ORIENTAL UNIVERSITETIQidiruvПоискSearch
Oriental universiteti nashriyotiIlmiy jurnallar platformasiПлатформа научных журналовScholarly journals platform

Toʻliq matnПолный текстFull text

Qur’on matnida so‘z mazmunini o‘rganishning filologik jihatlari

Saidjalolov Rahmatulloh

Matn PDF dan avtomatik ajratilgan: ekran oʻqiydigan dasturlar, telefon va qidiruv uchun. Rasmiy nusxa — PDF.Текст извлечён из PDF автоматически — для программ чтения с экрана, телефонов и поиска. Официальная версия — PDF.Text was extracted from the PDF automatically for screen readers, phones and search. The PDF remains the version of record.

PDF ni oʻqishЧитать PDFRead the PDF → Nashr kartasiКарточка изданияRecord

ҚУРЪОН МАТНИДА СЎЗ МАЗМУНИНИ ЎРГАНИШНИНГ
ФИЛОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

Сaиджaлoлoв Рaҳмaтуллoҳ
Хaлқaрo ислoмшунoслик aкaдемияси таянч дoктoрaнти

Аннотация. Ушбу мақолада Қуръон матнида сўз мазмунини ўрганишнинг
филологик жиҳатлари кенг қамровда таҳлил қилиниб, сўз ва маъно ўртасидаги узвий
боғлиқлик, шунингдек, луғавий таҳлил орқали оятлар мазмунини чуқур англаш
имкониятлари ёритиб берилади. Шу билан бирга, мазкур ёндашувнинг тафсир илмидаги
ўрни ва аҳамияти илмий-назарий асосда очиб берилади.

Калит сўз: луғавий, филологик, тафсир, шеърият, тилшунос, лафзий, наср, қабила.
Abstract. This article comprehensively analyzes the philological aspects of studying word
meanings in the Qur’anic text, highlighting the intrinsic relationship between words and
meanings, as well as the possibilities of attaining a deeper understanding of Qur’anic verses
through lexical analysis. Furthermore, the study scientifically and theoretically elucidates the
role and significance of this approach within the science of tafsir.
Keywords: lexical, philological, tafsir, poetry, linguist, verbal, prose, tribe.
Аннотация. В данной статье всесторонне анализируются филологические
аспекты изучения значения слов в тексте Корана, раскрывается неразрывная связь
между словом и смыслом, а также освещаются возможности глубокого понимания
содержания аятов посредством лексического анализа. Наряду с этим, на научнотеоретической основе раскрываются место и значение данного подхода в науке
тафсира.
Ключевые слова: лексический, филологический, тафсир, поэзия, лингвист,
словесный, проза, племя.

Қуръони карим инсониятга нозил қилинган илоҳий калом сифатида нафақат
ақидавий, ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларни ўзида мужассам этган манба, балки юксак тил
маданияти ва бадиий ифода намунаси сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Унинг
матнидаги ҳар бир сўз, ҳар бир ибора муайян маъно юкини кўтариб, ўзаро боғлиқ ва уйғун
тизимни ташкил этади. Шу боис, Қуръонни тўғри англаш масаласи доимо унинг тил
хусусиятларини чуқур ўрганиш билан бевосита боғлиқ бўлиб келган.

Ислом илмлари тараққиёти давомида Қуръон маъноларини очишга қаратилган
турли ёндашувлар шаклланган бўлиб, улар ичида сўз мазмунига таянадиган таҳлил
алоҳида ўрин тутади. Чунки Қуръон калималарининг асл маъноси, уларнинг турли
контекстлардаги қўлланилиши ва маъно қирраларини англаш оят мазмунини тўлиқ ва
тўғри талқин қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айниқса, бир сўзнинг турли
маъноларда ишлатилиши, ёки бир неча сўз орқали бир маъно ифодаланиши каби ҳолатлар
тадқиқотчи олдига мураккаб, бироқ қизиқарли вазифаларни қўяди.

Мазкур жараёнда филологик ёндашув муҳим методологик асос сифатида намоён
бўлади. У тил бирликларининг келиб чиқиши, ривожланиши, маъно ўзгаришлари ва матн
ичидаги вазифасини таҳлил қилиш орқали Қуръон матнини чуқурроқ англаш имконини

яратади. Филологик таҳлил нафақат сўзларнинг луғавий маъноларини аниқлаш, балки
уларнинг услубий, контекстуал ва маъно қатламларини ҳам очиб беришга хизмат қилади.
Натижада, Қуръон матнидаги маъно бойлиги ва унинг кўп қиррали табиати янада равшан
намоён бўлади.

Шу нуқтаи назардан қараганда, тафсир илмида шаклланган сўз маъноларини
асосий тадқиқ объекти сифатида қабул қилувчи луғавий йўналиш алоҳида аҳамият касб
этади. Ушбу ёндашув доирасида муфассирлар Қуръон калималарининг асл маъносини
аниқлаш, уларнинг турли маъно қирраларини фарқлаш ҳамда матндаги ўрнини
белгилашга интиладилар. Бу эса, ўз навбатида, оятларнинг мазмун-моҳиятини тўғри
англашга ва турли талқинлар ўртасида илмий асосланган хулосалар чиқаришга замин
яратади.

Араб тилшунослигида Қуръон матнини филологик таҳлил қилиш ёки тафсир
қилишни “ат-тафсирул луғавий” яъни “луғатшунослик (тилшунослик) қоидалари асосида
тафсир қилиш” деб номланади. Луғавий тафсир — Қуръон оятларини араб тилининг
филологик қоидалари, сўз маънолари ва услубий хусусиятлари асосида изоҳлашдир.

Луғавий тафсирнинг асосий манбаларига қуйидагилар киради:
- Қуръоннинг ўзи;
- суннат;
- араб тили луғатлари;
- ўша даврнинг шеърияти;
- нозил бўлиш сабаблари (асбоб ан-нузул)33.
Луғавий тафсир Қуръонни тўғри англашда асосий пойдевор ҳисобланади. У
бўлмаса, оятларнинг асл маъносини тўлиқ тушуниш қийинлашади. Имом Молик шундай
деган: “Араб тилини билмай туриб Қуръонни тафсир қилувчи кимсани қаттиқ жазога
тортар эдим”.
Шотибий эса таъкидлайди: “Қуръонни тушуниш фақат араб тили орқали
мумкин”34.
Қуръон араб тилида нозил бўлиб, у тилнинг энг юксак балоғат намунаси
ҳисобланади. Шу сабабли у арабларни ҳам ҳайратга солган ва уларни янги бадиий
идрокка ундаган. Ибн Қутайба ривоятида келтирилишича, баъзи араблар Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Сен бизга арабча гаплар келтирасан, биз эса араблармиз,”
— деганларида, у зот: “Мени Раббим ўргатди,” — деб жавоб берганлар35.
Шунинг учун, Қуръони карим оятларини тилшунослик қоидалари асосида
шарҳлаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бошланган десак
нотўғри бўлмайди. Чунки, У зот Қуръон оятларини узоқ изоҳлаш ёки ортиқча чўзиш
билан баён қилмас эдилар. Балки у зотнинг тафсири асосан қуйидагилардан иборат эди:
- муғлақ (ноаниқ) маъноларни очиш;
- тушуниш қийин бўлган жиҳатларни изоҳлаш;
- умумий маънони хослаш;
- мутлақ (чексиз) маънони чеклаш;
- сўз маъносини равшанлаштириш.

33https://almaaref.org.lb/post/13638/%D9%84%D8%BA%D8%A9%D8%A7%D9%84%D9%82%D8%B1%D8%A
2%D9%86
34 Жуба Урдия. “ат-Тафсирул луғавий лил Қуръанил карим”. Желфа университети. 2017 й. 9-б
35 Холид Абдураҳмон, Усулут тафсир ва қоваъидуҳу, Дорун нафоис, 2-нашр, Байрут, 1986-й, 99-б.

Масалан, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлида: “Шундай қилиб, Биз сизларни ўрта
уммат қилдик...” деган оятдаги “ўрта” сўзини “адолатли” деб тушунтирганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳали араб тили қоидалари
умумий шаклга келтирилмаганини ҳисобга олсак, у зотнинг тафсир услубларини ҳозирги
тилшунослик қоидаларига солиштирган ҳолда тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Масалан, “умумий маънони хослаш” ёки “мутлақ (чексиз) маънони чеклаш” услублари
балоғат фанининг катта устунларидан бири ҳисобланади. Ёки юқоридаги каби сўзларни
очиб бериш, яъни “сўз маъносини равшанлаштириш” айнан лексик-семантик таҳлил
деганидир.

Пайғамбаримиз Қуръоннинг биринчи баён этувчиси бўлса, Ибн Аббос тафсир
уламолари орасида Қуръонни луғавий асосда баён қилган илк саҳобалардан бири
ҳисобланади. Ундан қуйидаги оят ҳақида сўралди: “... ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб келганлар
‫”( ِعزين)‬

Ибн Аббос шундай деди: “Изин — ҳалқаларга ўхшаб ўтирган гуруҳлардир.”
Сўровчи: “Араблар бу маънони биладими?” деди. У зот жавоб бердилар: “Ҳа”. Сўнгра у
далил сифатида шоир Убайд ибн ал-Аброснинг қуйидаги байтини келтирдилар: “Улар
шошилиб унинг олдига келдилар, ҳатто унинг минбари атрофида ҳалқа-ҳалқа бўлиб
тўпландилар”. Яна ундан қуйидаги ибора ҳақида сўралди: “Шариат ва минҳож”

Ибн Аббос деди:
- “Шариат” — дин,
- “Минҳож” — йўл.

Сўровчи: “Араблар буни биладими?” деди. У жавоб берди: “Ҳа.” Сўнгра далил
сифатида Абу Суфён ибн ал-Ҳориснинг шеъридан мисол келтирди: “Маъсум (Пайғамбар)
ҳақиқат ва ҳидоят билан сўзлади, Ислом учун дин ва йўлни равшан қилди”.

Ибн Аббос тафсир учун зарур бўлган барча воситаларни тўлиқ эгаллаган эди. У
араб тилининг сир-асрорларини яхши билар, қадимий шеърларни кўп ёд олган ва
одамларни ҳам унга мурожаат қилишга ундаган. У шундай дер эди: “Агар Қуръонда бирор
сўз тушунарсиз бўлиб қолса, уни араб шеърларида қидиринглар, чунки шеър —
арабларнинг луғат хазинасидир”36.

Саҳобалардан сўнг тобеъин ва табаъ тобеъинлар даври келди. Улар даврида
тафсир билан шуғулланган уламолар икки гуруҳга бўлинади:

Биринчи гуруҳ: тилшунос уламолар
Бу тоифага тафсир илмида иштирок этган ва араб тили қоидалари асосида изоҳ
берган луғатшунос олимлар киради. Улар қаторида: Кисоий, Фарро, Қуртубий, Аҳфаш
кабилар бор.
Иккинчи гуруҳ: каломий (мутакаллим) мўътазилийлар
Бу гуруҳга мўътазила мазҳабига мансуб айрим мутафаккирлар киради. Улар ҳам
тафсир соҳасида иштирок этганлар. Улардан баъзилари: ал-Асамм, аш-Шаҳҳам ва
бошқалар. Бироқ бу тоифанинг кўплаб асарлари бизгача етиб келмаган.
Биринчи йўналишда ижод қилганларнинг луғавий тафсир услуби асосан икки
йўналишга бўлинади:

36 Маҳмуд Замахшарий. Кашшоф. Мактабатул Абикан. Риёз. 1-нашр. 1998 й. 1/56.

1. Лафзий (сўзма-сўз) тафсир услуби
Бу услубда муфассир оятдаги сўзни араб тилидаги асл маъноси билан изоҳлайди.
Зарур ҳолларда бу маъно араб шеърияти ёки наср орқали ҳам далилланади.
Бу услубда икки йўл мавжуд:
а) Биринчи йўл: Муфассирлар сўзнинг луғавий маъносини баён қиладилар, аммо
уни шеър ёки насрий далил билан исботлаб бермайдилар.
б) Иккинчи йўл: Муфассирлар сўз маъносини баён қилиш билан бирга араб
тилидан (шеър ёки насрдан) далил ҳам келтирадилар. Бу йўлнинг ўзи ҳам икки турга
бўлинади...
1-тур: Қуръон нозил бўлган қабиланинг (араб қабилаларининг) аниқ тилига ишора
қилиб изоҳ бериш.
2-тур: Муайян қабила номини кўрсатмасдан, арабларнинг умумий насрий
сўзлашуви ва нутқ услубига таяниш.
Биринчи йўл: сўз маъносини луғат асосида баён қилиш (шеър ёки насрсиз)
Масалан, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавли: “Ва қачонки нафслар жуфтлантирилса”. Бу
ерда “жуфтлантирилса” деган маъно — эр ва аёлнинг қиёмат кунида ёки дунёдаги
амалларига кўра бир-бирига қўшиб қўйилиши, яъни: Шу ерда “жуфтлаштириш” сўзи
“қўшиб қўйиш, бирга қилиш” маъносини англатади.
Иккинчи йўл: маънони далил билан исботлаш
Бу йўлда муфассирлар сўз маъносини араб тилидан далил келтириб
тушунтирадилар. У икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм: маънони шеър орқали исботлаш.
Ибн Аббос: “Шеър — арабларнинг девонидир. Агар Қуръонда араб тилида нозил
қилинган бирор сўз бизга ноаниқ бўлиб қолса, биз уларнинг девонига (шеърларига)
мурожаат қилар ва ўша сўзнинг маъносини у ердан излар эдик”, деганлар37.
Масалан, у кишидан қуйидаги оят ҳақида сўралганда: “Унга (Аллоҳга) васила
қидиринглар”, “васила” — эҳтиёж, ҳожат маъносидир, деб жавоб берганлар, ҳамда бунга
арабларнинг шеъридан мисол келтирганлар: “Сен Антара (Антара ибн Шаддод)нинг
шундай деганини эшитмаганмисан: Эй маҳбуба, эрлар сенга восита бўладилар, агар сени
қўлга киритсалар, кўзингни сурма билан безайсан ва хинноланасан”.

Иккинчи қисм: табақалар луғатига таяниш. Бу ҳам икки турга бўлинади.
Биринчи тур: оятдаги сўз қайси қабила тилида нозил бўлганини кўрсатиш.
Қуръон оятлари араб қабилаларининг турли луғат услубларида нозил бўлган. Лекин унинг
асосий қисми Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабилалари — Қурайш
тилида нозил бўлган. Шу сабабли салаф уламолари баъзи сўзларни қайси қабила тилида
келганини аниқлаб берганлар. Бу эса баъзи саҳобаларнинг айрим сўз маъноларини аввалда
билмаслигига сабаб бўлган.
Иккинчи тур: арабларнинг насрий нутқидан фойдаланиш. Бу усулда муфассирлар
арабларнинг оддий насрий нутқи, кундалик гаплари орқали маънони тушунтирганлар.
Баъзан улар “бу араб тилида шундай маънони билдиради” деб умумий ишора билан
кифояланганлар. Масалан, Ибн Масъуд қуйидаги оят ҳақида: “У муҳрланган (махсус)
идишдан ичирилади” (Мутаффифин сураси).

37 Маҳмуд Замахшарий. Кашшоф. Мактабатул Абикан. Риёз. 1-нашр. 1998 й. 1/55.

У шундай деган: “Бу оддий муҳр (тамға) эмас. Сизлар аёлларингиздан
эшитмаганмисиз: бу атир мушк билан аралаштирилган, дейишини?”. Яъни бу ерда
“хотам” сўзи оддий муҳр эмас, балки “тўлдириш, мукаммал қилиш” маъносини
англатади38.

Шу тариқа салаф уламолари Қуръон тафсирида:
- араб қабилалари луғати,
- насрий нутқ,
- шеърият,
- ва кундалик араб сўзлашувига таянишган.
Бу эса Қуръон маъноларини энг аниқ ва соф шаклда тушунишга хизмат қилган.
Демак, филологик тафсир Қуръон маъноларини англашда энг муҳим илмий асослардан
бири ҳисобланади. У сўз маънолари, араб тили қоидалари ва бадиий услублар орқали
оятларни тўғри тушунишга хизмат қилади. Шу жиҳатдан у тафсир илмининг пойдевори ва
ажралмас қисми ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Китоблар:

1. Жуба Урдия. “ат-Тафсирул луғавий лил Қуръанил карим”. Желфа университети. 2017 й.
2. Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Тошкент:
ТИУ, 2004.
3. Маҳмуд Замахшарий. Кашшоф. Мактабатул Абикан. Риёз. 1-нашр. 1998 й.
4. Холид Абдураҳмон, Усулут тафсир ва қоваъидуҳу, Дорун нафоис, 2-нашр, Байрут,
1986-й.

Веб сайтлар
1. https://muslim.uz/
2.https://almaaref.org.lb/post/13638/%D9%84%D8%BA%D8%A9%D8%A7%D9%84%D9%82
%D8%B1%D8%A2%D9%86

38 Маҳмуд Замахшарий. Кашшоф. Мактабатул Абикан. Риёз. 1-нашр. 1998 й. 1/57.