6. G‘. Boboyorov. G‘arbiy Turk xoqonligi tarixi va tanga-pul tizimi. Toshkent. 2021.
320 b.
7. Ibn Havqal. Kitab surat al-arz/ Movarounnahr. Toshkent. 2011. 389 b.
8. Ibn Jarir at-Tabariy. Tarix at-Tabariy. – Ar-Riyod: Bayt al-afkar ad-davliya, 2005.
2260 b.
9. Muqaddasiy. Ahsan at-taqosim fi ma’rifat al-aqolim. Bayrut. 1987. 569 b.
10.Osman Aydinli. Semerkent tarihi. Istanbul. 2011. 596 b.
X –XI АСРЛАР АББОСИЙЛАР ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИ
АЛЛОМАЛАРИДАН – АБУЛҲАСАН МОВАРДИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ,
СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР
Jo’rayev Ziyovuddin Muhitdinovich
Ijtimoiy va siyosiy fanlar instituti “Pedagogika va tillar” kafedrasi v.b.
dotsenti., tarix fanlari bo’yicha falsafa doktori (PhD)
mawardi964barlos@mail.ru (+99899)8931970
Аннотатция: Мазкур – “Х –ХI асрлар аббосийлар ҳукмронлиги даври
алломаларидан – Абулҳасан Мовардийнинг ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий
фаолиятига бир назар” номли илмий мақолада инқирозга тобора юзтубан
қулаётган араб халифалигининг аббосийлар даври қисқача сатрларда очиқлаб
берилган.Шу билан бирга бу таҳликалаи вазиятлардан муваффақиятла ғалаба
қозонишга бош вазир Абулҳасан Мовардий раҳнамолигида ва ўша давр
туркийлари билан ҳамоҳанг уруниш аббосий ҳукмдорларга яхшигина
натижалар олиб келингани борасида тўхтаб ўтилган. Хусусан, Қодир Биллоҳ
ва унинг ўғли Қоим Биамриллоҳ аббосийлар даврида яшаб илмий ижод
этган: машҳур фақиҳ, соитсиолог, муфассир, адиб, ижтимоий-сиёсий
фаолиятда: сиёсий арбоб сифатида дипломат, қозиюл қуззот, машҳур
элчилик фвазифалари, адлия вазири, бош вазир сифатидаги мансабларида
фаолият олиб борганига ҳам озгина тўхталинган. Абулҳасан Мовардийнинг
аббосий халифаларига маслаҳатгўй сифатидаги кўрсатмалари, салтанат
қурилишидаги энг янги назарий ва амалий ҳамда унинг илмий меросидаги
таълимотлари асосида муҳташам султонлик сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан
исботлаб берилди ва тезкорлик билан шиддатла амалда йўлга қўйилди. Бу
қисқа даврда аббосийлар тамомила турғунлик даврини бошдан кечиришга
маҳкум эдилар. Тарихнинг ғилдирагини ижтимоий барқарорликни
таъминлашга қаратилган “Аҳли сунна вал-жамоа” мазҳабий тузилмаларини
расмийлаштириш, самарали жамоалар ва жамиятларни юзага келтиришга
қаратилган ҳаракатлар бошланган.
Абулҳасан Мовардий ана шу эзгу мақсад йўлида Туркийлардан
Ғазнавийлар ва Слжуқийларга жаҳон давллатчилик тарихи ва тараққиётида
илк бора султонлик мақомини беришни кашф этгани. Уларнинг адолатли
салтанат юритишлари учун “ал-Аҳком ас-султонийя вал-валоёт ад-динийя”
(“Салтанат тузиш аҳкомлари ва бошқарув таълимотлари”) асарини ёзиб
бергани ва салтанат тузишларига имконият бериш орқали аббосийларга
барқарорлик касб эттирилгани ёритилган.
Калит сўзлар: Султон, салтанат, халифа, ҳукмдор, сулола, аҳком, мазҳаб,
ҳуқуқ, фиқҳ, шариъат, таълимот ва ҳоказо.
Abstract: This scientific article, titled "A Look at the Social, Political and Legal
Activities of Abulhasan Mawardi, a Scholar of the Abbasid Rule of the 10th-11th
Centuries," briefly describes the Abbasid period of the Arab Caliphate, which was
collapsing into a crisis. At the same time, it is emphasized that the Abbasid rulers
successfully overcame these dangerous situations under the leadership of Prime
Minister Abulhasan Mawardi and in coordination with the Turks of that time,
which brought good results to them. In particular, it is briefly mentioned that Qadir
Billah and his son Qaim Biamrillah lived and worked during the Abbasid period:
they were famous jurist, sociologist, commentator, writer, and worked in sociopolitical activities: as political figures, diplomats, judges, famous ambassadors,
ministers of justice, and prime ministers. Based on Abulhasan Mawardi's
instructions as an advisor to the Abbasid caliphs, the latest theoretical and practical
teachings in empire building, and his scientific heritage, the magnificent sultanate
was politically and legally proven and rapidly and rapidly implemented. During
this short period, the Abbasids were doomed to experience a period of complete
stagnation. Efforts aimed at formalizing the sectarian structures of "Ahli sunna
wal-jama'a" aimed at ensuring the social stability of the wheel of history, creating
effective communities and societies have begun. Abulhasan Movardi discovered
that for the first time in the history and development of world statehood, the status
of sultanate was given to the Ghaznavids and Slujikis from the Turks in the path of
this noble goal. For their righteous reign it is explained that he wrote the work al-
Ahkom al-sultaniyya wal-walayot ad-diniyya ("The rules of establishing a
kingdom and the teachings of management") and that stability was gained for the
Abbasids by giving them the opportunity to establish a kingdom.
Keywords: Sultan, kingdom, caliph, ruler, dynasty, rulings, sect, law,
jurisprudence, Sharia, doctrine, etc.
Аннотация: В данной научной статье под названием «Взгляд на
общественную, политическую и правовую деятельность Абулхасана
Маварди, исследователя правления Аббасидов X–XI веков» кратко
описывается период правления Аббасидов в Арабском халифате, который
постепенно погружался в кризис. В то же время подчеркивается, что
правители Аббасидов под руководством премьер-министра Абулхасана
Маварди и в координации с турками того времени успешно преодолели эти
опасные ситуации, что принесло им хорошие результаты. В частности,
кратко упоминается, что Кадир Биллах и его сын Каим Биамриллах жили и
работали в период Аббасидов: они были известными правоведами,
социологами, комментаторами, писателями и занимались общественнополитической деятельностью: были политическими деятелями, дипломатами,
судьями, известными послами, министрами юстиции и премьер-министрами.
На основе указаний Абулхасана Маварди как советника халифов Аббасидов,
новейших теоретических и практических учений по строительству империи и
его научного наследия был политически и юридически обоснован и быстро
воплощен в жизнь великолепный султанат. В этот короткий период
Аббасиды были обречены на период полной стагнации. Начались усилия по
формализации сектантских структур «Ахли сунна валь-джамаа», призванных
обеспечить социальную стабильность колеса истории, создать эффективные
сообщества и общества. Абулхасан Моварди обнаружил, что впервые в
истории и развитии мировой государственности статус султаната был
предоставлен Газневидам и Слуджикам турками на пути к этой благородной
цели. За их праведное правление. Объясняется, что он написал труд «Аль-
Ахком ас-султанийя валь-валайот ад-динийя» («Правила создания
государства и учения об управлении») и что стабильность была достигнута
Аббасидами, поскольку им была предоставлена возможность создать
государство.
Ключевые слова: султан, королевство, халиф, правитель, династия,
постановления, секта, закон, юриспруденция, шариат, доктрина и т. д.
Абулҳасан Мовардий (964 – 1058 йй.) яшаган даврдаги ижтимоийсиёсий вазият ўта таҳликали бўлган. Абулҳасан Мовардий ҳаёти ва илмий
фаолияти Х-ХI асрлар Аббосийлар даврига тўғри келиб, Бағдод[1.. حسن ابراهيم
365.] шаҳри ислом дунёсининг илм-маърифат марказларидан бири эди.
Аббосийлар давлати(ҳукм. дав. 132/750 – 656/1258 йй)да 37 нафар шахс
халифалик тахтига чиқди. Бу давлат Шарқда Еттисув, Ғарбда Атлантика
океани, шимолда Шимолий Кавказ, жанубда Африканинг шимолий
ҳудудларини эгаллаган.
Абулҳасан Мовардий яшаган даврда ижтимоий-сиёсий жараёнлар
кескинлашиб, Аббосийлар халифалигида тарқоқлик вазияти юзага келиб [2.
Васильев А. А. 1902. – 230 с], империя Ироқдаги Аббосийлар (ҳукм. дав.VIII-
ХIII асрлар) [3. Семенова Л. А. 1990. – 328c. ], Шимолий Африкадаги
давлатлар (ҳукм. дав.VIII-ХII асрлар) [4. Жюльен Ш. А. 1967. –138 с.],
Андалусиядаги Умавийлар (VIII-ХI асрлар) [5. Альтамира-и-Кревеа Р. 1957],
Хуросон ва Мовароуннаҳрдаги давлатлар (IХ-ХI асрлар), Шом давлати (Х-
ХII асрлар), Бувайҳийлар (Х-ХI асрлар) ва Салжуқийлар (ХI-ХII асрлар) [6.
Семенова Л. А. 1990. – 280 с.] каби мустақил давлатларга бўлиниб кетган
эди. Халифаликнинг ташқи муносабатларида ҳам зиддиятлар вужудга
келганди. Улар Аббосийлар давлатининг инқирозига сабаб бўлди [7.
Хотамий С. М. 2003. – Б. 192-203. ].
Г.Э. Грюнебаум фикрича, “Аббосийлар “Мулуки тавоиф” номи остида
мустақил ёхуд ярим мустақил давлатларга бўлиниб кетганди. Бу давр Яқин
ва Ўрта Шарқ халқлари давлатчилиги тарихида янги босқичга кўтарилиш
даври эди”[8. Грюнебаум Г. Э. фон. 1981 г. – 180 с. ].
Абулҳасан Мовардийнинг давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳақидаги
қарашлари мазкур халифалик тизими емирилиш даври шарт-шароити билан
узвий боғланган эди. Х-ХI асрларда Аббосийлар бошқаруви кучли
зиддиятларни бошдан кечирди. Бу даврда сиёсий бошқарув султон ва
ноиблар қўлида бўлган[9. Аҳмет Угур. – В. 15 – 25; ].
Х-ХI асрларга келиб, Аббосийларнинг ижтимоий-сиёсий бошқаруви
Бувайҳий шиа (ҳукм. дав. 334-447/932-1055) ҳарбий амир-ул-умаролари
тасарруфида бир юз ўн уч йил давом этган. Мазкур даврда аббосий
халифалар ўзлари тайинлаган амирларнинг сиёсий таъсирига тушиб
қолганлар. Бувайҳийларнинг халифаларга нисбатан устунлиги кучайиб,
халифалик заифлашиб борди. Сиёсий танглик ижтимоий-иқтисодий ҳаётда
салбий аксини топди. Иқто (расмий амалдорларга ажратилган) ерларида
етиштириладиган зироатчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва
ҳунармандчиликдан олинадиган солиқ турларининг кўпайиши турли
минтақаларда халқ исёнларига сабаб бўлди[10. .قسم. –ص-3 .المسعودي، موروج الذهب
335].
Абулҳасан Мовардий давлат бошқарувида Мутиъ (ҳукм. дав. 334–
363/946 – 974 йй.), Тойиъ (ҳукм. дав. 363–381/974–991 йй.), Қодир Биллоҳ
(ҳукм. дав. 381–422/991–1031 йй.), Қоим Биамриллоҳлар (ҳукм. дав.
422/1031–1075 йй.) ҳукмронлик қилган даврларда яшаган[11.1370 محمد خواند
85 . .[شاه بلخي. شه آزر– صАбдулкарим ибн Мутиъ ҳамда Тойиъ замонида,
халифаликнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида деярли ўзгариш
содир бўлмади. Давлат бошқарувини Бувайҳий амирлари олиб борар эди.
Тойиъ ўн етти йилу тўққиз ой халифалик қилгач, мансабидан туширилиб,
Қодир Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Муқтадир Қодир Биллоҳ халифаликка
тайинланган. Мазкур халифа маънавий-маърифий ишларга алоҳида эътибор
қаратди[12.1969 ،.[ عبد الرفيع حقيقت.،– تهران
Қодир Биллоҳ маърифатпарвар, очиқ кўнгил ва сахий шахс бўлса-да,
мамлакат бошқаруви хусусида бироз уқувсиз эди. Аммо унинг даврида
мамлакат тараққиёти учун бирмунча фойдали ишлар ҳам амалга оширилди.
Қодир Биллоҳ 437/1017 йилда “Аҳли сунна ва-л-жамоа”дан ажралиб чиққан
мўътазила таълимотига қарши “Рисолайи қодирийя” ёхуд “Эътиқоди
қодирийя” асарини ёзиб[13. 1914 ، ,[قازان. صلاح كمالунинг воситасида
мўътазила, шиа ва имомий оқимларига жиддий зарба берган[14. Рашидаддин.
– Москва: 1946.] бўлса-да, бироқ бу ҳаракат халифаликнинг ижтимоийсиёсий ҳаётида жиддий ўзгариш ясамади.
Қодир Биллоҳ 86 ёшида вафот этгач, ўрнига ўғли валиаҳд шаҳзода
Қоим Биамриллоҳ (ҳукм. дав. 422-467/1031–1075 йй.) халифалик тахтига
ўтирди. У ҳам отаси каби қалби очиқ, маърифатпарвар, бағрикенг шахс
бўлиб, халифалик тахтида 44 йил ўтирди. Бу пайтда Бағдод шаҳри ҳукмдори
амир ал-умаролик лавозимида (1035–1045 йй.) Жалолуддавла Бувайҳий
ўтирган бўлиб, у аввалги ҳукмдор Азздуддавла Бувайҳий даврида шуҳратга
эришган. Лекин бу даврда Бувайҳийлар заифлашиб, араб халифалиги ҳудуди
Бағдод атрофи билан чегараланиб қолганди[15. – اليافعيВарақ. 390.].
Ироқдаги бувайҳий султонларидан Жалолуддавла (1025–1044 йй.)
туркий султон Тўғурбек Салжуқ ва акаси Чағрибек Довуд (ҳукм. дав. 1038–
1118 йй.) ва булардан ташқари Форсдаги бувайҳий Султонуддавла (ҳукм.
дав. 938–1112 йй.), Абу Шужоъннинг ўғли Имодуддавла (ҳукм. дав. 1112–
1024 йй.), Абу Калижар (ҳукм. дав. 1112–1024 йй.) билан ичкикурашлар
сиёсий инқирозларнинг тезлашишига сабаб бўлди.
Жалолуддавланинг ҳаёти сиёсий кураш ва қийинчиликлардан иборат
бўлди. Унинг ўлимидан (ваф. 435/1044 й.) сўнг ўғли Абу Мансур Марзубон
ибн Феруз Хусрав (ҳукм. дав. 1048–1055 йй.) амир ал-умаролик мансабига
ўтирди. Халифа унга “Ал-малик ал-азиз” (халифанинг яқин кишиси)
унвонини берди. У вафот этгач, Имодуддавла Абу Калижар Марзубон
Бағдодни босиб олди. Аммо унинг ҳукмронлиги узоқ давом этмади. Тўрт
йиллик бошқарувдан сўнг 40 ёшли Абу Калижар Марзубон бувайҳий
оламдан ўтгач, “ал-малик ар-раҳим” унвонли (1048–1055 йй.) Абу Наср
Хусрав Феруз ўғли ҳокимиятни қўлга олади[16. Стэнли Лэн-Пуль. 1996. – С.
356.].
Ислом тарихида юз берган тарихий жараёнлар аббосий халифа Қоим
Биамриллоҳнинг ҳукмронлиги замонида фавқулодда сиёсий вазият янада
жиддийлашади. Мисрлик фотимий ҳукмдорлар (ҳукм. дав. 909–1171 йй.)дан
Абу Тамим Маъодд Мустансир Биллоҳ Алавий (ҳукм. дав. 427–487/1036 –
1094) Бағдодни забт этади[17. Воҳидов Ш. Ҳ., 2013. – Б. 209–211. ]. Бағдодда
ўз номига хутба ўқитади.
Х-ХI асрларда Аббосийларнинг ўтмишидан баҳс этган асарлар
ёзилиши баробарида, тобе мамлакатлар ҳам ўзига хос маданиятга эга халқ
сифатида миллий истиқлол ҳаракатини бошлаган эдилар[18. Большаков О. Г.
1989–1998.]. Улар ҳам ўз давлатчилик тарихига оид асарлар яратди. Лекин
давлатнинг ижтимоий гуруҳларни бирлаштириш йўлидаги ҳаракати жиддий
натижа бермади ва аниқ бир тизимга солинмаган сиёсий дастур йўқлиги
сабабли барқарор бошқарув таъминланмади. Мансаблар суиистеъмол
қилинди, хазина талон-тарож этилди.
Х–ХI асрларда Аббосийлар оғир ижтимоий-сиёсий вазиятга тушиб
қолдилар. Мамлакат ғоявий-сиёсий, ақидавий-мафкуравий курашлар
гирдобида қолди. Турли оқимлар ўртасида бир-бирини кофирлик ва
даҳрийликда айблаш авж олди. Натижада, Қодир Биллоҳнинг “Эътиқоди
қодирийя” ва Абулҳасан Мовардийнинг “ал-Иқнаъ фи-л-фиқҳи ашшофеъийя” асарлари пайдо бўлди. [19. Хотамий С. М. 2003. – Б 193.]
Қодир Биллоҳ ва Мовардийларнинг хизмати шу бўлдики, улар
ноанъанавий 72 оқим ғояларини таҳлил этиб, уларнинг турли иддаоларига ўз
раддияларини берганлар. Сунний исломда эътироф этилган тўрт фиқҳий
мазҳабни ўзида бирлаштирган, мўътадил таълимотга эга “Аҳли сунна ва-лжамоъа” эътиқодига таянадиган мазҳабларгагина мамлакат ҳудудида расмий
фаолият юритишга рухсат берилди.
Мазкур даврда мўътазила, рофизийлар ва шиъаларнинг ҳокимият учун
кураши авж олган. Сиёсий гуруҳлар ўз мафкураларини диний иддаолар ва
қонун-қоидалар билан қувватлашга ҳаракат қилишарди. Айни пайтда, “Аҳли
ал-сунна...” гуруҳи мутакаллимлари[20. علي ابن محمد الفخري.. – ص510 .]
ашъарийлик ва мотуридийликка асосланган диний бағрикенглик ва
миллатлараро тотувликни кўзлаган ислоҳотларни амалга ошираётган эди[21.
200 ..[الاشعري،،-ص
ХI аср бошларида суннийлик мавқеининг тикланиш аломатлари пайдо
бўла бошлади. 406/1015 йилда ҳанбалийлар Карбалодаги Имом Ҳусайн
(р.а.)нинг мақбарасини ёқиб юборди. Бағдод, Самарра, Макка, Мадина ва
Қуддусда Бувайҳийларга қарши қўзғолонлар кўтарилди. 411/1020 йилга
келиб кучли сиёсий тус олган ушбу жараёнлар сабабли халифа Қодир Биллоҳ
шиа Бувайҳийларни жазодан қутқариб қололмади[22.1335،,[ علي أكبري فياض
балки унинг ўзи уларни жазолаш ишларига бошчилик қилди.
Аббосийлар давлати таркибидаги олтита минтақа ноибларининг бир
қисми мустақиллик сари интилаётган эди. Бундай жараёнларда Ғазнавийлар
(ҳукм. дав. 353–577/962–1186 йй.) ўзларини суннийликнинг ҳимоячилари
сифатида эълон қилдилар[23. Стэнли Лен-Пуль. – С. 328. ]. Исмоил Сомоний
томонидан Алптегин Ғазнавий Хуросонга волий этиб тайинлангач, минтақа
Сомонийлар бошқарувидан халос бўлиб, амалда мустақилликни қўлган
киритди. Ушбу ўлкада мустақил давлат тузилиб, Ғазна шаҳри пойтахтга
айлантирилди.
Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Аббосийлар ўртасидаги алоқаларнинг
мустаҳкамланишида Абулҳасан Мовардийнинг хизмати катта эканлигини
кўриш мумкин. Бу тарихий жараёнлар ёзма манбаларда қайд этилган[24.
،؛ طبري1363]. Халифанинг ноиблари ва амир-умароларнинг ўзаро урушлари,
маъмурлар ва ботил фирқалар ўртасида зиддиятли мафкуралар тарқалиши,
иқтидорсиз халифаларнинг лоқайдлиги туфайли вужудга келган ижтимоийсиёсий бошбошдоқлик халифаликнинг инқирозига сабаб бўлди. Қоим
Биамриллоҳ Бағдодни ташлаб қочишга мажбур бўлади.
Айнан шу даврларда (429/1038 й.) Бағдодда қозиу-л-қузот лавозимини
эгаллаган шофеъий мазҳабининг йирик уламоси Мовардий давлат бошлиғига
маслаҳатгўй вазир ва сулҳпарвар элчи сифатида сиёсий майдонга чиқади[25.
علي أثقر الحلبي31-30 .1365]. Қийин вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида Қоим
Биамриллоҳ Ироқ ва Ҳижоз минтақаси бошқарувини Тўғрулбек Салжуқийга
беришни ваъда қилиб, Мовардийни элчи сифатида юборади[26. Наққош Ҳ. И.
1988. – Б. 22., 33. ]
Тўғрулбек мавжуд ижтимоий-сиёсий вазиятдан фойдаланиб қолиш
мақсадида халифа олдидаги мажбуриятларини адо этишини маълум қилади.
Халифа шу тариқа ўғуз, қарлуқ ва бошқа туркийлар иттифоқидаги ҳарбийлар
кучига таянган ҳолда улар билан муносабатларини яқинлаштиришга
муваффақ бўлади. Натижада, 429/1038 йилда Нишопур султони деб эълон
қилинган Тўғрулбек ҳокимият тепасига келгач, аввало, суннийлик мазҳабини
ҳимоя қилиши, Аббосий (қўғирчоқ) халифаларини шиа мазҳабига мансуб
Бувайҳийлар васийлигидан қутқариш биринчи вазифаси эканлигини
таъкидлайди. Бу сиёсий чақирув унга Салжуқийлар Ғарбий Хуросондаги
мустабид дайламий/бувайҳий ҳукмдорларига қарши ҳаракат бошлаганида
суннийларнинг мададини олишда жуда қўл келди. Шу тариқа 442/1051 йилга
келиб, Миср, Шом, Форс ва Ироқдаги бувайҳий ва фотимий каби шиа
гуруҳлари орасидаги 125 йиллик ички низолар, қонли тўқнашувлар
гирдобида қолган сулола Тўғрулбекнинг адолат ўрнатиш мақсадида йўлга
қўйган ҳарбий ислоҳотлари туфайли барҳам топди. Бағдоднинг амир алумаролиги Бувайҳийлардан Салжуқийлар қўлига ўтди.
Аббосий халифа Қоим Биамриллоҳ ваъдасида собитлик изҳори
сифатида 1052 йилда шахсан ўзи Бағдод масжидларидаги хутбасида
Тўғрулбек номига Ироқ султони деган жумлани қўшиб ўқийди ва унинг
ҳаққига дуои хайр қилишларини буюради. Тўғрулбек, ўз навбатида қатъий
ҳарбий режасини тузади. Маккага борувчи ҳожилар ниқоби остида йўлга
чиқиш орқали Форс, Шом ва Миср ерларини забт этишни асосий мақсад
қилади. Бунга эришиш учун ҳарбий стратегик ҳийла воситасида Фотимий
Мустансир Маъадд Биллоҳ Алавийни (1036–1094 йй.) қўлга тушириш ва
унинг давлатига барҳам бериш режасини амалга оширади.
Босвортнинг фикрига кўра, 447/1055–56 йилларда Тўғрулбек Салжуқ
Бағдодни батамом эгаллайди. Қоим Биамриллоҳни қайтадан халифалик
тахтига чиқариб қўяди[27.284 . – ص.1900 ، .[ إمام الدين محمد خاليد الإسفهانيУ эса,
ваъдага мувофиқ, Тўғрулбекнинг султонлик унвонини тасдиқлайди[28.
Босворт Л. Э. 2007. – Б. 142. ]. Бағдод масжидларида жума намозида Султон
Тўғрулбек номига хутба ўқилади. Тўғрулбек Салжуқнинг акаси Чағрибек
Довуднинг Саида исмли қизига (429–455/1038–1063 йй.) аббосий халифа
Қоим Биамриллоҳ 448/1056 йилда уйланиб, салжуқ туркларига куёв бўлгач,
Бағдодда ижтимоий-сиёсий тартиб-интизом қайтадан ўз изига туша
бошлайди[29.426 . هش. – ص1360 ، .[ حسين ابراهميСиёсий вазиятдаги бу каби
ижобий ўзгаришларда Абулҳасан Мовардийнинг хизматлари катта бўлган[30.
430 ..يافعي – ص].
Абулҳасан Мовардийнинг “ал-Аҳком ас-султониййа” асарида илгари
сурилган адолатли салтанат тузиш таълимотини амалиётга татбиқ этган
биринчи ҳукмдор Тўғрулбек Салжуқ бўлган. Унга асосланган Салжуқийлар
султонлиги нисбатан қисқа вақт ичида қадимги форс давлатларидан-да йирик
мусулмон Шарқи салтанатини барпо этди. Туркий султонлар
ҳукмронлигида[31. Якубовский А. Ю. – 1934. ] Аббосийлар маълум даражада
инқироздан фориғ бўлдилар. Айнан шундай шароитларда халифа таклифи
билан Мовардий 1055 йилда “Ал-Аҳком ас-султониййа” асарини ёзади.
Абулҳасан Мовардийнинг асосий фаолияти (370-450/991-1058 йй.)[32.
Хотамий С. М. 2003. – Б 193.] да Аббосийлар давлати 334/945 йилдан
Бувайҳийларнинг[33. Петрушевский И. П. 1966;], 447/1055 йилдан Ироқи
ажам ва араб Салжуқийларнинг амир ал-умаролиги даврида кечган.
Аббосийларнинг IХ-Х аср биринчи ярмидаги ҳукмронлиги даврида,
маҳаллий аҳоли ҳаётида ислом манъавияти маълум даражада тараққий этган
бўлса-да, қадимий динлар таъсири ҳануз кучли эди[34. Бартольд В. В. – С
335. ].
Айрим гуруҳлар зоҳиран ислом динини қабул қилган бўлсалар-да,
зимдан унга қарши эдилар. ХI аср бошларига келиб, Аббосийлар сиёсий
жиҳатдан батамом кучсизланди[35. Петрушевский И. П. 1966; – СС 149, ],
исломий бошқарув очиқ таназзулга юз тутди. Узоқ вилоятларда марказий
бошқарувнинг таъсири йўқолиб, давлат мол-мулк танқислигига учради.
Шунга кўра, маъмурларга маошни марказий хазинадан тўлаш жорий этилди.
Давлат (мулки султоний) ерларининг лашкарбошиларга ижарага (иқтоъ)
бериш оқибатида, улар давлат тасарруфидан чиқиб кетди.
Маданий-маънавий ҳаётда ҳам маълум ўзгаришлар содир бўлди.
Жумладан, санскрит тилидаги “Панчатантра” (“Беш муқаддас китоб”),
шунингдек, “Калила ва Димна”, хитой мутафаккири Конфуций кабиларнинг
таълимотларига оид асарлар араб ва форс тилларига таржима қилинди.
Бағдод, Басра, Куфа, Макка, Мадина, Қоҳира, Шом, Қуртоба, Тус,
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Марв, Нишопур ва Кешдаги илмий марказлар
юксак даражага эришиши натижасида маданий ҳаётда юксалиш сезила
бошлади. Шулардан Кеш шаҳри илм-маърифат маркази “Қуббату-л-улум вал-адаб”, (VIII аср), Марвдаги “Байту-л-улум” (VIII аср), Бағдод шаҳридаги
“Байт ал-ҳикма” (IХ аср)[36. Абдуҳалимов Б.А. 2005. – № 4. – Б. 102–107. ],
Самарқанд илоҳиёт мактаби (IХ–Х асрлар), Сомонийларнинг “Дивану-лҳикма” (Х аср)[37. Багирова. С. Г. 1987. – С. 46; ], Урганчдаги “Мажлису-луламо”, “Маъмун дору-л-фунуни” (ХИ аср), Қоҳира шаҳридаги “Дору-лҳикма” (ХI–ХII аср) каби илмий марказлар бунга муносиб ҳисса қўшдилар.
Салтанат бошлиқлари илм-маърифат марказларини ривожлантиришга
эътибор қаратишган, вақф ерлари, маблағлар ажратишган, масжид,
мадрасалар қуриб беришган. Натижада аниқ ва табиий ҳамда ижтимоий
фанлар, маданият, сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар, адабиёт гуллаб-яшнаган.
Таржимонлар гуруҳлари жамланиб, улар қимматли асарларни араб тилига
ўгиришган, толиби илмлар орасида мусобақалар уюштирилган[38.
Абдуҳалимов Б. А.2010. – 264 б. ].
Бу давр илмий ҳаётининг юксалишида, албатта, Юнон, Хитой, Ҳинд,
Турон, Хуросон, Мовароуннаҳр олимларининг асарлари муҳим ўрин тутган.
Бағдодда янгича фикрлайдиган шахсларнинг маданият-маърифат
марказларига жамлангани боис, бу даврда, давлат бошқарув тизимини ислоҳ
этиш имкони пайдо бўлди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Аббосийлар даврида мустақилликка
интилган Ҳижоз, Хуросон, Мовароуннаҳр, Миср, Мағриб, Шом ҳудудларида
давлатчилик анъаналарида суннийлик ва шиъалик таълимотларининг
таъсири кузатилади. Х асрда Аббосийлар инқирозини бошлаб берган
фотимий ва бувайҳий шиаларидан халос бўлиш учун кураш XI аср
бошларидаёқ фаоллашди. Қодир Биллоҳ ва Қоим Биамриллоҳларни сунний
эътиқодли туркий сулолалар Ғазнавийлар (999–1170 йй.) ва Салжуқийлар
(448/1057–656/1265 йй.)ни қўллаб-қувватлаганди.
Аббосийлар давлатини инқироздан чиқариш тадбирлари Қодир
Биллоҳ ва Қоим Биамриллоҳларнинг бош вазири Абулҳасан Мовардий
томонидан тузилган. Шу билан баробар, у илм-фан ва маданият тараққиёти
йўлида жонбозлик кўрсатган арбоб сифатида ҳам шуҳрат қозонди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДБИЁТЛАР:
1.-365 . حسن ابراهيم حسن. تاريخ الإسلامي السياسيЯна қаранг: форсча Боғбон ёки Худо
дод, Тангри назар солган ёки ёрлақаган шаҳар. Ислам
ансиклопедиси.Аббосилер моддаси. – Истанбул, 1991. Гузел Санатлар
Матбааси. Т. 1. – С. 426.
2. Васильев А. А. Византия и арабы. Политические отношения Византии и
арабов за время Македонской династии. – Санкт-Петербург, 1902. – 230 с.
3. Семенова Л. А. Из истории средневековой Сирию Сельджукский период. –
Москва: Наука, 1990. – 328c.
4. Жюльен Ш. А. История Северной Африки от арабского завоевания до 1830
г. – Москва: Наука, 1967. –138 с; Алиев А. Г. Государство Тулунидов. – Баку,
1969. – 231c; Семенова Л. А. Из истории и Фатимидского Египта. – Москва:
Наука, 1974. – С. 213; Мехтиев А. Ш. Из истории зайдитов Йемена//Известия
АН Туркменистан. 1985. – С. 210; История стран Азии и Африки в средние
века. – Москва: Наука, 1987. – 132 с; Зеленев Е. И. Египет, Средние века.
Новое время. – СПб., 1999. – 120 с; Мехтиев А. Ш. Из истории зайдитов
Йемена//Известия АН Туркменистан. 1985, № 4. – С. 38.
5. Альтамира-и-Кревеа Р. История Испании. – Москва: Наука, 1957; Ланда Р.
Г. В стране Аль-Андалус через тысячу лет. – Москва: Наука, 1993. Абу
Муслим жангномаси. 2-китоб. – Тошкент, Ёзувчи, 1993. – 144 б.
6. Семенова Л. А. Из истории средневековой Сирию Сельджукский период. –
Москва: Наука, 1990. –280 с.
7. Хотамий С. М. Ислом тафаккури тарихидан//Таржимон Н.Қодирзода. –
Тошкент, Минҳож, 2003. – Б. 192-203.
8. Грюнебаум Г. Э. фон. Основные черты арабо-мусульманской культуры. –
Москва: Наука, 1981 г. – 180 с.
9. Аҳмет Угур. Османли сиясет-намелери. Ержиес Университеси. – Туркия,
Култур ве санат. – В. 15 – 25; Ислам ансиклопедиси. Туркийе Диянет Вакфи.
– Истанбул, 1988. Аббасийлер. Самерра. – Б. 31 – 59 – 56. – 559.
10. ،؛ المسعودي230 .؛المقدسي، تاريخ المقدسي. –ص90 .ص-1998 ..تاريخ الاسلامي،-السعودية
335 .قسم. –ص-3 . .موروج الذهبАхмедов Б. Тарихдан сабоқлар. – Тошкент:
Ўқитувчи. 1994. – Б. 158.
11. شه1370 .روضة الصفي. محمد خواند شاه بلخي. تحزيب و تلخيث دكتور عباس زرياب.– تهران
85 ..آزر– ص
12. –، هش. عبد الرفيع حقيقت. تاريبخ نهزتهاي ملي إيران1347 ،علي أصغر فقهي. عضدالدولة. – تهران
1966 أحمد بهمنيار صاحب إبن عباص، – تهران؛،1969 ،.تهران
13. .ييل1914 . .صلاح كمال، اسلام تاريخي –.قازانҚаранг: Макдиси Г. Ибн ъАқил ет ла
ресургенcе де лъИслам традитионалисте ау ХИ е сиеcле. –Дамас, 1963 – С.
282-328; Ричардс Д. С. Паперс он исламиc ҳисторй: ИИИ Исламиc
cивилисатион 950-1150. – Охфорд-Cассиер, 1973; Мусульманский мир (950-
1150) – Москва: Наука, 1981; Сурдель Д. Имамитские концепции в начале
ХИ в. В характеристике аш-шайха ал-Муфида. – Москва: Наука, 1981; – С.
206–220; Ақоид матнлари/Нашрга тайёрловчи ва тарж.: Абдулазиз Мансур. –
Тошкент, Тошкент ислом университети, 2006. – Б. 80.
14. Рашидаддин. Сборник летописей. Джавоми ат-таварих. Т. 1-3. – Москва:
1946, 1952, 1960; Росентал. Ерwен И. Ж.: Политиcал тҳоугт ин Медиевал
Ислам ан Ин тродуcторй оут Лине (Cамбридге 1958); А. Массе. нод. ред.
Беляева Е. А. – Москва: Наука, 1961., 1963; Прозоров С.М. Ар-Розий.Китоб
ат-талхис ал-баён фи зикри фирақ аҳл ал-адён. – Москва: Наука, 1988;
Чураков М. В.Народные движения в Магрибе под знаменем хариджизма. –
Москва: Наука, 1990; Ислам Ансиклопедиси. Т. И. – Истанбул, 1950. – В. 19.
15 .اليافعي،ميرات الجنانЎзР ФАШИ қўлёзмаси, № 2005. – Варақ. 390.
16. Стэнли Лэн-Пуль. Мусульманские династии (Хронологические и
генеологические таблицы с историческими введениями). – Москва: –
Тошкент, 1996. – С. 356–358–399–403.
17. Воҳидов Ш. Ҳ., Қодиров А. Шарқнинг машҳур сулолалари. – Тошкент:
Академнашр. 2013. – Б. 209–211.
18. Большаков О. Г. История Халифата. – Москва: Наука, 1989–1998;
Мухаммад-Бен-Али-Бен-Табата. Правила для государей и рассказы о
мусульманских династиях. – Казань, 1863.
19. Хотамий С. М. Ислом тафаккури тарихидан. – Тошкент: Минҳож, 2003. –
Б 193.
20. علي ابن محمد الفخري. كتاب التلخيص510 . -ص.1960 .الشهرستاني، الملل و النحل،كاردابة
بيحقي، ابو الفضل محمد ابن حسين، تاريخ.230 .البعض في ذكر فراق اهل اديان. بلا تاريخ. – ص
، تاليف صدر الاسلام، بيحقي210 .– ص،1356 .تصحيحه عل اكبر فياض. دانيشكاه فيردوسي، – مشهد
الفرق بين.429 العالم، المتفنون. عبد القاهر بن طاهر بن محمد البغدادي الاسفرائني التميمي المتوفي عام هـ
الفرق
21. 200. . .الاشعري، كتاب اللمعة، مصر. بلا تاريخ،-صАқоид матнлари/Нашрга
тайёрловчи ва таржимон Абдулазиз Мансур. – Тошкент: Тошкент ислом
университети, 2006. – Б. 56/24.
22. – .ج؛ علي أكبري فياض، تاريخ الاسلام-2 .1325 .أبو الفداء، المختصر في تاريخ البشر. – قاهرة
هش1335 ..تيهران
23. Стэнли Лен-Пуль. Мусульманские династии. – С. 328. Босворт К. Э.
Мусулмон сулолалари. – Б. 269.
24. ؛1363 .كرديزي، أبو سعيد عبدالحي ابن زههاك، تاريخ كرديزي، تصحيح عبدالحي حبيبي. – تيهران
.هق1409 ..طبري، محمد ابن جرير، تاريخ الطبري. –بيروتҚаранг: Ёфеъий. Миръот алжинон. ЎзР ФАШИ қўлёзмаси, №2005. – Варақ. 390.
25. .31-30 . هش. -ص1365 .حميد عناية، مايئ سياسي دراسلام/ترجم. برحان الدين خرمشاهي. -تهران
؛198 .هش. -ص1372 .علي أثقر الحلبي، تفكور سياسي ايران و تاريخ دنيائ اسلام. -تهران
26. Наққош Ҳ. И. Сулолаи Бувайҳиён. (Асрҳои Х–ХИ) – Душанбе: Ирфон,
1988. – Б. 22., 33.
[27] 284 . – ص.1900 ..إمام الدين محمد خاليد الإسفهاني، تاريخ دولة سلجوق.– مصر
28. Босворт Л. Э. Мусулмон сулолалари/Тарж. О. Шарафуддинов. – Тошкент:
Фан, 2007. – Б. 142.
29. ، حسين ابراهمي.426 . هش. – ص1360 .تاريخ سياسي الاسلام/ترجم. أبوالقاسم باينده. – تهران
30. 430 ..يافعي، ميرآت الجينان. – ص
31. Якубовский А. Ю. К вопросу о присхождении и характере газневидского
государства. – 1934. – Ленинград, 1934.
32. Хотамий С. М. Ислом тафаккури тарихидан. – Тошкент: Минҳож, 2003. –
Б 193.
33. Петрушевский И. П. Ислам в Иране в VII-XV веках. (Курс лекций). –
Ленинград, 1966; Строева Л. В. Государство исмаилитов в Иране в XI-XIII
вв. – Москва: Наука, 1978; .فقيهي علي أثقر، آل بويه نخواصتين سلسلهء قدرتمند شيعه. -تيهران
؛214 . -ص.1365 Наққош Ҳ. И. Сулолаи Бувайҳиён. (Асрҳои Х–ХИ) –
Душанбе: Ирфон, 1988. – Б. 79. ; Сюкияйнен Л.Р. Мусульманское право
(вопросы теории и практики). – Москва: Наука,1986. – 256 с.
34. Бартольд В. В. Сочинения. Т. VII. – С 335. Грюнебаум Э. Классический
Ислам. – С. 65.
35. Петрушевский И. П. Ислам в Иране в ВИИ-ХВ веках (курс лекций)
Мусульманское государственное право. Глава ВИ. ). – Ленинград, 1966; – СС
149, 150, 154, 155, 158, 198.
36. Абдуҳалимов Б.А. Байт ал-ҳикма ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги
илмий фаолияти. – Тошкент: Тошкент ислом университети, 2004. – Б. 236;
Зоҳидий А. Берунийнинг ақл чироғи//Тафаккур, 2005. – № 4. – Б. 102–107.
37. Багирова. С. Г. Сочинение. Татимма сиван ал-ҳикма Ал-Байхаки как
образец средневекового энциклопедического справочника. – Тошкент: Фан,
1987. – С. 46; Уильрих Рудолф. Самарқанд илоҳиёт мактаби. – Тошкент:
2005. –325 б.
38. Абдуҳалимов Б. А. Байт ал-ҳикма ва унинг Марказий Осиё олимларининг
Бағдоддаги илмий фаолияти (ИХ–ХИ асрларда аниқ ва табиий фанлар)/Б.
Абдуҳалимов; масъул муҳаррир: М. М. Хайруллаев; ЎзРФА, Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқшунослик институти. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010.
– 264 б.
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон халқаро ислом
академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДСc
26.04.2018.Исл/Тар.57.01 рақамли Илмий Кенгаш Ўзбекистон миллий
университети. Қўлёзма ҳуқуқида. УДК 94 (575) (093) 930.2 (575.1). Жўраев
Зиёвуддин Муҳитдинович. Ал-Мовардийнинг “ал-Аҳком ас-султониййа”
асари – мусулмон Шарқи давлат бошқаруви тарихига оид муҳим манба (ХИ
аср). Ихтисослик: 24. 00. 01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги. Тарих
фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган д и с с е р т а ц и я. Илмий раҳбар: З. И.Мунавваров - сиёсий
фанлар доктори, профессор. – Тошкент: Ўзбекистон халқаро ислом
академияси. 2019. – 267 б.
ARAB XALIFALIGI DAVRIDA JAMIYATDA AYOLLARNING O’RNI
Salohiddinova Mohira Shahobiddin qizi Qo’qon Davlat Universiteti Gumanitar
fanlar va tillar fakulteti Tarix yo’nalishi 202-guruh 2-bosqich talabasi.
mohirasalohiddinova369@gmail.com
+998 93 121 54 84
Annotatsiya: Ushbu maqolada Arab xalifaligi davridagi,ayollarning ijtimoiyiqtisodiy va diniy hayotdagi o’rni hamda ularga bo’lgan munosabatlarni tarixiy-