY 15-16, 2026
ТАРИХИЙ МАНБАЛАРДАГИ ЖИСМОНИЙ СИҲАТЛИК
БИЛАН БОҒЛИҚ БИРЛИКЛАР ХУСУСИДА (“Девону луғати-
т-турк” мисолида)
Робия Маҳкамова1, Маҳмуджон Юлдашев2
1Ориентал университети талабаси
2Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университети талабаси
Аннотация. Туркийшунос олим Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” –
“Турк сўзлари девони” асари тилшунослик соҳаси учун муҳим ва беқиёс ёзма ёдгорликдир.
Асарда XI аср туркий тилининг ўзига хос фонетик, лексик ва грамматик хусусиятлари
ҳақида салмоқли маълумотлар қайд этилган. Шунингдек, асарда туркий тилдаги
тиббиёт билан боғлиқ кўплаб учрайди. Уларнинг айримлари шаклий жиҳатдан турли
даражада ўзгаришга учраган, айримлари эса XI асрдаги лексик кўринишини йўқотмаган.
Биз мақолада шундай сўзларнинг XI аср кўриниши ва ҳозирги ўзгаришлари ёки
аксинчалигини ёритишга ҳаракат қилдик.
Калит сўзлар. тан сиҳатлиги, “Девону луғати-т-турк”, тиббий лексемалар, халқ
табобати, туркий тил тарихи
Abstract. The work “Dīwān Lughāt al-Turk” (“Compendium of the Turkic Languages”)
by the Turkologist Mahmud al-Kashgari is an important and invaluable written monument for
the field of linguistics. The work contains significant information about the phonetic, lexical, and
grammatical features of the 11th-century Turkic language. In addition, it includes numerous
lexical units related to medicine in the Turkic language. Some of these have undergone various
degrees of formal changes, while others have preserved their 11th-century lexical form. In this
article, we have attempted to highlight the 11th-century forms of such words and their modern
transformations or vice versa.
Keywords. physical health, “Dīwān Lughāt al-Turk”, medical lexemes, folk medicine,
history of the Turkic language
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девони луғатит-турк” асарида туркий тилнинг мавқеи
тўғрисида шундай дейилади: “Ишончли бир бухоролик олимдан ва нишопурлик бошқа
бир ишончли олимдан шундай эшитган эдим, улар бу сўзни пайғамбарга нисбат бериб
айтган эдилар: пайғамбар қиёматнинг белгилари, охирзамон фитналари ва ўғуз
туркларининг хуружи ҳақида гапирганда, шундай деган эди: “турк тилини ўрганинг,
чунки уларнинг ҳукмронлиги узоқ давом этади”31. Туркий тилнинг Шарқдаги тиллар
орасида қадимдан мавқеини белгиловчи бу далил, албатта эътиборга лойиқ. Эътиборга
лойиқ томони шундаки, шарқдаги бошқа тилларга нисбатан туркий қавмларга ва уларнинг
тилларига алоҳида диққат қаратилган. Бунинг боиси, туркий тилнинг кенг ҳудудга
тарқалгани эди. Шунинг учун ҳам бундай эътиборли тилда бадиий асарлар, йилномалар
яратилмаслиги мумкин эмас. Қадимги туркий тилнинг ҳолати, тараққиёти тўғрисида асл
манбалар кенг ишончли ва тўлақонли маълумотларни беради.
31 М.Кошгарий ”Диван луготит турк” Ташкент: ССР,ФАА.1960, 43-44-б
55
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “CURRENT PROBLEMS OF ORIENTAL
PHILOLOGY”, MAY 15-16, 2026
Ота-боболаримиз от чоптирган қадим турк диёрида аждодларимиз ҳар соҳада етук ва
билимли бўлишган. Туркийлар халқ табобати борасида ҳам етук бўлишган. Жумладан, ҳар
қандай касалликни, хоҳ у инсон танасида бўлсин хоҳ ҳайвон, табиат туҳфа этган беминнат
тўрт унсурдан фойдаланган ҳолда унинг даъвосини кўришга интилган. Руҳ ва жисм билан
боғлив турли касалликлар ва бу касалликка мададкор дори-дармонлари ўзиига ҳос
“номлаган”. “Девону луғати-т-турк”даги “соғлиқ” концептосферасининг асосий
хусусиятларини асардаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда қуйидагича изоҳлаш
мумкин: жисмоний ва руҳий соғлиқ билан боғлиқ ҳолатлар (касалликнинг тури,
белгилари, инсон ва ҳайвонга алоқадор умумий касалликлар); мистик ва эмпирик
табобатга доир тушунчалар (эски туркий қам/шаман мистик табобати ва XI аср халқ
табобатига хос тушунчалар); даво муолажалари, дори-дармонлар, тиббий асбоб-
ускуналарга доир тушунчалар (“соғлом/касал одам” тушунчаси, дори-тармон, қам, шаман
ва табибларнинг даво усуллари ва воситалари, гигиена (тоза-озодаликка).
ot (ўт) – дори, даво; ot ičtim – дори ичдим; “табиб” маъносидаги otačï сўзи шу
сўздан ясалган [1, б. 28]. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (ЎТИЛ)да ўтнинг 3 ўринда
шаклдошлиги берилиб, бу шаклдошларгинг ҳам ўз ички маънолари берилади. ўт – I 1.
Ёниш жараёни; олов, оташ; 2. Аланга, ёлқин; 3. Оловнинг алангаси сўнган (тўхтаган)
ҳолати; чўғ; 4. кўчма Қуёшнинг ўт яллиғи каби қаттиқ қиздирадиган, куйдирадиган
ҳолати; тафт; 5. кўчма Киши руҳиятидаги, қалбидаги аланга, олов каби «ёнувчи»
(«ёндирувчи»), «куйдирадиган» ҳолат; «олов»; 6. кўчма Киши қалби (руҳи)даги жўшқин
ҳолат; жўшқинлик, ҳарорат;
7. кўчма Қалбида шундай ўти бор; ўтли; 8. Отиш қуролларидан ялпи, тўхтовсиз узилган
ўқлар; 9. махс. Электр заряди.
ўт II Пояси ёғочланмайдиган, чорва моллари учун асосий озуқа бўладиган яшил
ўсимлик; алаф. Ёввойи ўгшар. Доривор ўтлар. Чорвабоп ўтлар. Сув ўтлари. Барра
ўтларга хўп тўй, Ҳеч ким бермайди халал (И. Муслим).
ўт III Жигардан ажралиб чиқувчи сарғиш-яшил рангли аччиқ суюқлик. Кимгадир
ёввойи эчкининг терисими, айиқнинг ўтими керак экан (Н. Қобил, Буғдой пишиғига
етмаганлар).
ўт пуфаги Жигарнинг пастки юзасидаги махсус чуқурчада жойлашган, ҳажми 50-
60 см3, шакли нокка ўхшаш пуфакча (унда ортиқча ўт сақланади). ўти ёрилмоқ айн.
ўтакаси ёрилмоқ [V, б. 175].
egit (эгит) – ярадан, шунингдек, кўз тегишидан сақлаш учун болаларнинг юзига
суртиладиган бир дори. Бу дори заъфаронга бир қанча нарсалар қўшиб тайёрланади. 34
egir (эгир) – ийир, қорин оғриғини даволаш учун қўлланадиган ўсимлик. Бу сўз
ушбу мақолда келган: Egir bolsa, er –ölmäs. Маъноси: “Ийир бўлса, киши ўлмайди”
(Кишининг ёнида ана шу дори бўлса ўлимдан сақланади). Чунки қорин оғриғига дучор
бўлган одам уни еса, тузалади. Бу мақол ҳар ишга олдиндан ҳозирланиш керак, деган
маънода қўлланади [1 б 36].
uδuz (удуз) – қўтир. Мақолда (шундай келган): Tilkü öz inikä ürsä, uδuz bolur.
Маъноси: “Тулки ўз инига қараб улиса (ирилласа, ҳурса), қўтир бўлади”. Бу мақол ўз
элини, ўруғини ва мамлакатини ёмонловчиларга қарата айтилади[1 б 46].
ïsrïq (исриқ) – исириқ; болаларнинг бошига тошадиган яраларни ёки кўз
тегишидан даволаганда айтиладиган сўз; (исириқни) тутатилади ва боланинг юзига тутини
ïsrïq-ïsrïq (“эй жин, эс-ҳушингни йўқот”) деб тутилади [1 б 53].
56
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “CURRENT PROBLEMS OF ORIENTAL
PHILOLOGY”, MAY 15-16, 2026
iprük (ипрук) – қатиқ билан сутнинг аралаштирилгании; бу қуртоба ичишдан ичи
қотган кишига сурги учун бериладиган доридир [1 б 53].
atğaq (атғақ) – қоринда сариқ сув йиғилиш касаллиги; қуланж. Сариқ рангдаги бир
турли ўсимликка ҳам atğaq дейилади. Қайғудан ранги сарғайганларга ҳам atğaq дейилади
[1 б 60].
örüŋ (ўрунг) – ёш болаларнинг тирноқлари юзида бўладиган оқ нуқта. Уни tïrïŋaq
örüŋi – тирноқ оқи дейилади [1 б 67].
bars (барс) – чивин, пашша чақишида ёки эшакеми бошланишида терида пайдо
бўлгпн пайса, шиш; anïŋ eti bars boldï – унинг эти пайса бўлди, шишди [1, б. 141].
Мазкур мақолада “Девону луғати-т-турк” асари мисолида тан сиҳатлиги билан боғлиқ
лексемаларнинг лингвистик хусусиятлари таҳлил қилинди. Тадқиқот натижаларига кўра,
XI аср туркий тилида соғлиқ, касаллик ва даво воситаларига оид сўзлар бой ва тизимли
лексик қатламни ташкил этган. Асарда учрайдиган “ot”, “egir”, “ïsrïq”, “ipruk”, “atğaq”,
“bars” каби бирликлар қадимги туркий халқларнинг халқ табобати, табиат унсурларига
таянилган даволаш усуллари ва эмпирик билимларини акс эттиради. Бу лексемалар
орқали жисмоний ва руҳий соғлиқ яхлит тушунча сифатида қаралгани, касалликларни
даволашда табиий воситалар муҳим ўрин тутгани аниқланади. Шунингдек, баъзи
сўзларнинг ҳозирги ўзбек тилида сақланиб қолгани, айримларининг эса маъно ва шакл
жиҳатдан ўзгаргани тилнинг тарихий тараққиёт жараёнини кўрсатади. Бу ҳолат туркий
тилнинг узлуксиз ривожланиб келаётганини тасдиқлайди. Умуман олганда, “Девону
луғати-т-турк”даги тан сиҳатлигига оид лексемалар нафақат тилшунослик, балки халқ
табобати тарихи ва маданий меросни ўрганишда ҳам муҳим манба ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Маҳмуд Қошғарий, Девону луғати-т-турк. Нашрга тайрловчи Қ.Содиқов.:Т-Ғ.Ғ., 2017
2. Ўзбек тилининг изоҳли луғати.: Т – ЎзМЭ.
3. Ўзбек тили грамматикаси, I том, 592-593-бетлар.
4. Муҳиддинова Ҳ. Тақлидий сўзлар ва ундовдан ясалган феъллар / Ўзбек тили ва
адабиёти.-1978.-№3.-Б.52-54.
5. Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг
назарий грамматикаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001. -164 б.
6. Солихўжаева С. Эмоционал гапларда ундовларнинг роли / Ўзбек тили ва адабиёти.-
1972.-№3.-59-61.
57